Foydalanilgan adabiyotlar:
1. A.Abdurahmonov .A.Normonov N.Normatov:”Matematika tarixi”Toshkent
2016-yil.
2.Y.I.Perelman:”Qiziqarli matematika”Sharq 2016-yil.
3.
Ganiev, E., Shodmonkulov, M., Khandamov, Y., & Eshonqulova, S. H.
ECONOMIC MATHEMATICAL MODELING OF THE REGIONAL
SYSTEM OF PROFESSIONAL EDUCATION IN THE REPUBLIC OF
UZBEKISTAN.Эшонкулов, Ш., Бурлиев, А., &Эшонкулова, Ш. (2019).
Научно-методический подход к созданию электронного учебника
ЎҚИШ ДАРСЛАРИДА ҚАЙТА ҲИКОЯЛАШНИНГ МУҲИМ
ЖИҲАТЛАРИ
Х.Шукурова -ЖДПИ катта ўқитувчи
Абдурахмонова Д. - ўқитувчи
190
Аннотация:Ушбу мақолада ўқиш дарсларида қайта ҳикоялашнингмуҳим
жиҳатлари ҳақида методик тавсиялар бериб ўтилган.
Калтит сўзлар.Ўқиш дарси, ҳикоя, қайта ҳикоялаш, тўлиқ ҳикоялаш, асарлар,
сўз, сўз бирикмалари,
Annotasion. This article provides methodological advice on important aspects of
retelling in reading lessons.
Keywords. Reading lesson, story, retelling, full storytelling, works, words, phrases.
Ҳозирги кунда замонавий мактабнинг асосий вазифаларидан бири
ўқувчиларни тарбиялаш ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш
ва унга етарли даражада фойда берадиган билимлар билан
қуроллантиришдан иборат.
Бу муаммони ҳам этишнинг муҳим йўналишларидан бири
ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятларини ўстириш, уларда билим олишга
қизиқиш, мустақиллик ва ижодкорликни ривожлантириш, маънавиятини
шаклланишини кўзда тутадиган ўқитиш методлари ҳамда ўқув-методик
материални ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишдан иборатдир.
Шу сабабли, ўқув жараёнининг тузилиши, унинг методлари ва
ташкилий шаклларини доимо такомиллаштириш ўқитувчининг бош
вазифаси ҳисобланади.
Ушбу вазифани амалга оширишда ўқиш дарсларининг ўрни беқиёс.
Айниқса, ўқиш дарсларида қайта ҳикоялашдан дарс жараёнида тўғри
фойдаланилса, ўқувчиларнинг миллий ва жаҳон адабиётларини ўқиб,
таҳлил қилиш асосида эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гўзаллик
ва хунуклик ҳақидаги хилма-хил тақдирларга дуч келиши билан бир
қаторда онгли мунособат билдиришни шакллантиради.
Аввало ўқитувчи бирон бир асарни ўқиб эшиттиради. Биринчи ўқиш
жараёнида
ўқувчиларда
турли
саволлар,
иккиланишлар,
тушунмовчиликлар ҳолатлари содир бўлади. Шунинг учун ҳам асарни бир
марта ўқилганидан кейин савол-жавоблар ўтказилиши лозим. Бу суҳбат
болаларнинг фикр юритишларини таъминлайди, асарни қайта ўқиб уни
пухта ўрганишга ундайди. Булар фақат ўқувчилар учунгина эмас, ўқитувчи
учун ҳам фойдалидир. Дастлабки суҳбат орқали ўқувчилар биринчи
ўқишда олган тасаввурларини ўртоқлашадилар. Ўқитувчи ўқувчилар
тушунчасини ҳисобга олган ҳолда навбатдаги вазифаларни, нималарга
эътибор бериш кераклигини белгилаб олади.
Ўқувчилар биринчи марта ўқиганларидан кейин ўзаро фикр
алмашувларига ёрдам бериши учун асар мазмунига алоқадор бўлган бир
неча саволлар бериш керак. Саволлар орқали ўқувчиларга нималар
ёққанлиги, нималар ёқмаганлиги, асарда иштирок этувчилардан кимлар
тўғри ва кимлар нотўғри иш қилганлиги сингари масалалар аниқланади.
Бундай саволлар асарни қисмларга бўлиб ўқиш ва таҳлил қилиш учун
кўприк вазифасини бажаради. Асарни қисмларга бўлиб ўқиш масъулиятли
ва мураккаб иш тури ҳисобланади. Бу ўринда бир неча фаолият биргаликда
ҳаракат қилади. Ўқувчилар асарнинг ҳар бир қисми мазмунини чуқур
ўрганишга ва кейинги қисми мазмунига қиёслашга уринадилар. Ҳар бир
сўз ва сўз бирикмаси моҳиятини тушуна борадилар. Асар тилининг
191
тасвирий ифодасини таҳлил қиладилар, айрим ўринларини ифодали
ўқишга машқ қиладилар. Бу ўринда барча асосий иш усуллари
қўлланилади: ўқитувчи тушунча бериб туради, айрим образ ва эпизодлар
ҳақида изоҳ беради, айрим сўзлар маъносини тушунтиради, ўқувчилар
билан суҳбат ўтказади, ўқувчилар мустақил ишлайдилар ва ҳакозо.
Кириш машғулотидан бошлаб асар тилини таҳлил қилишга асос
солинади. Айрим сўзларни доскага ёзиб унга маънодош бўлган бошқа
сўзлар танлаш тавсия қилинади. Асар тили устида ишлашга айниқса, 3-4
синфларда кўпроқ эътибор берилади. Ўқувчилар билан асардаги айрим сўз
ва ибораларни алмашиб кўриш мумкин. Бу билан асарда бўлган ўзгариш
таҳлил қилинади. Асар мазмуни ўзгарганлигини ўқувчиларга кўрсатиш
билан унинг тили ва ёзувчининг моҳорати баҳоланади. Айниқса, шеърий
асардаги сўзларнинг бирортасини ҳам ўзгартириб бўлмаслигини ҳис
этилади.
Асар қисмларини ўқиш ва таҳлил қилиш жараёнида ўқувчилар унинг
мазмунини ўзлаштириб борадилар. Шу билан бир қаторда кейинги
ишларга тайёрланадилар.
Мактаб ўқувчилари тажрибасида тўлиқ қайта ҳикоялаш кенг
тарқалган. Тўлиқ қайта ҳикоялаш орқали ўқувчилар текст мазмунини яхши
ўзлаштирадилар, тасаввур-тушунчалари кенгаяди ва атрофимиздаги
оламни ўргана борадилар. Шу билан бир қаторда ўқувчилар луғати бойиб
боради, асар мазмунига ўз мунособатларини билдиришга одатланиб
борадилар. Айрим ҳолларда қайта ҳикоялашга ўқувчилар асар мазмунини
қанчалик тушунганликларини ҳисобга олиш сифатида қаралгани сабабли
ундан кўзлаган мақсадга эришиб бўлмайди.
Ўқувчиларга қайта ҳикоялаш топширилса, улар асар мазмунини тўла
гапиришга ҳаракатқиладилар. Асар мазмунини гапирганда асосан унинг
матнидаги сўзлардан фойдаланадилар. Агар айрим сўз ёки жумлаларни
тушириб қолдирса унда қайта ўқиш топширилади.
Қайта ҳикоялашни тўғри ташкил этиш мураккаб жараёндир. Бу
ўринда гапираётган ўқувчига ҳалақит бермаслик, у ўзини эркин тутишга
эришиши, ўз фикрларини эркин ва ижодий ифодалашини таъминлаш
зарур. Бунинг учун қуйидагиларга эътибор бериш тақозо этилади:
1.
Кириш машғулоти, асарни ўқиш ва уни таҳлил қилиш
ишларига пухта тайёргарлик қилиш. Таҳлил давомида ўқувчилар
диққатини бадиий асар тили ва унинг ғоясига қаратиш.
2.
Қайта ҳикоялашдан олдин стилистик машқлар ўтказиш, яъни
асардаги бирор янги маъно ифодалайдиган жумлани бошқа гаплар билан
алмаштириш натажасида бўладиган ғоявий ўзгаришларни аниқ мисоллар
билан кўрсатиш.
3.
Қайта ҳикоялашдан турини алмаштириб туриш. Масалан,
“Тасаввур қилинг, ўша қаҳрамон ўрнида бўлсангиз нима қилар эдингиз?,
“Тушунчаларингизни ўзингиз иштирок этаётгандай тасвирланг” сингари
топшириқлар асосида гапириш.
192
Талаб қилинган ўқувчи топшириқни бажара олмаса бошқа ўртоғи
унга ёрдам беради. Ўқувчининг ҳар қандай фикри дастлаб ўқувчилар
томонидан баҳоланади, кейин ўқувчи баҳолайди. Шундай қилинса, синфда
жонланиш пайдо бўлади. Ўқувчиларнинг ўзора фикр алмашуви
натижасида тушунчалари ортиб боради. Ўқувчиларнинг қизиқишлари
ортиши натижасида қайта ҳикоялашнинг бошқа томонлари ривожланади.
Асардаги энг муҳум ўринларни эслаб қолиш, сўзга диққат билан
мунособатда бўлиш ва нутқда ундан эҳтиёткорлик билан фойдаланишга
ҳаракат қиладилар.
Умуман бадиий асар таҳлилига бошланғич синфлардан бошлаб
эътибор берилса, ўқувчилар ўрганишган асар мазмунини ва ғоясини яхши
ўзлаштирадилар ва юқори синфга маълум даражада тайёргарлик билан
ўтадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |