Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари


Кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг муҳим омиллари қуйидагилардан иборат



Download 0,52 Mb.
bet48/50
Sana22.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#571549
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
didaktika

Кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг муҳим омиллари қуйидагилардан иборат:
-Республиканинг демократик ҳуқукий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил илгарилаб бораётганлиги;
-мамлакат иқтисодиётида туб ўзгаришларнинг амалга оширилиши, республика иқтисодиёти асосан хом ашё йўналишдаги рақобатбардош пировард маҳсулот ишлаб чиқариш йўлига изчил ўтаётганлиги, мамлакат экспорт салоҳиятини кенгаяёттганлиги;
-давлат ижтимоий сиёсатида шахс маданияти ва таълим устиворлиги қарор топганлиги;
-миллий ўзликни англашнинг ўсиб бориши, ватанпарварлик, ўз ватани учун ифтихор туйғусининг шаклланаётганлиги, бой миллий-тарихий анъаналарга ва халқимизнинг интеллектуал меросига ҳурмат;
-Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграцияси, республиканинг жаҳондаги мавқеи ва обрўсининг мустаҳкамланиб бораётганлиги.
Миллий дастурнинг мақсад ва вазифалари босқичма-босқич рўёбга чиқарилиши ҳам кўзда тутилган:
-Биринчи босқич-(1997-2001 йиллар)-мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимини ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий жиҳатдан, илмий-услубий, моддий шарт шароитлар яратиш.
-Иккинчи босқич-(2001-2005 йиллар) - Миллий дастурни тўлиқ рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар киритиш.
-Учинчи босқич-(2005 ва ундан кейинги йиллар)-тўпланган тажриба таҳлил қилиниши ва умумлаштирилиши асосида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш.
Ўтказиладиган ислоҳотлар, самарали тажрибалар республикада таълимнинг давлат стандартларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш давр талаби эканлиги, бу ишни кечиктирмай амалга ошириш зарурлигини тақозо этади.
Таълим стандартлари воситасида талабадаги маълумот даражаси мувозанати сақланади, ривожлантирилади, жамият тараққиёти истиқболлари мувофиқлиги таъминланади. Давлат таълим стандартлари ўқув жараёнини қатъий чегараланган қолипга солиб қўймайди, балки аксинча педагогик ижодкорликка, таълим мазмунининг ягона негизи атрофида турли-туман табақалаштирилган дастурлар, ўқув қўлланмалари, ўқитиш услубиятларига катта йўл очади.
Давлатимиз раҳбари узлуксиз таълимни ташкил этишда унинг жаҳон талаблари даражасида бўлиши ҳамда у юксак маънавият заминида қурилишига катта аҳамият бериш кераклигини таъкидлар экан, давлат таълим стандартларини жорий этиш ва унинг механизмини ишлаб чиқиш нақадар муҳимлигига эътиборни қаратади.
Стандарт - таълимда яратилган меъёрий режа, дастур, дарсликларни ўзлаштириш эквиваленти, яъни таълим мазмунини ўзлаштириш даражасидир. Стандартни ишлаб чиқишда талабани хаддан ташқари зериктириб юбормаслик талабларига риоя қилиш, яъни у талаба ёшига мос, уни бажаришга қурби етадиган даражада бўлиши керак. Бунда албатта, таълим олувчини қизиқиши, хоҳиши, эҳтиёжи ҳисобга олиниши лозим.
Давлат ва жамият таълим муассасалари олдига муайян ижтимоий буюртмалар қўяётган экан, ўша муассасалар томонидан тайёрланадиган кадр эгаллаши лозим бўлган ижтимоий сифатларнинг минимал чегарасини ҳам кўрсатиб бериш табиийдир. Таълим олувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малака ёҳуд маънавий сифатларнинг энг қуйи миқдоридаги илмий асосларда малака ёҳуд маънавий сифатларнинг энг қуйи миқдоридаги илмий асосларда берилган расмий педагогик ҳужжат-давлат таълим стандарти ҳисобланади. Демак давлат таълим стандартлари назорат воситаси, айни вақтда таълим муассасаларида кўзланган кўрсаткичларни қўлга киритиш учун зарур бўлган шароитни белгилаш ўлчови ҳамдир. Давлат таълим стандартларининг кўрсаткичлари амалдаги мавжуд таълим мазмунидан эмас, балки шакллантирилаётган талабага сингдирилиши лозим бўлган сифатларнинг жаҳон бўйича зарур деб ҳисобланган миқдоридан келиб чиқади.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish