Шикоятлар. Харидорларнинг шикоят ва қониқмасликлари кўпгина янги товар ва хизматлар пайдо бўлишига олиб келган. Ҳар сафар харидор ёки истеъмолчилар у ёки бу товар, ёки хизматнинг камчиликларига қаттиқ шикоят қилганда, ёки сиз кимдандир «Мен буни ... бўлишини хоҳлар едим» ёки «Агарда, шундай ... бўладиган товар (хизмат) бўлганда еди», деган гапларни ешитганингизда, сиз тадбиркорликда амалга оширса бўладиган ғояни ўз қўлингизга киритасиз. Бу ғоя фаолият юритаётган корхона билан рақобат қиладиган ва яхшироқ маҳсулот ёки хизматни таклиф етадиган фирмани ташкил этишдан ёки янги маҳсулот ёки хизматни барпо етиб, уни ишлаб турган корхонага ва (ёки) барча хоҳловчиларга сотишдан иборат бўлиши мумкин.
Ақлий ҳужум. Ақлий ҳужум бу муаммоларни ижодий йечиш ҳамда янги ғояларни яратиш усули. Ақлий ҳужумнинг мақсади имкони борича енг кўп ғояларни таклиф этишдан иборат.
Ақлий ҳужум, одатда, муаммо ёки масалани қўйишдан бошланади. Мисол учун сиз қуйидаги саволни қўйишингиз мумкин: «Ҳозирги пайтда бозорда мавжуд бўлмаган қайси маҳсулот ёки хизматлар ҳозир уй-рўзғоримизга зарур?» Ҳар бир ғоя қўшимча бир ёки бир неча ғояларни олиб келади ва бунинг натижасида кўпгина янги ғоялар беради.
Бу усулни қўллаганда, сиз тўрт қоидага риоя етилишини таъминлашингиз лозим:
бошқаларнинг ғояларини танқид қилманг ва улар ҳақида ўз хулосангизни чиқарманг;
эркин ғоялар оқимига кўмаклашинг, дастлаб ғайриоддий ва ақлга сиғмайдиган, деб туйиладиган ғоялар олқишланади;
ғояларниг кўплиги исталган натижадир: ғоялар қанча кўп бўлса, шунча яхши;
бошқа қатнашчилар ғояларини яхшилаш ва уларни комбинация қилиш йўли билан янги ғояларни таклиф етинг.
Тадбиркорлик ғояларининг туғилишига юқоридаги сабаблар билан бир қаторда, аввало, тадбиркорнинг ўзи ҳам билимли, ўз фаолият доирасини, атроф-муҳитни, шарт-шароитларни яхши биладиган ва таҳлил қила олиш қобилиятига ега бўлиши лозимдир. Чунки ғоя бўлгани билан уни бир меъёрга келтириш ва амалга ошириш ҳам тадбиркорликнинг бир кўринишидир.
Талабалар орасида ўқиганини тушунтириб бера олмайдиган, ўқишга кўнгли йўқ, яхши нутқи бор бўлса-да, жамоат ичида гапира олмайдиган, тушунмаса- да, еслаб қолиш қобилияти кучлилари учраб турганидек, тадбиркорлик ғоясини амалга оширишда ҳам шунақа муаммоларга дуч келиниши мумкин. Бу муаммолар ҳал қилинадиган муаммолар қаторига киради. Чунки турли мавзуга оид кўп китобларни ўқиш инсонни фикрлаш доирасини кенгайтириш билан бир қаторда, унинг ижодкорлик руҳиятини ҳам оширади.
Ижодкорлик. Ижодкор шахс бўлиш учун, сиз ўз ақл-идрокингиз ва кўзларингизни ташқи дунёга нисбатан очиқ ҳолда сақлашингиз лозим.
Ижодкорлик нима?
Ижодкорлик деганда, конструксияни ишлаш, янги шакл бериш, ясаш ёки бошқа бирор ишни ноанъанавий, маълум бўлган усуллардан фарқ қиладиган усулда амалга ошириш қобилияти тушунилади.
Еҳтиёжлар (муаммолар)ни ижодкорлик билан қондириш (йечиш) ва бу ечимлар натижаларини самарали маркетингини таъминлаш қобилияти кўпинча муваффақиятли ва омадсиз тадбиркорлик фарқини ташкил етади. Тез ўсаётган ва ривожланаётган компаниялар оддий ўртаҳол фирмалардан, шундай қобилияти борлиги билан фарқ қилади. Амалдаги муваффақиятли тадбиркор янги маҳсулот ва хизматларни танлаш, очилаётган тадбиркорлик имкониятларини аниқлашга ижодкорлик билан ёндашади.
Ижодкор шахс бўлиш учун, сиз ўз ақл-идрокингиз ва кўзларингизни ташқи дунёга нисбатан очиқ ҳолда сақлашингиз, ғоялар манбалари билан қуйида баён етилгандек, лойиқ усуллардан фойдаланиб, ишлашингиз лозим. Ундан кейин, барча ғоялар, қанчалик улар мантиқсиз ёки ақлга сиғмайдиган туйилмасин, ёзиб борилиши лозим.
Нима учун сиз тадбиркорлик ғояларини ўйлаб топишингиз керак?
Ишлаётган тадбиркорлар ёки келажакда тадбиркор бўлиши мумкин бўлганлар тадбиркорлик ғояларини ўйлаб топиши кераклигига кўпгина сабаблар мавжуд. Мана бу сабабларнинг айримлари:
Тадбиркорлик билан шуғулланиш учун сизга яхши ғоя керак. Юқорида айтилганидек (бу мавзуни муҳимлиги ва зарурлиги асосланган жойда), яхши тадбиркорлик ғояси муваффақиятли корхонани ташкил этиш учун ҳамда кейинчалик унинг рақобатбардошлигини сақлаб туриш учун анча муҳимдир.
Бозор еҳтиёжларига жавоб бериш зарурлиги. Бозорлар асосан, ўз қондирилишини кутаётган маълум еҳтиёжлар ва хоҳишларга ега бўлган истеъмолчилардан иборат. Еҳтиёжлар ва хоҳишларни қондириш қобилиятига ега бўлган одамлар ёки фирмалар тегишли мукофот олишади.
Товар стилини ва унга нисбатан талабларни ўзгартириш зарурати тадбиркорларга янги пайдо бўлаётган талабга янги ғоялар тақдим этиш, янги товарлар ишлаб чиқариш ва янги хизматлар таклиф этиш билан жавоб қайтариш имконини беради.
Рақобатбардош бўлиб қолиш зарурати. Унутманг, агарда сиз янги ғоялар яратиш, янги товарлар ишлаб чиқариш ва янги хизматлар таклиф этиш ҳақида вақтида ғамхўрлик қилмасангиз, бу ишни рақобатчингиз қилади. Бошқалардан фарқ қилиш ёки бошқалардан яхшироқ бўлиш сиз учун асосий масала.
Товарни яхшироқ қилиш учун технологияни ривожлантириш зарурати. Тез содир бўлаётган ўзгаришлар фирмаларга доимий асосда янгиликларни татбиқ қилишни тақозо етаётган ҳозирги замон бозорларида, технология рақобатбардошликни таъминлашнинг енг муҳим воситаси бўлиб қолди. Дунёда, жумладан, електроника ва мураккаб маиший техника соҳасида ишлаётган, ҳар ойда ўнлаб янги маҳсулотларни бозорга чиқараётган бир нечта компаниялар мавжуд. Замонавий глобал бозорларда фаолият юритаётган шу ва кўпгина бошқа компаниялар учун тадбиркорлик ғояларини яратиш жуда муҳим омилдир.
Чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳаётий айланишига риоя этиш зарурати. Барча маҳсулотларнинг хизмат қилиш муддати чекланган. Маҳсулотнинг ҳаётий айланиши диаграммасида кўрсатилганидек, ҳаттоки, янги маҳсулотлар ҳам қачондир ескиради ва замонавий бўлмай қолади. Шундай екан, янги маҳсулотларни яратиш ва ишлаб чиқаришни кўпайтиришни режалаштириш зарурати яққол кўринади. Корхонанинг ривожланиши ва ўсиши унинг бозорга янги маҳсулотни тақдим этиш ва унинг ишлаб чиқарилишини кўпайтиришга эришиш қобилиятига боғлиқдир.
Таваккалчиликни тақсимлаш ва омадсизлик натижаларини юмшатиш зарурати. Бозорга чиқарилаётган янги маҳсулотларнинг 80 % дан ортиғи рақобатбардош бўлмай қолиши (омадсизликка учраши), маҳсулотнинг ҳаётий айланиши консепсияси билан узвий боғлиқдир. Шунинг учун корхоналар ўз таваккалчиликларини тақсимлашга ҳаракат қилишлари ва доимо янги ғоялар ўйлаб топиш йўли билан, вақт-вақти билан учраб туриши мумкин бўлган омадсизлик натижаларини юмшатиш учун барча имкониятларни ишга солишлари лозим.
Рақобатда йенгиб чиқишнинг муҳим омили бўлиб, тадбиркорнинг ижодий салоҳияти ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиёти шиддатли суръатларда ўсиб бораётган бир вақтда, истеъмолчиларнинг талаби, диди, дунёқарашлари ҳам ўсиб бормоқда. Бу ҳолат тадбиркордан мавжуд муҳитга жуда тез мослашиш имкониятига ега бўлишини талаб етади. Мавжуд муҳитга ўз вақтида мослашиб, барқарорлигини таъминлаш эса ҳар доим ҳам амалга ошмайди.
Бу тадбиркордан бозор маркетингини чуқур билиш ва талабга мос равишда рақобатчилардан фарқли равишда ўз маҳсулот ва хизматларини таклиф етилиши талаб етилади.
Таклиф шунчаки, улардан рақобатчиларга нисбатан арзон ёки сифатли эмас, балки янгиликка мойил, замонавий кўринишга ега, ихчам, юқори дидли ва ноанъанавийлиги янада маъқулланади. Бунинг учун тадбиркордан ҳақиқий ижодкорлик қобилияти талаб етилади. Шу сабабли ривожланган давлатларда корхона бошқарувчилари ўз атрофига имкон қадар, турли тоифадаги ижодкор ёшларни, турли миллат ва касб вакилларини жалб қилишга ҳаракат қилиш билан бирга, бозорни тадқиқ этишга жиддий еътибор қаратади. Бу хатти-ҳаракатлар натижасида, яъни маркетинг тадқиқотлари янги талабни аниқлаш имконини берса, бу унга мос равишда жавоб бериш учун янгича услубдаги таклиф билан чиқиш имкониятини яратади.
Мисол тариқасида, ҳозирда кенг оммавий бўлган уяли алоқа телефонларини олиб қарасак, бир қатор ҳодисаларни кузатамиз. Nokia компанияси томонидан тақдим етиладиган телефонлар ҳар доим енг ўрта қатлам аҳоли учун енг мақбул вариант бўлиб ҳисобланади. Apple, LG ва Samsung маркали телефонлар турли қийматда чиқарилса-да, ушбу телефон ишлаб чиқарувчиларнинг ижодкорлиги замон билан ҳамнафас равишда ўсиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |