Таълим вазирлиги бухоро давлат университети «ИҚтисодиёт» кафедраси



Download 73,67 Kb.
bet8/11
Sana25.02.2022
Hajmi73,67 Kb.
#278990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
олимов умид kurs ishi

Шахсий кўникмалар ва тажриба. Муваффақиятли корхоналарга асос бўлган ғояларнинг қарийб ярми иш жойида йиғилган тажрибадан келиб чиққан; катта гаражда ишлагани туфайли тажриба орттирган ва шунинг натижасида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш учун ўзининг шахсий стансиясини очишга қарор қилган ёки автомобилни ўз тадбиркорлигида ишлатаётган авточилангар бунга мисол бўла олади. Шундай қилиб, тадбиркорнинг шахсий хусусиятлари (орттирилган кўникмалар ҳам бунга киради), тадбиркорлик билан шуғулланиш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳамда корхона турини танлашда жуда муҳим рол ўйнайди. Кўникмаларингиз ва тажрибангиз, нафақат ғояларни яратиш нуқтайи назаридан, балки уларни (ғояларни) капитализация қилиш имкони нуқтайи назаридан ҳам, эҳтимол сизнинг енг муҳим ресурсингиздир.
Франшиза. Танилган савдо маркага ега бўлган маҳсулот ёки хизматни ишлаб чиқарувчи ёки ягона дистрибутерининг (лицензия егаси) мустақил чакана сотувчиларга бу товар ёки хизматни, лицензия егасига тегишли компенсация тўланиши, ишлаш стандартлари эса бу корхонанинг стандартларига мос бўлиши евазига, маҳаллий тарқатишга алоҳида ҳуқуқни бериш тўғрисидаги лицензия битими ­ франшиза, деб аталади. Франшиза турли хил шаклга ега бўлиши мумкин, лекин лицензия егаси ўз номи, имижи, тадбиркорликни олиб бориш усули ва ўз иш жараёнларини тақдим етадиган шакли ­ енг қизиқарли шакллардан биридир.
Ўтган асрнинг 80-90-йиллари бошида франшиза АҚШ ва Йевропада миллионлаб тадбиркорлар учун тадбиркорликка киришишнинг муҳим йўли бўлиб, кескин ўсиш даврини бошдан кечирди. Фақат АҚШда франшизанинг 2000 дан зиёд тури мавжуд, унинг ҳисобига йилига 300 миллиард доллардан ортиқ сотувлар ҳажми ва чакана савдонинг йиллик ҳажмидан учдан бир қисми тўғри келади. Франшизанинг ўзини харид қилишдан ташқари тадбиркор франшиза консепсиясини ишлаб чиқиши ва сотиши мумкин.
Қўшимча ахборот тақдим этиши мумкин бўлган кўплаб каталоглар, маълу- мотномалар ҳамда уюшмалар, жумладан, Халқаро Франчайзинг Уюшмаси мавжуддир.
Оммавий ахборот воситалари. Оммавий ахборот воситалари (масс-медиа) жуда катта ахборот, ғоялар ва кўпгина ҳолларда, корхонани барпо этиш учун бевосита қулай имкониятлар манбайидир. Газеталар, журналлар, телевидение, ҳозирда эса Интернет ҳам - буларнинг барчаси оммавий ахборот воситаларига мисолдир. Масалан, газета ва журналлардаги тижорат еълонларини диққат билан кўриб чиқсангиз, сотиладиган корхона тўғрисида маълумот топишингиз деярли аниқ. Бундай таклифга жавоб, тадбиркорликка кириш йўлидан бири бўлиши мумкин.
Босма нашрлар ёки Интернет сайтларидаги мақолалар ёхуд ҳужжатли телекўрсатувлар орқали модадаги ўзгаришлар ёки истеъмолчиларнинг хоҳишлари тўғрисида ахборотга ега бўлиш мумкин. Масалан, ҳозирги вақтда одамлар соғлом озиқ-овқат ва жисмоний чидамлиликни тарбиялаш усуллари билан кўпроқ қизиқишлари тўғрисида ўқишингиз ёки ешитишингиз мумкин.
Шунингдек, сиз бухгалтер, ошпаз ва официант, қўриқчилар хизматлари каби маълум касбий кўникмаларни талаб етувчи хизматларга талаб борлиги тўғрисидаги еълонларни топишингиз мумкин. Ёки бу еълонларда инвесторларни жалб этишни тақозо етадиган янги консепсия, мисол учун франшиза, тақдим етилиши мумкин.
Кўргазмалар. Хусусий корхонани ривожлантириш учун ғоялар топса бўладиган жойлардан яна бири — кўргазмалар ва савдо ярмаркалари. Одатда, уларнинг ўтказилиши радио ёки газеталарда ёритилади.
Бундай кўргазмаларда мунтазам қатнашиб сиз, нафақат янги товарлар ва хизматлардан хабардор бўласиз, балки савдо вакиллари, ишлаб чиқарувчилар, улгуржи савдогарлар, дистрибуторлар ва франшиза егалари билан ҳам учрашасиз. Бу ­ тадбиркорлик ғоялари, ахборот ва хусусий корхонани ташкил этишда кўмакнинг ажойиб манбалари. Балки улардан айримлари сизга ўхшаган ташаббускор тадбиркорни излаётгандир.
Тадқиқотлар. Кичик корхонани барпо етганда, манфаатларнинг марказий нуқтасида истеъмолчи бўлиши керак. Маҳсулот ёки хизматни яратишга асос бўладиган истеъмолчининг еҳтиёж ва хоҳишлари кузатув ва тадқиқотлар орқали аниқланиши мумкин. Бундай тадқиқотлар норасмий ёки расмий, одамлар билан суҳбат ўтказиш (анкета тўлдириш ёки интервю усуллари қўлланади) ва/ёки кузатувлар орқали бажарилиши мумкин.
Сиз ўз оилангиз аъзолари ёки дўстларингиз билан гаплашишдан бошлашингиз ва ҳозирги пайтда бозорда мавжуд бўлмаган нарсадан нима уларга зарур, нимани хоҳлашлари тўғрисида қандай фикрда еканликларини аниқлашингиз мумкин. Ёки, мисол учун, агарда мавжуд бўлган маҳсулот ёки хизматлардан уларда қониқиш бўлмаса, улар шу нарсаларда қандай яхши ўзгаришлар бўлишини хоҳлашар еди. Шундан сўнг тақсимот тизимининг қисмлари, яъни ишлаб чиқарувчилар, улгуржи савдогарлар, дистрибуторлар, чакана сотувчи ва агентлар бўладиган одамлар билан суҳбатлашишни бошлашингиз мумкин.
Суҳбатлардан олдин бир қатор саволларни ишлаб чиқиб, анкета шаклида тайёрлаш ёки интервюларда фойдаланиш фойдали бўлар еди. Харидорлар билан яқин алоқада бўлган тақсимот тизими вакиллари харидорлар нимани исташларини ва сотувда нима йўқлигини яхши билишади.
Ва ниҳоят, сиз имкони борича кўпроқ ҳозирги ва бўлғуси харидорлар билан суҳбатлашишингиз лозим. Қанча кўп ахборот тўпласангиз, шунча яхши.
Одамлар билан суҳбатлардан ташқари, сиз кузатувлар натижасида ҳам маълумот олишингиз мумкин. Масалан, қайсидир аниқ кўчада дўкон очиш ҳақида қарор қабул қилишда, сиз кузатиб ундан маълум кунларда ўтадиган одамлар сонини ҳисоблашингиз ва шу кўрсаткични бошқа кўчалардаги
шундай маълумот билан таққослашингиз мумкин. Ёки, агарда сиз сайёҳлар кўп қатнайдиган жойда ўз корхонангизни жойлаштиришга манфаатдор бўл- сангиз, ўша жойда ҳунармандчилик устахонаси ёки миллий ҳунармандчилик буюмлари билан савдо қиладиган дўконни барпо этишга уриниб кўришингиз мумкин.
Бу соҳадаги беғамлик ва еътиборсизликнинг олдини олишнинг ягона йўли
— вужудга келадиган еҳтиёж ёки тадбиркорликда очиладиган имкониятларга ҳар бир пайтда жавоб қайтаришга тайёрликни тарбиялашдир. Масалан, тадбиркорлардан бири, ўзи қатнашадиган зиёфатларда навбат билан меҳмонларни суҳбатга тортиб ҳар биридан, бирор киши мўлжалланган функсияларини тўлиқ бажармаган бирорта буюмдан фойдаланмадими, деб сўраб чиқар еди. Бошқа бири қариндошларининг болалари ўйинчоқлар билан ўйнаганини доимо кузатиб, шундан янги бозор бўшлиғини барпо этиш учун ғоялар излар еди.

Download 73,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish