Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялаш



Download 22,73 Kb.
Sana18.12.2022
Hajmi22,73 Kb.
#890632
TuriДиссертация
Bog'liq
Ж Чориев илмий рахбар хулосаси 2


Республика Маънавият ва маърифат маркази мустақил изланувчиси Чори е в Жў р а қ у л Ғ а ф ф о р о в и чнинг “Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялаш” мавзусидаги 13.00.01- таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги йўналишида педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси бўйича илмий раҳбар
ХУЛОСАСИ

Жаҳонда глобаллашув ҳодисаси турли миллат ва элатларнинг бир-бирига яқинлашиши жараёнлари билан ҳам изоҳланади. Бу айниқса ёшлар қатлами, хусусан талабалар билан боғлиқ муносабатларда фаол намоён бўлади. Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялаш миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, турли халқлар, этник бирликларга мансуб ёшларнинг маданий ҳамкорлиги, ўзаро мулоқотини шакллантириш ва ривожлантириш долзарб аҳамиятга эга. Бугунги кунда халқаро ташкилотлар томонидан барча халқлар учун консенсусга асосланган, ўзаро мулоқот маданиятига таянувчи ёндашувларни фаол тадбиқ этишга долзарб масала сифатида эътибор қаратилмоқда.


Айнан диссертант томонидан олиб борилган тадқиқот юқорида келтирилган, долзарб аҳамиятга эга бўлган талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялаш мавзусига бағишланган.
Диссертациянинг кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объект ва предметлари тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиш, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг биринчи боби «Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашнинг назарий-методологик асослари» деб номланиб, унда талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялаш жараёнини тадқиқ қилишнинг илмий-методологик асослари, миллатлараро мулоқот маданиятини илмий ўрганилганлик даражаси назарий таҳлил қилинган.
Диссертациянинг «Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик хусусиятлари» деб номланган иккинчи бобида диссертант талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялаш уларда миллатлараро мулоқотчанлик компетенцияларини ривожлантириш орқали миллатлараро тотувликка эришиш, миллатлараро мулоқот маданиятининг ижтимоий тотувликни таъминлашдаги роли билан боғлиқ.
Талаба ёшларнинг миллатлараро мулоқот маданиятини шаклланиши, ижтимоий-маданий ижод намунаси сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Талабаларда миллатлараро мулоқотчанлик компетенцияларни ривожлантириш педагогик муаммо сифатида ўрганган.
Диссертациянинг «Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашга оид ўтказилган тажриба-синов ишлар таҳлили» деб номланган учинчи бобида диссертант тадқиқот жараёнида талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини ижтимоий-маданий ижод воситалари ёрдамида шакллантиришнинг кўпмаданиятли-интегратив модели шакллантирилди. Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашнинг ижтимоий-педагогик шартлари унумдорлигини назорат қилиш бўйича педагогик тажриба-синов жараёни ва натижалари таҳлил қилинди.
Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни барқарор сақлаш ва ривожлантиришга, турли миллат вакиллари, хусусан ёшларда ўзаро тотувлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришда давлат ва маҳаллий бошқарув тизимлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштириш, фуқароларнинг толерантликка асосланган маънавиятини янада юксалтириш билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилмоқда. Бу юртимизда ўзбеклар ва бошқа халқларнинг эркин, озод истиқомат қилишлари, титул миллат билан тенг ҳуқуқли фуқаролар сифатида яшашлари, ўз миллий тили, маданияти, анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришда дунёда андозаси бўлмаган ҳуқуқий, маънавий ва ижтимоий йўналишларда педагогик тадқиқотларни амалга ошириш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Тадқиқот ишининг мақсади талаба-ёшларда маънавий-маърифий, ижтимоий-маданий ижод воситалари орқали миллатлараро мулоқот маданиятини шакллантириш, ижтимоий-педагогик шароитларнинг самарадорлигини тажрибавий текширув олиб бориш орқали назарий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
Тадқиқотчи ўз олдига қуйидаги вазифаларини қўяди ва иш жараёнида уларни самарали амалга оширади:
талаба-ёшларда миллатлараро мулоқат маданиятини илмий педагогик тадқиқ қилишнинг назарий-методологик асосларини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик маданиятини тарбиялаш муаммосини педагогика фани доирасида ўрганилганлик ҳолатини аниқлаш;
Талаба ёшларда миллатлараро тотувликнинг мамлакат тараққиётида тутган ижтимоий-маънавий ва сиёсий аҳамиятини очиб бериш;
Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялаш жараёнларини тадқиқ қилиш;
Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашнинг ўзига хос педагогик хусусиятларини аниқлаш;
Талабаларда миллатлараро мулоқот компетенцияларини ривожлантириш орқали миллатлараро тотувликка эришиш омилларини таҳлил қилиш;
маънавий-маърифий тадбирлар, ижтимоий-маданий жараёнининг талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашдаги имкониятларини ўрганиш;
Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини маънавий-маърифий тадбирлар орқали тарбиялашга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини маънавий-маърифий тадбирлар, ижтимоий-маданий жараёнлар асосида тарбиялаш жараёни белгиланган.
Тадқиқотнинг предметини талабаларда маънавий-маърифий тадбирлар, ижтимоий-маданий жараёнларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашнинг мазмуни шакл, метод воситаларибелгиланган.
Тадқиқотда қуйидагилар илмий янгилик сифатида ўз аксини топган. Янги Ўзбекистон шароитида ижтимоий муносабатларда миллатлараро тотувликка эришишга хизмат қилувчи шахслараро фаоллик, гуруҳий алоқадорлик, ўз-ўзини баҳолаш, ўзаро самимийлик фаоллик мотивацияси талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашнинг ижтимоий педагогик жараёнига ижобий таъсир этиши асосланган. Олий таълим муассасаларида шахсий, индивидуал, гуруҳий, ҳудудий хусусиятларга мос маънавий-маърифий тадбирлар, ижтимоий-маданий жараёнларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялашнинг самарали шакл ва методлари аниқланган. Талабаларда хулқ-атвор мотивацияси даражалари шахслараро ижтимоий муносабатларнинг таркиб топиши учун хизмат қилувчи зиддиятли ҳолатлардан чиқишга индивидуал ёндашув, ютуқларга гуруҳий йўналганлик, ўз-ўзини адекват баҳолаш каби хусусиятларига миллатлараро мулоқот маданиятини интенсивлашувининг социопедагогик прогнози очиб берилган.Шунингдек, талабаларда миллатлараро мулоқот компетенцияларини ривожлантириш хусусиятлари асосланган. Талабаларда эгоизм, айирмачилик, ўзини четга олиш, миллатчилик каби хислатлар фаоллик, ўз-ўзини гуруҳида ҳиссий баҳолаш, жипслик каби омиллар асосида бартараф этилиши шахсий, индивидуал, гуруҳий, ҳудудий омилларга ҳамда гуруҳдаги идентификация, индивидуал ва гуруҳий фаоллик кўрсатгичларининг шаклланиш механизмига алоқадорлиги миллатлараро мулоқот маданиятини ривожлантришнинг кўпмаданиятли-интегратив модели ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни таъминлашнинг узлуксиз амал қилиш механизми олий таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш ҳамда маънавий-маърифий ишлар тизими мазмунида жорий этилган. Диссертация иши доирасида танлов асосида тажриба синов ишлари Денов тадбиркорлик педагогика институти ўтказилди. Тажриба ва синов гуруҳларида 468 нафардан талабалар иштирок этган. Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини ижтимоий-маданий ижод воситалари ёрдамида шакллантиришнинг кўпмаданиятли-интегратив модели асосланган. Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини ошириш фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда янада юксалтириш борасида зарурий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Тажриба-синов ишлари натижалари тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган «Талабаларда миллатлараро мулоқот маданиятини тарбиялаш» лойиҳасининг локал-модулли технологияси ва модернизациялашган методик таъминотининг самарадорлиги ҳамда мазкур тарбиявий фаолият механизмларини кенг оммалаштириш лозимлиги ҳақидаги хулосага келиш имконини берган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишда қўлланилган ёндашув ва усулларнинг мақсадга мувофиқлиги, унинг доирасида фойдаланилган назарий ёндашувлар расмий манбалардан олингани, ўтказилган экспримент, интервью ва эксперт сўров шаклларига асослангани, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти, этномаданият, этносоциология фанлари бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалар, услубий тавсиялар тайёрлашда; миллатлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга мутасадди бўлган ташкилотлардаги ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларидаги ўқув курсларида ҳамда маънавий-маърифий ишлар ҳамда педагогика фанини янада такомиллаштиришда зарурий манба сифатида қўллаш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, нодавлат олий таълим муассасалари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, миллатлараро тотувлик ғоясини кенг тарғиб қилувчи маънавий-маърифий муассасалар, сиёсий партиялар, миллий-маданий марказлар, олий таълим муассасалари, ижодий бирлашмалар, маданият уйлари, маҳаллаларда ёшлар етакчилари фаолияти ҳамда малака ошириш тизимида фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот иши диссертантнинг мустақил равишда илмий тадқиқот олиб бориши мумкинлигини исботлайди. Диссертант ўз тадқиқоти натижаларидан керакли бўлган ва илмий – амалий аҳамиятга эга бўлган хулосалар чиқара олган. Ишдаги хулосалар аҳамиятли бўлиб, улардаги тавсиялар жуда ўринли. Диссертация ишини бир неча бор кўриш ва қайта ўқиб чиқиш натижасида ҳар сафар тегишли камчиликларни кўрсатишга тўғри келди. Аммо тадқиқотчининг бизга тақдим этган ишнинг охирги вариантида кўрсатилган камчиликлар барчаси эътиборга олинган, диссертация тугалланган илмий иш бўлиб, ҳимоя қилиш даражасига етказилган. Илмий раҳбар сифатида менинг фикрим шундайки, мазкур диссертация тугалланган монографик тадқиқот иши ҳисобланади. Шулардан келиб чиқиб, мазкур тадқиқот ўзининг мазмун-моҳиятига кўра 13.00.01- таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун белгиланган талабларга жавоб беради. диссертация ишини ҳимояга тавсия этаман.
Илмий раҳбар:

А.Чориев
Педагогика фанлари доктори, профессор


Педагогика фанлари доктори, профессор М.Қуронов
Download 22,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish