Talabalar uchun talablar



Download 1,12 Mb.
bet40/84
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#181671
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84
Bog'liq
МУСИҚАШУНОСЛИК ТАРИХИ ВА НАЗАРИЯСИ 123

Қонун мусиқа чолғуси. Шарқ халқлари мусиқа ижрочилигининг чолғу йўли ижросида қонун мусиқа чолғусининг ҳам ўзига хос ўрни бўлиб, мусиқа ижрочилигида кенг қўлланилади. Қонун сўзининг луғавий маъноси мусиқа илмининг қонуни, тартибга келтирилиши маъноларни англатади. Зайнулобидин Маҳмудий Ҳусатний ўзининг "Қонуни илми ва амали мусиқий" ("Мусиқа илмининнг амалий ва назарий қонунлари") асарида созлар, овозлар, мусиқий асарлар ҳақида маълумот берган. Қонун мусиқа чолғуси Арабистон, Эрон, Туркия, Кавказ халқлари мусиқа ижрочилигида кенг қўлланилиб келинмоқда. 1972 йилда Ўзбекистон давлат консерваторияда профессор Файзулла Кароматов раҳбарлигида "Шарқ мусиқаси" кафедраси ташкил қилинди. Душанбедаги санъат институтида 1979 йилда мусиқашунос Аслиддин Низомов раҳбарлигида "Шарқ мусиқаси" кафедраси ташкил қилинди. Ҳозирги кунда Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида қонун синфлари фаолият кўрсатиб, қонун ижроси ўрганилмоқда. Қонунда 24 - 25 та уч қатор ичакдан тайёрланган торлар тортилиб, унинг ҳосиласи "сол" кичик октавадан "си" иккинчи октавагача. Қонун созанданинг иккала кўрсаткич бармоғига мослаб тайёрланган айлана мис ва шохдан тайёрланган мизроб воситасида ижро этилади.
Уд мусиқа чолғуси. Шарқ халқлари мусиқа ижрочилигида энг қадимий мусиқа чолғуларидан бири бу "Уд" чолғуси бўлиб, бутун Шарқ халқлари мусиқа ижрочилигида қарийб Х аср давомида етакчи соз ҳисобланиб, амалиётда кенг қўлланилган. "Уд" мусиқа чолғусининг яратилиши ҳақида турлича маълумотлар берилган. "Уд" сўзининг луғавий маъноси "Қора дарахт" деган маънони англатади (яъни уд - қора дарахтдан тайёрланган мусиқа чолғуси). Уднинг дастлабки нусхаси юнон олими - Пифагор ҳаким томонидан ихтиро қилинган дейилади15. Уднинг иккинчи номи "Барбат" деб номланиб бу сўз икки маънодадир. Бар-қомат, бат-ўрдак; яъни ўрдак қоматига ўхшаш мусиқа чолғуси маъносини англатади. Маълумки мусиқа тарихида шарқ мусиқа ижрочилигининг асосчиси, шарқ мусиқа маданиятининг ривожига ўз ҳиссасини қўшган созанда, хонанда, бастакор Барбат Марвазийнинг номи зикр этилган бўлиб, бу созанда Ўрта Осиёнинг Марв (Мари) шаҳрида яшаганлиги, унинг етук ижрочилик маҳорати Эрон подшоҳи Хусрав Парвизда катта тасурот қолдирганлиги ва шоҳ саройида фаолият кўрсатиб, шоҳга атаб "Хусравоний" номли мусиқий асарлар басталаганлиги ҳамда бу асарлар узоқ вақтлар давомида Шарқ халқлари мусиқа ижрочилигида ижро этилганлиги ҳақида жуда кўп маълумотлар берилган. Демак Барбат Уд (Барбат) чолғусини етук ижрочиси бўлган. Шу боис уд мусиқа чолғусига иккинчи ном Барбат берилганлиги, ёки Барбат Марвазийга уднинг иккинчи номи бўлмиш "Барбат" тахаллуси берилган бўлиши ҳам мумкин.
Умуман "Уд" мусиқа чолғуси VII асрдан то XVIII асрларнинг охиригача барча Шарқ халқлари мусиқа ижрочилигида мақом асарларидан "12 Мақом" номи билан аталувчи мусиқа асарлари ижро этилган. "12 Мақом" асарларини ижролари эса "Уд" мусиқа чолғусининг соз ва пардаларига мос ҳолда ижро этилган. VII асрдан то XVIII асргача ёзилган барча мусиқа асарларида (китоб, рисола, ўзга манбаларда) фақат "12 Мақом" ва "Уд" мусиқа чолғуси ҳақида маълумот берилган. Бу маълумотларни Форобий, Урмавий, Жомий, Навоий, Шерозий, Кавкабий, Ҳусайний, Дарвеш Али ва бошқа мутафаккирларнинг мусиқа илмига бағишланган асарларида кўришимиз мумкин. Форобий ва Урмавийлар ўзларининг дастлабки "Шарқ нота" ёзуви тизимини ҳам "12 Мақом" ижроси ва "Уд" мусиқа чолғусининг сози, пардалари, торлари умуман ижровий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда яратганлар. Шу даврларда "Уд" сози аввал 4 кейин 5 торли ва 7 пардали бўлиб, торлари: бам, маслас, масна, зир, ҳодд тусида, пардалари эса: мутлақ, зоид, мужаннаб, саббоба, вустаи фурс, вустаи Залзал, бинсир, хинсир каби номлар билан аталган. Кўпгина иншо этилган мусиқий рисолаларда "Уд"нинг турли хил кўринишдаги, номланишдаги нусхалари, турлари ҳақида маълумот берилган: Уд, уди комил, уди қадим, тараф руд, руд, шоҳруд, Барбат ва ҳоказо. XVIII асрларга келиб мусиқа ижрочилигида "12 Мақом" асарлари турли давлатларда турлича талқин этилиб, номланиб ижро этилабошланган. Масалан: "12 Мақом" асарлари орасига Эронда -"Дастгоҳ", Кавказ халқларида "Мугам", Ҳиндларда "Рага", Ўрта Осиёнинг Бухоро шаҳрида "Шашмақом" номлари билан аталиб, бу асарларни ижросида энди "Уд" чолғуси эмас - "Дастгоҳ" асарлари ижросида сетор, комонча, "Рага"асарларини ижросида Ҳинд сетори, "Шашмақом" асарлари ижросида эса танбур асосий мусиқа чолғуси ҳисоблана бошланган. "12 Мақом" номли мақом асарлари ҳозирги кунгача фақат Уйғур халқларида сақланиб қолган ва бу асарлар Уйғур танбурида ижро этилади. Демак XVIII асрга келиб мақом номли мусиқий асарларнинг ижролари "Уд" чолғусида эмас балъки юқоридаги мусиқа чолғуларида ижро этила бошланди.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish