ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
«ИҚТИСОДИЁТ» кафедраси
“Рўйхатга олинди”
Иқтисодиёт ва туризм
факултети
________________
“____” ___________ 2021 й.
“Рўйхатга олинди”
“Иқтисодиёт»
кафедраси
_________________
“____” ___________ 2021 й.
“МИКРОИҚТИСОДИЁТ”
фанидан
Тадбиркорликни ривожлантиришда давлат сиѐсатининг амалий жабҳалари
мавзусидаги
КУРС ИШИ
БАЖАРДИ: 5230100 - Иқтисодиёт
(тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим
йўналиши 2-курс талабаси
Олимов Умиджон
ИЛМИЙ РАҲБАР:
«Иқтисодиёт» кафедраси
доценти Ходжаев Анвар
Расулович
Мундарижа:
КИРИШ
1. Нима учун айнан тадбиркорлик.
2. Тадбиркорлик сифатлари ва кўникмалари.
3.Тадбиркорлик ғояларининг манбалари.
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Кириш
Иқтисодиётни модернизациялаштириш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаштириш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва унинг асосида аҳолини, айниқса ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширишлари ва иқтисодий мустақилликка эришишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва янги иш ўринларини яратиш, ишга жойлашишга кўмаклашишни ташкил этиш, касбгатайёрлаш ва йўналтириш тизимини жорий этиш ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатларнинг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ушбу масала Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий- иқтисодий соҳасида амалга ошираётган ислоҳатларида энг устивор, давлат сиёсати даражасида кўтарилган масалалардан бири бўлиб, бу хусусда мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов изоҳлаб берганидек: “...хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида бу соҳага тўлиқ эркинлик бериш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш энг муҳим устувор вазифадир”. Шу билан бирга Президентимиз шуни ҳам таъкидлайдиларки: “Аҳоли бандлигини таъминлаш, аввало, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича зарур шароитлар яратиш ижтимоий сиёсатимизнинг энг муҳим устувор йўналиши бўлиб қолади”1.
Сўнги йилларда тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказишнинг “бир дарчадан” деб номланган тезлаштирилган тизими ҳамда кичик бизнесни солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими, бир неча солиқлар тўлаш ўрнига ягона солиқ тўлови шаклида киритилди. Бу ҳолда ягона солиқ тўловининг ставкаси микрофирма ва кичик корхоналар учун 2014 йили 7% дан 6% га, 2016 йилнинг бошидан эса 5% га қадар пасайтирилди. Янги тузилаётган кичик ва хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитлаш тизими яратилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаш бўйича махсус банк АТ “Микрокредитбанк” ташкил этилди. Кичик бизнес субъектлари айланма маблағ воситаларини тўлдиришлари учун кредит беришнинг максимал муддати 12 ойдан 18 ойгача узайтирилди. Тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича
ҳуқуқий меъёрлар яратилди, назорат органларини тадбиркорлик субъектларининг хўжалик фаолиятига аралашишини кескин камайтириш бўйича чора тадбирлар кўрилди. Қабул қилинган кафолатлар, имтиёзлар кичик бизнесни тезкор ривожланишига кўмаклашди, натижада унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2000 йилдаги 33,8% дан ҳозирги кундаги 56,7 % га қадар ўсди. Бу соҳада меҳнатга банд аҳоли умумий сонининг 77% дан кўпроғи фаолият кўрсатмоқда. Фақат шу ўтган йилнинг ўзида кичик бизнес соҳасида янги 690 мингдан зиёд иш ўринлари яратилди.
Тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш асосида бир қатор ижтимоий-иқтисодий вазифалар ҳал этилиши назарда тутилади.
Биринчидан, жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, кичик бизнес ички бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдирадиган, иқтисодиётнинг таркибий негизини белгилаб берадиган энг муҳим сектор ҳисобланади, шунингдек, аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлашда, уларнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилади.
Иккинчидан, ҳозирги шароитда жаҳон ва минтақавий бозорларда рақобат кескинлашиб бораётгани ҳаммага аён. Айнан кичик бизнес ўзининг ҳаракатчанлиги, кам сармоя талаб қилиши ҳисобидан ишлаб чиқаришни енгилроқ ва тез модернизация қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини янгилаш имкониятига эга экани ва шу тариқа бозор конъюнктурасининг ўзгарувчан талабларига яхши мослаша олиши билан эътиборлидир.
Учинчидан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўсиши билан мамлакат таянчи ва суянчи бўлган мулкдорлар ўрта синфини шакллантириш вазифаси бевосита ҳал этилади. Умуман айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугунги кунда аҳоли бандлигини таъминлайдиган ва унинг асосий даромад манбаи бўлган муҳим буғин ҳисобланмоқда.
Энг аввало, ёшларга хос тадбиркорлик ва ташаббускорлик тадбиркорлик фаолиятида ўз ўрнини топмоқда, ўз бизнесини ташкил этиш ва ҳамда ривожлантиришда қўлланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |