Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари


Кадрлар тайёрлаш тизими янги моделининг моҳияти ва ўзига хос хусусияти унга аосий таркибий қисмлар сифатида қуйидаги компонентлар киртилганлигидадир



Download 0,52 Mb.
bet47/50
Sana22.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#571549
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
didaktika

Кадрлар тайёрлаш тизими янги моделининг моҳияти ва ўзига хос хусусияти унга аосий таркибий қисмлар сифатида қуйидаги компонентлар киртилганлигидадир:

  1. шахс-кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти, таълимга оид хизматларнинг истеъмолчиси ва уларнинг яратувчиси;

  2. узлуксиз таълим-кадрлар тайёрлашнинг пойдевори асоси;

  3. фан-юқори малакали мутахассисларни тайёрловчи ва уларнинг истеъмолчиси;

  4. ишлаб чиқариш-кадрларга бўлган эҳтиёжнинг истиқболини белгилашни, уларнинг тайёргарлик даражаси сифатини баҳолашни, шунингдек кадрлар тайёрлаш тизимини қисман молиявий ва моддий-техникавий таъминлашни амалга оширувчи асосий буюртмачи;

  5. давлат ва жамият - кадрларнинг тайёргарлиги сифатини назорат қилиш ва баҳолашни амалга оширувчи, кадрларни тайёрлаш ва уларни қабул қилиб олишнинг бош кафиллари.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури умумий маданияти шакллантириш, жамиятдаги ҳаётга мослаштириш, касбкорга ва таълимга оид дастурларни онгли равишда танлаш ҳамда кейинчалик рўёбга чиқариш учун ижтимоий иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий, психологик-педагогик ва бошқа шарт-шароитларни яратишни, оила, жамият, давлат олдидаги ўз масъулиятини англовчи баркамол инсонни тарбиялашни назарда тутади.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури рақобатбардош кадрлар тайёрловчи педагогга қуйиладиган замон талаблари мажмуини белгилайди.
Бир-бирига боғлиқ бўлган талабларнинг мажмуи, педагогнинг умумлаштирилган моделини ташкил этади. Умумлашган моделга мувофиқ аосий талаблар қуйидагилардан иборат:

  1. таълим бериш маҳорати;

  2. тарбиялай олиш маҳорати;

  3. ўқув-тарбия жараёнида инсон омилини таъминловчи шахсият фазилатлари;

  4. таълим олувчиларнинг билимларини ҳолисона баҳолай олиш ва назорат қила олиш маҳорати.

Умумлаштирилган модель доирасидаги малакавий замон талаблари педагог «қиёфа»сини ифодалайди.
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси учун таълим даражасини оширувчи омиллардан бири бўлиб ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига жадал суръатлар билан кириб бориш жараёни ҳисобланади. Бу биринчи навбатда бозор муносабатларининг ривожланишига боғлиқ бўлиб, у жараён билим даражасига, иқтисодиёт ва экология (атроф-муҳит) компьютер техникаси ва илмбардош технологиялар, устивор бўлган ва ҳалқ хўжалигининг ривожланган тармоқларига, таълим тизимининг такомиллашуви ва кадрлар тайёрлашга боғлиқ бўлади.
Янги кадрлар тайёрлаш муаммосининг самарали ечими биринчи навбатда ҳозирги кун талабларига жавоб бера оладиган психология, педагогика, иқтисодиёт, экологик маданияти, ҳуқуқшунослик ва шунга ўхшаш бошқа фанларнинг билим асосларини чуқур биладиган профессионал малакага эга бўлган ҳар томонлама чуқур билимга эга бўлган ўқитувчи кадрларни тайёрланиши билан боғлиқдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов Олий Мажлиснинг IX сессиясида таъкидлаб ўтганларидек: «Агар ўқитувчилар, профессорлар, кафедра мудирлари ўз устларида ишламасалар, агар чет элларга бориб ўз мутахассисларини ва ундаги янгиликларни ўрганмасалар, чет эллик коллегалари билан тажрибалар алмаштирмасалар, акс ҳолда бу нарса ўқув жараёнига ва унинг самарадорлигига салбий таъсир қилади» деб башорат қилган эдилар.
Олиб борилган кузатишлар ва АҚШ, Германия, Япония, Франция ва бошқа саноати ва интеллектуал билимлари ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатиб турибдики, юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш қуйидагиларга боғлиқ бўлар экан:

  • Таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро самарали алоқадорлигига;

  • Таълим корхоналари ва профессионал таълим дастурлари турларининг (типларининг) хилма-хиллиги; уларнинг фан ва техниканинг энг охирги ютуқлари, иқтисодиёт ва технологияларнинг энг юқори андозалари ва кўринишларидан фойдаланган ҳолда;

  • Профессионал таълим тизимини устивор ва фойда келтирувчи иқтисодий тармоқни тармоққа айлантириш;

  • Таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш ва уларнинг моддий-техник асосини яратиш ҳамда уларнинг молиявий кўрсаткичларини мустаҳкамлаш;

  • Профессионал таълим тизимига энг юқори малакали ўқитувчиларни ва мутахассисларни жалб этдириш;

  • Ўқув жараёнини информатизациялаштириш ва компьютерлаш;

  • Кадрларни тайёрлашнинг сифат баҳосини ва объектив назорат тизимини қўллаш;

  • Шахснинг ривожланиши, ўлчови, сифат ва хулқини, қобилият интеллектини баҳолаш, ҳамда касбий маҳорати муаммоларига бағишланган психологик-педагогик изланишларни бажариш;

  • Ўқитувчиларни юқори даражада моддий рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоялаб туриш.

Бу ҳолатларнинг барчаси кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ўз ўрнини топган.
Ҳозирги мутахассис ҳар томонлама ривожланган юқори даражадаги интеллектга эга бўлган, фан асосларини чуқур ўрганган билимдон, зукко, доно, фидоий, маърифатли ва маънавиятли инсон бўлиши керак. У ўз мутахассислиги, яъни иқтисодчиликдан ташқари, хорижий иқтисодчиликдан ташқари, хорижий тиллардан бирини ҳамда компьютер техникадан фойдалана олиши шарт.
Ҳозирги педагог юқори маданиятли, халқимиз тарихини чуқур биладиган ва унинг келажаги учун жон қайғурадиган инсонпарвар ва олийжаноб киши бўлиши керак.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish