Таълим технологияси амалий машғулотлар мазмуни


Патогенетик ва симптоматик даволаш



Download 0,76 Mb.
bet4/18
Sana09.03.2023
Hajmi0,76 Mb.
#917106
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Амалий машгулот 1

Патогенетик ва симптоматик даволаш

Патогенетик даво – эритропоэзни стимулловчи воситалар (темир препаратлари)томчи, сироп, таблетка кўринишида, зарурат бўлганда парентерал турлари.


Йўлдош касалликлар, асоратлардан келиб чиқиб, зарур симптоматик терапия белгиланади.



  1. Олдини олиш чора-тадбирлари

  1. ТТК ривожланиши хавфли омилларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш.




  1. ТТК ривожланиши хавфли омиллари кузатилса, камида 2 йил давомида ҳар ҳафта (чоршанба кунлари) 60 мг дан ҳафталик дозада темир препаратларининг перорал саплементацияси ўтказилади, саплементацияси ўтказилишига қарши кўрсатмалар йўқ.




  1. Темир билан бойитилган нон ва ун маҳсулотларининг истеъмол этилиши




  1. ЖССТ нинг тамойилларига мос ҳолда рационал овқатланиш (1, 2 илова).

Темир сўрилишининг ингибиторлари ва промоторлари


Темир сўрилиши промоторларига витамин «С» га бой маҳсулотлар (янги мевалар, сабзавотлар, кўкатлар ва б.), ҳамда сут-қатиқ маҳсулотлари, ачитқилар, кислоталар (лимон, уксус) киради, улар озиқ-овқатлардан темир сўрилишини 5-6 марта кўпайтиради, ТТК олдини олиш учун овқат вақтида темир сўрилиши промоторларини истеъмол этиш тавсия этилади.

Темир сўрилиши ингибиторларига чой, кофе, какао киради, улар озиқ-овқатлардан темир сўрилишини 40-100% га камайтиради Шу мақсадда овқат вақтида чой ичилиши тавсия этилмайди, уни овқатдан 1 соатдан кейин ичиш мумкин. ЖССТ нинг тавсиясига кўра 3-ёшгача бўлган болаларга чой, кофе ичиш ман этилади.




10. Диспансеризация
Оғир даражали камқон беморлар 1 йил давомида ОВП шифокори ва район гематологи

ҳисобида туради. 6 ой давомида ҳар ойда ОВП шифокори ва район гематолог кўригида бўлади. Соғайганидан кейин ҳисобдан олинади.Даво самарасиз бўлса бемор вилоят гематологи кўригига юборилади.


Хомиладорлар анемияси


Анемия хомиладорликнинг асосий асоратларидан хисобланиб, гемоглобин миқдори





  1. г/л дан паст бўлганда қўйилади.90% холатларда темир танкисли бўлади. Бундай анемияда темир дефицитининг турли физиологик ва патологик жараёнлари натижасида гемоглобин синтези бузилади. ЖСТ маълумотига кўра 21 до 80% хомиладораларда учрайди. Анемия борлиги хаёт сифатини, иш қобилиятини пасайтиради, кўпгина аъзо ва тизимларда функционал бузилишларга олиб келади. Темир танқислигида холмиладорларда туғруқ вақтида асоратлар ривожланиш хавфи ортади, вақтида ёрдам кўрсатилмаса хомилада хам темир дефицити ривожланади.

Темир аёл организмидан суткасига 2-3 мг миқдорида ичак, ўт, тери эпителийси, лактация ва менструация вақтида чиқиб кетади. Хомиладорлик вақтида темирга эхтиёж I триместрда 1 мгсуткасига, II триместрда- 2 мг суткасига, III триместрда - суткасига 3-5 мгга ортади. Қўшимча темир ишлаб чиқариш учун 300 - 540 мг темир ишлатилади. Ундан 250 - 300 мг хомилага, 50 - 100 мг - плацентага, 50 мг темир миометрийда тўпланади. 16-20 хафталик хомиладорликда темир йўқотилиши кўпроқ кузатилади, бу хомилада қон яратилишини


бошланиши ва хомиладор аёлда қон хажмини ошиши билан боғлиқ. Туғруқни 3 даврида (физиологик қон йўқотишда) 200 дан 700 мггача,лактация даврида 200 мгтемир йўқотилади. Хомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда 800 - 950 мг темир сарфланади. Организм темир запасини 4-5 йилда тиклайди.



Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish