Таълим вазирлиги бухоро давлат университети «ИҚтисодиёт» кафедраси



Download 73,67 Kb.
bet7/11
Sana25.02.2022
Hajmi73,67 Kb.
#278990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
олимов умид kurs ishi

Ишончлилик ва тўғрилик: ҳақиқатгўйлик, иш муносабатларида тўғрилик ва ваъда қилинган ишни бажаришдаги ишончлилик корхонани муваффақиятли бошқаришнинг асосий омиллари бўлиб ҳисобланади.

  • Таваккални ўз зиммасига ола билиш: ҳар бир корхонанинг фаолияти таваккал билан боғлиқ. Ўлчанган ёки ҳисоблаб чиқилган таваккални ўз зиммасига ола билиш қобилияти кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Таваккалга бундай ёндашув ушбу таваккал бутунлай йўқ бўлиши учун тахминий нархлар ва фойдани аниқлаш, муваффақиятга эришиш эҳтимоли ва ўз қобилиятларига ишонишни кўзда тутади.

    Шунингдек, тадбиркорнинг шаклланишига бир қатор омиллар таъсир етади — маълумоти, характери, оилавий таъсир, олдинги иш ва ҳаётий тажрибаси, ўз ишига муносабати, режалари ва ҳ.к. Бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнида юқори малакали тадбиркорларга ега бўлиш учун маълум ишларни амалга ошириш керак. Бу аввало, мутахассислар тайёрлаш, ўқитиш ва ўқиш жараёнларини шунга мослаштириш демакдир.
    Мамлакатимизда бу соҳада жуда катта ишлар олиб борилиб, мута- хассислар тайёрлашда муҳим ўзгаришлар юз бермоқда. Тадбиркор- бизнесменлар тайёрлаш кенгайтирилиб, йетакчи мамлакатларда ўқишга минглаб ёшлар юбориляпти. Ўқиш, ўқитиш, мутахассислар тайёрлаш тизими бозор талаби асосида қайта кўрилаётир.
    Тадбиркорга хос хусусиятлардан яна бири унинг маданиятидир.
    Тадбиркорлик маданиятининг асосий белгилари сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин:

    1. Тадбиркорлик маданияти ­ бу маданият омилларини ҳамма йўналишлари бўйича замонавий ташкил қилиш (моддий ва маънавий).

    2. Маданиятнинг айрим елементлари ривожланиши бўйича ғоя, мақсад, вазифаларнинг бир-бирига мос келиши.

    3. Тадбиркорнинг амалдаги қонунчилик доирасида фаолият юритиши.

    4. Тадбиркорнинг ижтимоий-иқтисодий, техникавий, замонавий илм-фан ютуқларига таяниши.

    5. Тадбиркор ўз фаолиятида ходимлари ва ҳамкорларини енг қадрли кишилари сифатида қабул қилиши керак.

    6. Тадбиркор ҳар доим келажакка ишонч ва умид билан қараб, қолганларни ҳам ўзига ишонтира олиши лозим.

    Мақсадга эришиш учун тадбиркорга корпоратив маданиятнинг аҳамияти беқиёсдир. Тадбиркорлик фаолиятида ўз бизнесини бошқариш ­ бу корпоратив маданиятни ривожлантиришдир. Тадбиркорнинг корпоратив маданиятни бошқариш поғоналари қуйидагичадир:

    1. Маданиятнинг ривожланиш анъаналари ва ҳолатини таҳлил қилиш.

    2. Ўрганилаётган даврда мавжуд муаммоларни аниқлаш.

    3. Пайдо бўлган муаммоларнинг обйектив ва субйектив омилларини аниқлаш.

    4. Мавжуд муаммонинг ечимини топадиган имкониятлар ва йўлларини кўрсатиш.

    5. Чуқур ўрганилган ва таҳлил етилган мулоҳазалардан фойдаланиш.

    Замонавий тадбиркорларнинг АҚШлик типик вакили Майкл Делл – у Dell Computer Corp фирмасини 19 ёшида, биринчи курс талабаси эканлигида тузган. Фирманинг дастлабки сармояси бир минг АҚШ долларига тенг бўлган. Майкл 40 ёшга тўлганида компаниянинг сотилиш ҳажми 45 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган. У компьютер ишлаб чиқарувчи фирмалар орасида етакчи ўринга чиққан.


    DELL корпарациясининг асосчиси Майкл Делл муваффақиятининг 9
    қоидаси:

    • бозорни яхшилаб ўрган;

    • воситачисиз сот;

    • сенга маҳсулот етказиб турувчиларни ҳурмат қил;

    • ходимларингни ҳурмат қил;

    • сенинг муваффақиятингни фақат сенинг мижозларинг кафолатлайди;

    • ўз устингда ишлашдан чарчама;

    • кенг кўламда ўйла ва ҳаракат қил;

    • ўз иқтидорингга ва ўзингга ишон;

    • ўсишни ўз мақсадингга айлантирма.

    Ўзингизнинг тадбиркорлик қобилиятингизни узлуксиз ривожлантиринг.


    Бизнес одамнинг асосий хоссаларидан бири бу фаоллик- мавҳум шароитларда ҳаракат қилишга тайёргарлик ҳисобланади. Бу бизнес учун унчалик ўзига хос бўлмаган, бироқ бу фаолиятда дастлабки қадамни қўйиш учун, муваффақиятга эришиш ва уни мустаҳкамлаш кейинчалик барпо қилинадиган бизнес пойдеворини шакллантириш учун керакли шарт ҳисобланади. Бошқа икки сифат бизнес ва бизнесменнинг етукликка эриша

    бориши билан жуда яққол кўзга ташланади. Булар ҳисобий фикрлаш ва маркетингни танлаш. Бу хусусиятларнинг ривожланишига нафақат муваффақият тўғридан-тўғри боғлиқ бўлибгина қолмасдан, бизнесмен ишининг ривожи ҳам боғлиқдир. Булардан яна бири – одамларни бошқара олиш қобилияти бўлиб, ижтимоий руҳий хусусият ҳисобланади.


    Бизнес гуллаб яшнаши учун пул билан ишлай билишнинг ўзи етарли бўлмай, одамлар билан ишлай билиш ҳам керак. Яхши бизнесмен иш мулоқоти санъати сирларини мунтазам эгаллаб бориши керак. Бу сифатлар бизнес билан шуғулланаётган одамда нақадар муштараклашиб кетиши ва унинг шахсий хусусиятларини шакллантириши ҳақида тортишиш мумкин. Бошқа фаолият турларида бўлгани каби инсонда касбий хусусиятларининг илдиз отиш меъри кенг миқёсда рўй беради, яъни юзакидан юқори (профессионал) даражагача бўлиши мумкин.
    Бу сифатлар ўзгармас, қотиб қолган, доимий шаклланган ва барқарор кўринишда бўлмайди. Улар шаклан ўзгариб боради, бир ҳолатдан бошқасига ўтади. Бизнеснинг ҳар бир янги ҳолатида янги ва ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб боради. Бу ўзгаришлар динамикаси бир вақтнинг ўзида инсон тайёрлиги ва ички талаби ҳамда бизнеснинг ўз шарт-шароитларини ривожлантириб бориши билан белгиланади. Инсон ўзининг интилишлари билан фаолиятнинг бўлажак талабларидан илгарилаб кетиши ёки уларга бўлган муносабатда кеч қолиши мумкин. Мана шунинг ўзида бизнес одамга таклиф қилаётган қаттиқ қоидалардан бири намоён бўлади: ким улгурмаса, кеч қолган бўлади. Агар бизнесмен фикрлаш усули ва ўз ҳулқини, атрофдаги ўзгаришлар даражасига етгунча, ўзгартира олмаса, уни ноқулай оқибатлар кутади. Турли манбалардан ахборот тўпланг. Кўпроқ бизнес-адабиётлар сотиб олинг, сайтларга қайд этилинг, тадбиркорликка биғишланган телекўрсатувларни томоша қилинг, у ёки бу даражада тадбиркорликка алоқадор одамлар билан мулоқотда бўлинг, турли тренингларга қатнашинг.
    Имкони борича кўпроқ маълумот ва маслаҳатлардан фойдаланинг. Кенг миқёсидаги, ишонарли ахборот ва мутахасисларнинг маслаҳатлари, ҳар қандай бизнесни очиш билан боғлиқ таваккалчиликни камайтиради. Савол берган жавоб олади. Тўғри берилган маслаҳат саволнинг жавобидан устун. Шу сабабли сизга консалтинг компаниялари ва уларнинг маслаҳатчиларидан кўпроқ ахборот олишни тавсия этамиз.

    3.Тадбиркорлик ғояларининг манбалари.


    Тадбиркорлик ғоясининг кўплаб потенциал манбалари мавжуд. Бунга миллионлаб тадбиркорлар ва уларнинг гуллаб яшнаётган компаниялари мисол бўла олади. Масалан:

    • қизиқишлар/шахсий манфаатлар;

    • шахсий кўникмалар ва тажриба;

    • франшиза (бошқа фирма маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш ҳуқуқи);

    • оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, телевиденийе, интернет);

    • кўргазмалар;

    • тадқиқотлар;

    • шикоятлар;

    • ақлий ҳужум;

    • ижодкорликва ҳ.к.

    Қизиқишлар/манфаатлар. Хобби (қизиқиш) ­ бу бўш вақтда хоҳиш бўйича бажариладиган машғулот ёки фаолият. Кўпгина одамлар ўз қизиқишлари билан шуғулланиш жараёнида ёки манфаатларини қондириш орқали тадбиркорликка киришган. Агарда сиз, мисол учун, компютер ўйинлари ёки ноанъанавий рецептлар бўйича таом тайёрлаш, мусиқа, саёҳат, спорт ёки санъатнинг ижро турлари (қўшиқ, драма ва ҳ.к.) ва фаолиятнинг кўпгина
    бошқа турларидан лаззат олсангиз, сиз уларни кўпинча тўлақонли тадбиркор- ликда ривожлантиришингиз мумкин. Масалан, агар сиз саёҳат, санъатнинг ижро турларидан лаззатлансангиз ва меҳмонларни қабул қилишни хуш кўрсангиз, сиз жаҳон иқтисодиётининг енг йирик соҳаларидан бири бўлган туристик тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятини кўриб чиқишингиз мумкин.

    Download 73,67 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish