Таълим вазирлиги бухоро давлат университети «ИҚтисодиёт» кафедраси



Download 73,67 Kb.
bet3/11
Sana25.02.2022
Hajmi73,67 Kb.
#278990
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
олимов умид kurs ishi

Учинчидан, мақсад жиҳатидан тадбиркорликнинг икки турини:

а) фойда олишни, иқтисодий самарага эришишни мақсад қилган;


б) ижтимоий самарага (масалан, табиат муҳофазаси, ёш авлод тарбияси, соғлиқни сақлаш) эришишни мақсад қилган турларини ажратиш мумкин.

Тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш учун қуйидаги шарт- шароитлар талаб етилади:





  1. Мулк муносабатларининг уйғунлашуви. Бозор иқтисодиёти шароитида мулкий муносабатлар уч жиҳат билан белгиланади:



    • егалик қилиш, яъни мулк егаси сифатида мулкка тўла ҳукмронлик қилиш: сотиш, ижарага бериш, ҳадя этиш;

    • фойдаланиб туриш, яъни мулк егасининг назорати асосида маълум шарт ва тўлов евазига мулкдан вақтинча фойдаланиш;

    • тезкор бошқаришни, яъни мулк егасининг назорати остида ресурсларни тақсимлаш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича мулкни бошқариш ҳуқуқини жорий этиш.



  1. Тадбиркорларга ўз қобилиятини тўла намоён этиш учун қуйидаги иқтисодий эркинликларнинг берилиши:



    • маҳсулот турларини ва ишлаб чиқариш усулини танлаш эркинлиги;

    • ҳамкорларни мустақил танлаш;

    • маблағларни қонунга зид бўлмаган соҳаларга мустақил сарфлаш эркинлиги ва ҳ.к.



  1. Бозорнинг очиқлиги, яъни товарлар, сармоялар, маълумотлар, иш кучи, хомашё ҳаракати учун сунъий тўсиқларнинг йўқлиги.

  2. Бозор инфратузилмасининг мавжудлиги. Бунга қуйидагилар киради:



    • тижорат банклари;

    • товар, фонд, меҳнат, валюта биржалари;

    • тижорат таваккалчилиги ва мулк суғуртаси;



    • маълумот ва реклама манбалари, оммавий ахборот воситалари, алоқа воситалари;

    • експерт бюролари, сертификат марказлари, божхоналар, солиқ назорати, баҳолаш ташкилотлари, арбитражлар ва ҳ.к.



  1. Тадбиркорлик учун ҳуқуқий кафолатнинг мавжудлиги, яъни тадбиркорликни ҳимояловчи қонунчиликнинг мавжудлиги.

  2. Янги корхоналарга кадрлар тайёрлаш, кредит олиш, солиқ тўлаш, табиий бойликлардан фойдаланиш бўйича давлат томонидан берилган имтиёзлар ва ҳ.к.

Тадбиркор нималарни билиши ва қилиши керак? У енг аввало, тад- биркорлик фаолиятини қандай амалга оширишни, қандай шароитда амалий ҳаракат қилишни, тадбиркор олдида учрайдиган тўсиқларни ҳал қилиш йўлларини ва қандай ютуқларга эришишни билиши керак. Тадбиркор ­ ишлаб чиқаришни ташкил этишни ҳамда маҳсулотни сотишни билиши лозим. У бозор муносабатлари шароитида юзага келадиган аниқ шароитларни баҳолаши ва тўғри йўл танлай олиши зарур. Ҳеч ким, ҳеч қачон тадбиркорга нима қилишни ўргатмайди ва оғир пайтларда ёрдамга келмайди. Ҳар бир тадбиркор фақат ўз кучига, билимига ва заковатига ишониши ва суяниши лозим.


Бизнесни муваффақиятли олиб боришга кўмаклашувчи тадбиркорликнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:


  1. Мулк соҳиби бўлиш. Бу йерда тадбиркорлар чекланган ресурслар ёки маҳсулотларнинг егаси бўлиши керак. Улар ўз мулкига таяниб ёки ўзга мулкини ижарага олиб ишлайди.

  2. Фойда олишга интилиш.Тадбиркорнинг бойишдан иборат иқтисодий манфаати бўлиб, унга фойда олиш орқали эришилади.

  3. Иқтисодий эркинлик. Тадбиркор бозорга қараб нимани, қанча, қандай технология асосида ишлаб чиқаришни, яратилган товарни кимга, қачон ва неча пулга сотишни, қайси банк билан алоқа қилишни, ўзига шерик топишни, хуллас, ҳар қандай иқтисодий фаолиятни ҳеч бир тоифасиз, ўз билганича амалга оширади.

  4. Иқтисодий масъулият. Тадбиркор масъулиятни ўз зиммасига олиб, кўрган фойда-зарарига ўзи жавоб беради.

  5. Иқтисодий таваккалчилик. Тадбиркор таваккал қилиб, «ё устидан, ё остидан» қабилида иш тутади, иқтисодий хавф-хатарни зиммасига олиб, чув тушиб қолишдан қўрқмайди.


  6. Download 73,67 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish