Аҳолини ҳУҚУҚий онги ва маданиятини юксалтиришнинг долзарб масалалари



Download 27,35 Kb.
Sana17.03.2023
Hajmi27,35 Kb.
#919957
Bog'liq
aholini huquqiy ongi va madaniyatini yuksaltirishning dolzarb masalalari


АҲОЛИНИ ҲУҚУҚИЙ ОНГИ ВА МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
Ҳуқуқий маданият – бу ҳуқуқий саводхонликдир. Ҳуқуқий маданиятни
юксалтириш ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиси ҳисобланади. Бошқача айтганда, ҳуқуқий маданияциз ҳуқуқий давлат бўлмайди. Давлатимиз раҳбари ўзининг “Биздан озод ва обод Ватан қолсин” китобида: “Ҳуқуқий маданиятнинг юқори даражада бўлиши ҳуқуқий давлатнинг ўзига хос хусусиятидир. Бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида ҳуқуқий маданиятни ошириш муҳим иш ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳуқуқий маданият савияси қабул қилинган қонунлар сони билан эмас,
балки ушбу қонунларнинг барча даражаларда ижро этилиши билан белгиланади. Ушбу муҳим ишда одамларда қонунларга ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан чуқур ҳурмат ҳиссини тарбиялаш алоҳида аҳамиятга эгадир. Зеро, ҳуқуқий нормалар одамлар онгига сингган ва улар орқали амал қилган тақдирдагина яшайди ва рўёбга чиқади”, деб таъкидлайди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Идоралараро кенгашнинг зиммасига юклатилган вазифалар агарки инсоннинг ҳуқуқий маданияти, онги, савияси юқори бўлса, бу соҳадаги ўзгаришлардан хабардор бўлса, демак, юрт обод бўлади.Юрт ободлиги аввало кўнгилдан бошланади. Чунки ҳаётни, турмушни обод қилиш учун аввало инсон кўнгли обод бўлиши даркор. Обод юртда яшаш ҳам инсоннинг ҳуқуқий маданиятини оширишга хизмат қилади. Инсоннинг ҳуқуқий маданиятини ошириш эса юрт ободлигининг асосий шартидир. Обод юртда яшаш ҳам инсон ҳуқуқига киради. Ҳуқуқий онг деганда, кишиларнинг ҳуқуқ ҳақида тушунча ва билимларга ега бўлиши, шунингдек, ҳуқуқ борасидаги тасаввурларнинг инсон онгида акс этиши тушунилади.Ҳуқуқий мафкура – ҳар хил ҳуқуқий ҳодисалар ҳақидаги нуқтаи назар, тушунча, ғоя ва қарашларнинг илмий умумлаштирилган тизимидан иборат.
Ҳуқуқий маданият бўлмаса, ҳуқуқий онг ҳам бўлмайди. Ҳуқуқий онг
дегани бу – қонунларни фақат билишгина эмас, балки уларни изчил ижро этиш ҳамдир.Президентимиз уқтирганидек, “Қонунлар сўзсиз бажарилгандагина биз ҳуқуқий давлат қуришимиз мумкин”. Шу маънода, “ҳуқуқий онг” тушунчаси “ҳуқуқий саводхонлик” тушунчасидан кенгроқдир. Ҳуқуқий онг қонунларнинг ижросини ҳам ўз ичига олади. Демократик жамиятда қонунларнинг ижро этилиши билан бирга, қонунларга ҳурмат кўрсатилишини ҳам таъминлаш тақозо этилади. Мамлакатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, “олдимизда турган барча ғов ва тўсиқларни енгиш жараёнида ҳаммамиз учун энг таъсирчан қуролга айланадиган куч – бу халқимизнинг ҳуқуқий онгини, тафаккурини тарбиялаш, ҳуқуқий маданиятини ошириш, қалбида эркинлик ва масъулият туйғуларини қарор
топтиришдир. Биз қонун устуворлигига эришгандагина ўзимиз учун мақсад қилиб қўйган адолатли, эркин жамият, фаровон ҳаёт барпо этишимиз мумкин. Жамият ҳаётининг мезони бўлган Конституцияни чуқур ва ҳар томонлама ўрганишимиз, унинг маъносига етиб бориб, амалий ҳаётимизнинг доимий қўлланмасига айлантиришимиз даркор”. Ҳақиқатан ҳам, истиқлол йилларида биз шахс ва оиланинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш вазифасини ўзимиз учун мақсад қилиб қўйиш билан бирга, бу масалани том маънодаги демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим шарти сифатида белгилаб олдик. Ҳуқуқий онг бўлмаса, демократия бўлмайди. Ҳуқуқий онгнинг ўсиши – бу ҳуқуқий маданиятнинг ўсиши, қонунларни ижро этиш ва ҳурмат қилиш даражасининг ошиши, демакдир. Ҳуқуқий онг қонунларни нафақат билишни, балки қонун талабларига итоат етишни ҳам англатади. Албатта, инсон ҳамма қонунларни билиши мумкин эмас,
аммо у энг муҳим қонунларни билишга мажбур. Бу конституциявий мажбуриятдир. Биринчи Президентимиз куйиниб гапирганларидек: “Одамларимизда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги жамиятда адолат мезонларининг бузилишига олиб келмоқда. Очиғини айтганда, ҳар биримиз ҳам Конституция ва
қонунларимиз берган ҳақ-ҳуқуқларимизни яхши билмаймиз ва уни ҳимоя қила олмаймиз... Бир сўз билан айтганда, Конституциямиз биз учун назарий-ҳуқуқий ҳужжат – бурч ва мажбуриятларимиз мажмуасигина эмас. Балки у ҳаётимизни фаровон этиш, уни чинакам қонуний асосда қайта қуриш, ўз ҳақ-ҳуқуқимизни таъминлаш, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини ўрнатишнинг ҳаётбахш манбаидир. Бу олижаноб мақсадларга эришиш учун барчамиз, аввало, Конституциямиз ва қонунларимизнинг туб моҳиятини англаб етишимиз ва уларни ҳаётга татбиқ этиш йўлида биргаликда қатъият билан курашмоғимиз лозим”5. Бу ҳақда гап борар экан, ҳеч шубҳасиз, аҳолини ҳуқуқий ахборотлар билан таъминлаш, бунда оммавий ахборот воситаларининг ролини янада ошириш ғоят долзарб вазифа эканини, яъни фуқароларнинг ахборот олиш борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, ўз навбатида, юртдошларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳам хизмат қилишини алоҳида таъкидлаш жоиз. Чунки, ҳаётда ҳар бир инсон ўзининг инсонлигини ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятларини билганда, англаб етгандагина тўла ҳис этади. Акс ҳолда, ўзининг ва ўзгалар ҳуқуқини таниб олмаган инсон жамиятнинг жонсиз бир “мурвати” бўлиб қолаверади. Шу маънода, комил инсонни тарбиялашнинг энг зарур шартларидан бири ҳам аслида инсоннинг ҳуқуқни, қонунларни чуқур билишига алоҳида аҳамият қаратишдан иборатдир. Ёшларни ҳуқуқий меросимиз хазинасидаги асарлар билан таништириш, ҳеч шубҳасиз, ёш авлодни ўзлигини танишига, Ватанга муҳаббат, катталарга ҳурматеътибор руҳида камол топишига хизмат қилади. Шу боис буюк алломаларимизнинг “Ҳидоя”, “Сунани Термизий”, “Сиёсатнома”, “Усулул фиқҳ” каби ҳуқуқий асарларини нашр этиш, уларнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам тарғиб этиш долзарб вазифалардандир.
Қисқа айтганда, оммавий ахборот воситалари аҳолининг айрим ҳолларда ҳали ҳам сақланиб келаётган эскича психологиясини тамомила ўзгартириб, одамларда янги ҳуқуқий онгни шакллантиришга хизмат қилиши зарур. Токи ҳар бир юртдошимиз инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари айни вақтнинг ўзида бурч, мажбурият ва масъулият эканини чуқур ҳис этадиган бўлсин.
Албатта, ҳуқуқий онг ҳуқуқий билимларсиз шаклланмайди ва ривожланмайди. Ҳар бир кишига шуни тушунтириш лозимки, демократия сари йўл – бу фақат қонунларнинг сони билан эмас, балки уларнинг киши онгига нечоғлик сингиши билан белгиланади. Ҳуқуқий онг уч мезонда ётади, булар – шахс, жамият, давлат. Ҳар қандай жамиятнинг белгилари жамият ва давлат, шахс ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар билан аниқланиши лозим. Давлат доирасида қонунларни бажариш шарт,жамиятда эса ахлоқий, маънавий қадриятларга амал қилиш лозим. Инсон жамиятнинг аъзоси сифатида маънавий-ахлоқий қадриятларни ҳисобга олиши шарт. Шахснинг жамиятдаги ўрни унинг маънавий қадриятларга, ахлоқий нормаларга ҳурмати билан ўлчанади. Ҳуқуқий маданият ва маънавий қадриятлар, ахлоқ-одоб ҳақида гап борганда, авваламбор, кўҳна заминимиз одамлари кўнглида устувор бўлган адолат, ҳақиқат, иймон, олижаноблик, бағрикенглик, мардлик, тантилик каби улуғ хислатлар Конституциямиздан муносиб ўрин олганини алоҳида эътироф этиш жоиз. Зотан, Асосий Қонунимиз халқимизнинг иродасини, руҳиятини, ижтимоий онги ва
маданиятини ўзида яққол акс эттиради. Бинобарин, инсон ўз ҳуқуқини англаб етар экан, унда ҳуқуқ билан бирга, бурч ва масъулият борлигини ҳам унутмаслиги лозим. Агарки жамиятда ҳаммамиз фақат ҳуқуқимизни талаб қиладиган бўлсак, Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги, тинчликосойишталикни таъминлаш, меҳнатга муносабат, атрофдаги воқеаларга дахлдорлик, виждон амри деган тушунчаларнинг амалий ифодаси қандай бўлади, деган мантиқий савол туғилиши табиий. Юқоридаги фикр-мулоҳазаларни умумлаштириб айтганда, ҳуқуқий маданият – бу қонунчилик берган имкониятлардан, Конституцияда муҳрланган ва қонунларимизда ўз ифодасини топган, биз деярли ҳар куни такрорлаб гапирадиган масала, яъни, бизга берилган шунча ҳуқуқлардан имкон қадар кўп фойдаланиш даражаси деганидир.
Download 27,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish