Таълим вазирлиги бухоро давлат университети «ИҚтисодиёт» кафедраси



Download 73,67 Kb.
bet2/11
Sana25.02.2022
Hajmi73,67 Kb.
#278990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
олимов умид kurs ishi

1. Нима учун айнан тадбиркорлик.
Иқтисодиёт фанида тадбиркорлик фаолиятига доир дастлабки тадқиқотлар ХVIII асрда Р. Контилон, А. Тюрго, Ф. Кене, А. Смит ва Ж.Б. Сеи асарларида амалга оширила бошланди. Бироқ ҳозирга қадар жамоатчилик фикрида
«тадбиркорлик» тушунчасининг кўп маънолилиги сақланиб қолмоқда. Кўпинча илмий адабиётларда ушбу тушунча ҳақида, у фавқулодда ҳодисанинг иқтисодий, ташкилий ва руҳий тавсифлари тўпламидан иборат, деган тасаввурлар мавжуд.
Дастлабки босқичларда тадбиркорликнинг енг муҳим аломати бирон-бир шахс - тадбиркор фаолиятининг фойдали ёки зарарлилигини белгиловчи ноаниқликомили сифатида баҳоланган. Тадбиркорликнинг ижтимоий- иқтисодий вазифаси турли бозорларда талаб билан таклиф орасида мувозанат ўрнатишга доир такомиллик фаолиятидан иборат деб тан олинган.
Кейинчалик «сармоя егаси» ва «тадбиркор» тушунчалари бир-биридан фарқлана бошланди. Тадбиркор сармояни муомалада юритишни, кўпайиб боришини таъминлайди ва бу борада у «венчур» сармоядор, яъни жалб қилинган молиявий маблағларни усталик билан тасарруф етувчи шахс сифатида ишни юритиб юборишга ўз ғоялари, билими ва кўникмаларини татбиқ қилиб, кўп фойда олиш мақсадида ўша маблағларни таваккал ишларга сарфлайди.
«Бизнес» сўзи инглизча бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда, кишиларни фойда олишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятидир.
«Бизнесмен» (тадбиркор) атамаси биринчи маротаба Англия иқтисодиётида ХVIII асрда пайдо бўлиб, у «мулк егаси» деган маънони билдиради. Жумладан, Адам Смит тадбиркорни мулк егаси сифатида таърифлаб, уни фойда олиш учун қандайдир тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадида иқтисодий таваккалчиликка борадиган кишидир, деб таъкидлайди. Тадбиркорнинг ўзи, ўз ишини режалаштиради, ишлаб

чиқаришни ташкил етади, маҳсулотни сотади ва олган даромадига ўзи хўжайинлик қилади.
Бизнес­ бу аввало, ишлаб чиқаришни ташкил етиш, иқтисодий фаолият ва муносабатлар, ҳаётнинг ўзи, сўнгра эса пул ишлаш демакдир. «Бизнес» ибораси хорижий сўз экан, у бутун дунё бўйича тарқалган, ундан барча мамлакатларда фойдаланадилар. Ўзбек тилида эса бизнес сўзи тадбиркорлик, бизнесмен эса тадбиркор демакдир. Ўзбекча сўз хорижий сўзга тўғри келади, лекин унга қўшимча маъно ҳам беради. Бу сўзлар ортида «иш», яъни иш билан шуғулланиш ёки корхона ташкил қилиш ётади. Шундай қилиб, бизнес
бу корхона ташкил қилиш демакдир (саноат корхонаси, савдо дўкони, хизмат кўрсатиш корхонаси, аудиторлик контораси, адвокат идораси, банк ва ҳ.к.). Демак, бизнес ­ бу йўқ нарсадан пул қилиш эмас, балки мураккаб ишлаб чиқаришни ёки хизмат кўрсатишни ташкил етиш демакдир. Тадбиркор ­ бу доимо ўз ишининг фидойиси, билимдонидир. Тадбиркорлик учун ўқиш керак, нафақат дастлабки пайтларда, балки тадбиркор бир умр ўқиши, изла- нишда бўлиши керак.
Тадбиркорлик бозор иқтисодиётига хос иқтисодий фаолиятдир. Бошқача айтганда, у муайян ижтимоий-иқтисодий натижага эришиш мақсадида товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни ташкил этиш бўйича мулкдорларнинг ёки улар вакилларининг онгли ва мақсадли иқтисодий фаолиятидир.
Биринчидан, тадбиркорликнинг субйекти ким бўлиши мумкин? Қонун- чиликка мувофиқ, балоғат ёшига йетган ҳар бир фуқаро ўз мулки асосида ёки мулк егасининг ваколати асосида ўзи ихтиёр етган қонунга зид бўлмаган фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.
Иккинчидан, юқоридаги таърифда тадбиркорликнинг яна бир томони ­ мазмуни ифода етилган бўлиб, у мазмунан бой, хилма-хил кўринишга ега. Тадбиркорлик фаолиятини танлаш, уни ташкил этиш ва ривожлантириш моҳият жиҳатидан давлат, жамият аҳамиятига молик иш бўлмасдан, балки эркин танланадиган фаолиятдир.
Тадбиркорлик фаолиятининг уч тури ва унга мос равишда тадбиркорларнинг уч гуруҳини алоҳида кўрсатиш мумкин:



      1. товарни сотиш, қайта сотиш ва тижорат ишларини ташкил этиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар;

      2. товар ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан шуғулланувчи

тадбиркорлар;

      1. янги товар ёки хизмат лойиҳасини ташкил этиш. Тадбиркорликнинг бу тури билан интеллектуал мулк егалари ­ инновация тадбиркорлари шуғулланади.



Download 73,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish