фарқлаш қуйида тўхтаб ўтиладиган сабабларга кўра жуда муҳим аҳамият касб этади. Тилнинг
гармматик қурилиши унинг сўз бойлиги билан бирга тил материалини ташкил қилади. Ҳар қандай
тилни амалий жиҳатдан эгаллаш унинг грамматик қурилишини у ёки бу даражада мукаммал
билишни тақозо этади. Методиканинг вазифаси ўқитувчилар томонидан грамматика
ҳодисаларининг маҳсулдор йўл ва услубларини излаб топишдан иборатдир грамматикатининг
услуби тилнинг грамматик қурилиши ҳақидаги фан сифатида олсак у ўрта мактабда ўқитиш
предмети ҳисобланади. Грамматика чет тили факулътети ва институтларда ўқув предмети
сифатида ўқитилади.
Чет тили грамматикасини ўқитишдан асосий мақсад нутқ фаолиятини ҳар хил турларининг
тўғри шаклланишини таъминлайдиган, ҳамда грамматик малакаларини ҳосил қилишдан
иборатдир.
Ўрганилаётган тил грамматикасини ўзлаштириш назарий, амалий ва умумтаълим
аҳамиятга эга. Чет тили грамматикасини ўрганиш жараёнида ўқитувчилар она тилларига хос
бўлган лингвистик ҳодисаларга учрайдилар, янги грамматик ҳодисаларни ўзлаштириб оладилар,
Масалан: инглиз тилида артикл, предлог. Она тилида мавжуд бўлган грамматик ҳодисаларни чет
тилида ўрганиш она тили грамматикасини чуқурроқ ўрганишда ёрдам беради.
Чет тили грамматикасини ўзлаштириш ўқувчиларнинг таффакурини ривожлантиради,
кузатувчанлигини, таҳлил қилиш қобилиятини ривожлантиради ва хотира ҳажмини кенгайтиради.
Шунга қарамасдан методика тарихидан грамматикага турлича муносабатларда бўлишган.
Масалан, грамматик таржима методи тарафдорлари тил ўрганиш деганда асосан грамматикани
эгаллашни тушунганлар. Грамматика маълум система ва қоидалар асосида ўрганилган.
Грамматик таржима методларидан кейин чет тили таълимига кириб келган.
Онгли қиёсий метод тарафдорлари грамматикани ўрганишга жиддий эътибор берганлар.
Грамматик қоидалар системаси равишда ўрганилиб, ўрганилган қоидаларга оид машқлар
бажарилган.
Ҳозирги пайтда грамматикада тил аълоқасини таъминловчи восита сифатида қаралади.
Масалан, Б.В.Беляев ва Б.А.Артёмовларнинг фикрича тил қоидаларини билмай туриб нутқий
ҳаракатини ўзлаштириб олиш мумкин эмас.
Грамматик кўникма деганда, грамматик ҳодисаларни онгли равишда нутқ нормасини
бузмай қўллай олиш тушунилади. Синтактик кўникмаларга эса гапда сўз таркибини тўғри
белгилаш, нутқда гап турларида тўғри фойдаланиш ва бошқалар ҳисобланади. Танлаб олинган
грамматик ҳодисалар грамматик минимум дейилади.
Методикада грамматик минимумни икки гуруҳга ажратиш қабул қилинган. Биринчи
гуруҳга нутқ фаолиятининг тинглаб тушуниш ва ўқиш турларига хос бўлган грамматик ҳодисалар
киради, уларни ретцептив грамматик минимум дейилади. Иккинчи гуруҳга нутқ фаолиятининг
гапириш ва ёзиш турларига хос бўлган грамматик хулосалар киради, уларни репродуктив
грамматик минимум дейилади.
Грамматик минимум маълум принциплар асосида таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: