Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари



Download 0,52 Mb.
bet41/50
Sana22.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#571549
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   50
Bog'liq
didaktika

Жорий назорат – кундалик назорат усули бўлиб, у ўқитувчи тамонидан ўқувчиларнинг назарий билимлари ҳамда Амалий фаолиятлари даражасини доимий равишда назорат этиш имконини беради. Жорий назоратни ташкил этишда ўқувчиларнинг мустақил равишда билимларини ўзлаштириш қобилияти, фаоллик даражаси, фикр ҳамда тафаккур юритиш кўлами инобатга олинади. Жорий назорат савол – жавоб, суҳбат, амалий машқларни бажариш (ёзма иш, лаборатория машғулотлари) тест шакллари воситаларида ташкил этилади.
Оралиқ назорат муайян ўқув фанининг маълум боб ёки бўлимлариюзасидан назарий ва амалий билимларнинг ўқувчилар тамонидан ўзлаштирилганлик даражасини таҳлил этиш, аниқлаш мақсадида ўтказилади. Оралиқ назорат ҳам турли шакллар (оғзаки, ёзма равишда ёки тест асосида) ёрдамида ташкил этилади ва уни ташкил этиш хусусида ўқувчилар аввалдан (камида бир ҳафта олдин) огоҳлантириладилар. Оралиқ назорат ўзлаштирилган назарий ҳамда амалий билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш учун пойдевор яратади. Мазкур назоратни ташкил этиш чоғида ўқувчиларнинг ижодий ишлари, уларнинг мазмунини инобатга олиш муҳимддир. Бу эса уларда мустақил равишда ижодий фаолиятни ташкил этиш кўникмаларини шакллантиради. Оралиқ назорат юзасидан тўпланадиган баллар кўрсаткичи ўқувчининг турли танлов, мусобақа ҳамда фан олимпиадаларидаги муваффақиятли иштироки ҳисобига ҳам ортиб боради.
Якуний назорат муайян фан (ёки курс), узлуксиз таълим босқичлари (бошланғич таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб – ҳунар таълими, олий таълим) юзасидан синовлари (давлат аттестацияси) ни ташкил этиш мақсадида ўтказилади. Якуний назорат чораклик, йиллик ва битирувчиларнинг давлат аттестацияси каби турларга бўлинади. Якуний назорат ҳам таълим муассасасининг ички имкониятлари, таълим турининг хусусиятлари, ўқувчи ҳамда ўқитувчиларнинг ижодий ёндошуви асосида оғзаки, ёзма ва тест назорати шаклларида ўтказилади.
Оралиқ назорат ўтказиш жараёнида олдинги ёзма ва тест шаклдаги назорат ишлари таълим муассасаларининг ўқув бўлимида жорий ўқув йили давомида, якуний назорат ишлари эса 3-5 йил давомида сақланади.
Муайян фан (ёки курс) юзасидан рейтинг тизими кўрсаткичларининг умумий миқдори анна шу Фан (ёки курс) бўйича ўқувчиларга назарий ҳамда Амалий билимларни бериш учун белгиланган саотлар миқдорига пропорционал (мутаносиб) бўлиши лозим.
Муайян ўқув фани (ёки курс) бўйича тўпланадиган максимал балл ЖН, ОН, ЯН учун қўйилган баллар йиғиндиси миқдорига кўра ҳосил қилинади. Яъни:
Rжн Қ Rон Қ Rян Қ Rmax
Ўқувчиларнинг билим, малака, кўникмалари қуйидаги уч даражада белгиланади (умумий кўрсаткичга нисбатан):
1) қуйи даража – 56,0- 70,9 фоиз;
2) ўрта даража – 71, 0 – 85,9 фоиз;
3) юқори даража – 86,0 – 100 фоиз;
Ҳар уч даража бўйича белгиланувчи баллар якуний рейтинг кўрсаткичларининг 100 фоизига нисбатан белгиланади.
Рейтинг баллари – ўқувчиларнинг билимлари даражаси ҳамда фаолиятлари мазмуни (кўникма ва малака даражаси) нинг сифат кўрсаткичи ҳисобланади.
Рейтинг тизимини таълим жараёнига тадбиқ этишнинг афзалликлари нимадан иборат? Бизнинг назаримизда, рейтинг тизимини таълим жараёнига тадбиқ этишнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  1. Рейтинг назорати ўқувчи имкониятларининг тўлақонли намоён бўлишини таъминлайди.

  2. Рейтинг назорати ўқувчини бир маромда, узлуксиз ишлашига йўллаб туради.

  3. Рейтинг назорати ўқувчиларда таълим олиш борасидаги кўникма ва малакаларни шакллантиради.

  4. Рейтинг назорати ўқувчиларда мустақил, эркин фикрлаш, тафаккур юритиш қобилиятини тарбиялайди.

  5. Рейтинг назорати ўқувчиларни мавжуд шарт – шароит, омилларини аввалдан ҳисобга олиш, улардан унумли фойдаланиб иш юритишга ўргатади.

  6. Рейтинг назорати ўқувчиларни вақтни тўғри тақсимлаш ҳамда ҳар бир вақт оралиғида самарали, унумли, сифатли фаолият юритишга ўргатади.

  7. Рейтинг назорати ўқувчилар фаолиятини нохолис баҳолашнинг олдини олади.

  8. Рейтинг назорати ўқувчиларга ўз – ўзини англаш, ўз – ўзини баҳолаш, шунингдек, уларнинг келгуси касбий фаолиятлари йўналишини белгилаш имкониятини беради.

Рейтинг назорати Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим тизимида қўлланилаётган янги усул бўлиб, айни вақтда ҳам ундан самарали фойдаланиш борасида етарли даражада тажриба тўпланмаган. Шу боис умумий ўрта таълим мактабларининг ўқитувчилари рейтинг назоратини амалга ошириш жараёнида муаммоларга дуч келмоқдалар. Хусусан;
1) ўқитувчиларнинг аксарияти рейтинг назоратини таълим жараёнида самарали қўллаш борасидаги назарий ва амалий билимларга эга эмаслар;
2) маҳаллий шарт – шароитларни инобатга олиш асосида рейтинг назоратларини амалга ошириш методикаси ишлаб чиқарилмаган, унинг мазмуни асосланмаган;
3) таълим муассасалари фаолиятида рейтинг тизимидан фойдаланиш эвалюцион тарзда марказлашган компъютер бошқарувига асосланишини таъминлаш эҳтиёжи қондирилмаган;
4) таълим муассасаларида рейтинг тизимидан фойдаланишнинг расмиятчилик юзасидан йўлга қўйилишининг олдини олмаган ва бошқалар.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish