Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари


Ўқув жараёнда талабалар мустақил ишини ташкил қилиш



Download 0,52 Mb.
bet42/50
Sana22.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#571549
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   50
Bog'liq
didaktika

Ўқув жараёнда талабалар мустақил ишини ташкил қилиш.

Маълумки, ўқитишнинг асосий шакиллари маъруза, семинар, амалий машғулотлар, лабаратория ишлари, маслаҳат дарси аудиторияда ўтказилинади. Уларни ташкил етиш мавзулар мураккаблиги даражасига, бериладиган ахборот миқторига кўра аввалдан режалаштиради, ўқув саотлари ажратилинади. Шу билан бирга ишлаб чиқариш практикаси аудиториядан ташқариида ўтказилсада, унга ҳам аввалдан соатлар ажратилинади.


Билим олиш, махсус малакага эга бўлиш, талабларини дунё қарашини шакиллантиришда аудиторияда ўтилаган дарслардан ташқарии талабалар томонидан бажарилган мустақил ишлар катта рўл ўйнайди. Айниқса ҳозирги ахборот асриа борган сари, бир томондан ахборот миқдори, янгиликлар ортиб борса, иккинчи томондан, ахборот олиш манбалари рангбаранглашиб боради. Уларнинг ахамияти янада ортиб боради. Талабалар мустақил ишини ташкил қилиш шакллари турлича бўлиб, уларни бир қисми ўқув режасида кўзда тутилган бўлиб, уни ҳар бир талаба бажариши шарт бўлса, иккинчи қисми ихтиёрий, яъни талабалар ўз ҳоҳиши билан бажаришлари мумкин.
Биринчи гуруҳга адабиётларни конспект қилиш, семинар дарсларига тайёрланиш, курс иши ёзиш ва бошқа шунга ўхшашлар киритилса, иккинчи гуруҳга эса, реферат ёзиш, илмий доклад ёзиш, илмий тўгаракларга қатнашиш кабиларни ўз ичига олади. Борган сари ортиб борадиган мустақил тайёрланиш вақтини самарали бўлишини таъминлашда икки нарсага диққат қаратиш керак:
А) мустақил иш ўқишнинг, ақлий меҳнатнинг алоҳида тури.
В) мустақил иш бажариш ката ахамиятга эга. Келажакда унинг ахамияти яна ҳам ортиб боради. Сабаби у талабанинг келажакда малакали мутахассис сифатида шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Ахборотнинг асосий қисмини талаба мустақил равишда олади. айниқса интернетнинг кириб келиши Билан унинг доираси янада кенгаяди.
Мустақил ишни ташкил этишнинг энг муҳим хусусияти шундаки, уни талабанинг ўзи мустақил равишда ташкил қилади. Шунинг учун талабага уни режалаштириш вақтини рационал тақсимлашга ёрдам бериш лозим.
Мустақил ишни ташкил этишнинг муҳим хусусиятларидан яна бири уни бажариш учун талаба ўзини – ўзи мажбур қилиши керак. Бунда ҳам субъектив омил асосий ўринда туради. Талабаларни мустақил ишини ташкил этишда ўқишни бошқа шаклларига ўхшаб умумий принциплари мавжуд. Мустақил ишни улар асосида ташкил қилиш керак. Мустақил ишни ташкил этишда энг аввало, оддий нарсага ахамият бериш лозим. Бундай қараганда уни ҳамма билади, лекин кўпчилик унга амал қилмайди. Шунинг учун мустақил ишни ташкил етишни оддий елементар принципларин ўзлаштириш биринчи даражали ахамиятга эга ва анна шу мураккаб жараённи тўлалигича қамраб олади.
Ҳар бир талаба ўзининг мустақил ишини ташкил этишини нимадан бошлаши керак? Қандай мақсад қўйилади? Иш қанча давом этади? Уни бажаришда қандай услублардан фойдаланилади, аниқ кўз олдига келтира олишлари керак. Яна шуни ёддан чиқармаслик керакки, мустақил ишларни ташкил қилиш қоидалари ишлаб чиқилди дегани, бу ишни ташкил этилди дегани эмас. Ўз мустақил ишини қандай бажаришни ҳар бир талабанинг ўзи ташкил этади. Мувафаққиятга эришиш учун талабанинг ўзи сабр – тоқат билан, машаққатлардан қўрқмай ўз устида ишлаши керак. Буни талабанинг ўзи режалаштиради ва амалга оширади.
1. Мустақил ишни бажаришни ташкил қилишнинг асосий принципи унинг мунтазамлигидир. Ўқув жараёнида қатъий изчиллик ва кетма – кетлик мавжуд. Аудиторияда семинар, амалий машғулот лабороторияда олган билимини пухта билиши учун доимо уларга тайёрланиши керак. Бугунги маърузани яхши тушуниши ва ўзлаштириш учун, аввалги мавзу устида ишлаш керак. Масалани назарий жихатдан чуқур ўзлаштирмай туриб масала ечиш, амалда уни қандай намоён бўлишини тушуниш қийин. Ҳар қандай предметни уни мунтазам равишда ўрганилса ўзлаштириш мумкин. Яхши ўқиш, мустақил ижодкор мутахассис бўлиш учун талаба ҳар куни мунтазам ўз устида ишлаши керак.
Ўз устида мунтазам ишлаш кўникмасини ҳосил қилиш учун мустақил ишларни қандай, қай тартибда бажаришни ҳар қандай меҳнатни, вақтни режалаштиргандай режалаштириш керак.
Ҳар бир талаба индивидуал тарзда умумий вақтини фанлар бўйича табақалаштирган ҳолда режалаштириши керак. Фанлар бўйича ажратилган вақт талабани дарсга тайёрланиши, ўқув режаси бўйича фанни мувафаққиятли ўзлаштиришга етарли бўлишини кўзда тутади. Ундан келиб чиқиб, ҳар бир талаба ўз хафталик режасини кунлар бўйича тузади. Мустақил ишларни режалаштириш юзаки қараганда талабага хеч нарса бермаётгандай, хеч қанақа ёрдами йўқдай туюлади. Лекин тажриба шуни кўрсатадики, аълочи талабалар ўз вақтларини аниқ режалаштирадилар ва уни бажаришга харкат қиладилар.
Ўзлаштириш бўйича хатто бутун факультет муваффақиятни ҳам кўп жихатдан талабаларни ўз вақтларини тўғри режалаштириш, уни бажариш билан боғлаш мумкин.
2. Мустақил ишларни бажариш муддати жихатдан хохлаганча давом этиши мумкин эмас. Тажриба шуни кўрсатадики, 17 – 25 ёш даражасида меҳнатни рационал ташкил этганда бир суткада 9 соат унумли ишлаш мумкин экан. Хаттан ташқарии узоқ ўтирадиган бўлса меҳнат унуми пасаяди, одам чарчайди, кейинги кунлари чарчоғи ёзилиши қийин бўлгани сабабли, аввалгидай ишлай олмайди.
Шунинг учун мустақил ишни режалаштирганда аудиторияда ўтказган вақтини ҳисобга олиши керак. Агар, аудиторияда дарс соатлари 6 соат бўладиган бўлса, мустақил ишлаш 3 соат, аудиторияда дарс ундан кам бўлса 3 соатдан кўпроқ, агарда кўп бўлса камроқ тарзда режалаштириш керак.
Шундай қилиб, хафталик мустақил иш бажариш вақти 22 – 24 соат атрофида бўлади. Албатта, бу вақт талабани нормал тарзда диққат – эътибор, ғайрат қилиб ишлашини мўлжаллаган ҳолада белгиланади. Лекин реал хаётда турлича бўлиши мумкин. Бир талаба ўзини зўрлаб дарс тайёрласа, иккинчиси қизиқиб вақтини қандай ўтканини хам унутиб, предметни ўрганишга илхом билан ижодий ёндошиб киришиб кетади. Учинчиси эса умуман дарс тайёрлагиси келмайди. Унга қатор объектив ва субъектив сабабларни келтириш мумкин.
3. Мустақил ишни ташкил қилишнинг иш тартибини белгилаш ката ахамиятга эга. Мустақил ишларни бажариш учун вақтни семестр давомида кунлар бўйича тақсимлаш, рационал ташкил қилишнинг муҳим принципм, қоидаси ҳисобланади. Гох умуман дарс тайёрламай, гох хаддан ташқари шошиб, шиддат билан, айниқса семестр якунига яқин семестр давомида қолдирган, бажармаган ишларни тезда бажаришга ҳаракат қилиши ижобий натижа бериши қийин. Бу талабанинг меҳнати самарадорлигин, қилган ишидан қониқиш хисини пасайтиради. Одатда талабанинг кун тартибини дарс жадвали белгилайди, лекин кўп нарса талабанинг ўзига ҳам боғлиқ. Масалан: доклад, реферат, назорат иши, семинар дарсига тайёрланиш ҳар хафтада маълум вақт ажратилиб, мунтазам равишда олиб борилмаса кутилган натижа бермайди.
Реферат ёки доклад ёзиш керак бўлса, уни орқага сурмай тезда киришиш керак. Бунда ўқитувчи талабага, айниқса, биринчи курс талабаларига реферат нима, доклад нима, уни қандай ёзиш, қандай тарзда адабиёт танлаш кераклигини тушунтириш зарур.
Адабиётларни танлашда талабаларга фан юзасидан дастур ва семинар дарслари режасида кўрсатилган адабиётларни таклиф қилиш мумкин. Ундан ташқарии хозирги пайтда чоп қилинаётган китобларнинг шу рўйхатидан фойдаланиб, зарур адабиётларни кутубхоналардан, ўқув залида бўлса олиб ўқиш мумкин.
Реферат, курс иши, доклад, битирув малакавий ишини бирданига ёзиб бўлмайди. Матнни тайёрлаш учун аввало, адабиётларни ўқиб чиқиш, гўё ўйлаш, режа тузиш, сўнгра уни қоғозга тушуришни бошлаш керак. Бу кўп босқичли жараён. Талабалар анна шу босқичларни ўтиши натижасида ўз фикри, ғоясини ифодалашни ўрганади. Матн эса уларнингт фикри, хулосасини ифодаловчи воситага айланади.
Матн тайёрлашни қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин:

  • Тайёргарлик кўриш.

  • Дастлабки чизгилар.

  • Хомаки вариантни ёзиш.

  • Камчиликларни тўғрилаш ва матнни кўчириш.

  • Тахрир қилиш.

  • Матнни охирги вариантини тайёрлаш.


Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish