Биринчи йўналиш, педагогика соҳаси мусиқа таълими йўналишида тайёрланаётган бўлажак мусиқа фани ўқитувчиси “Мусиқа назарияси” фанини мукаммал эгаллаган бўлиши шарт. Мазкур фан ўз таркибида “Сольфеджио”, “Гармония” ва “Мусиқа асарлари таҳлили” каби фанларни қамраб олган бўлиб, бунда дастур асосида ўтилаётган машғулотларни талаба ҳар томонлама чуқур билиши, ўрганиши учун машғулотларда концертмейстер (жўрнавоз) ўтилаётган материалларни мусиқий чолғу асосида изоҳлаб туради. Шунда талабаларни мазкур фанда мусиқий ифодалиликка нисбатан онгли тафаккурини тарбиялаш ва уларни идрок этиш қобилиятини ҳосил қилиш, талабаларнинг мусиқий дунёқарашини, идрокини шакллантириш ва ривожлантириш, мусиқий-эстетик дидини тўғри йўналтириш ва бойитиш, ижодий қобилиятларини ўстириш, уларни мусиқа ўқитувчиси сифатида амалий фаолиятга тайёрлашдан иборат бўлади.
Бўлажак мусиқа ўқитувчиси концерместер (жўрнавоз) ёрдамида мазкур фанда мусиқий тизим, товуш, лад, тоналлик, интервал, аккорд, альтерация, хроматизм, модуляция, куй, халқ ладлари, турли хил мажор ва минор гаммалар, кварта – квинта доираси, интерваллар, аккордлар, транспозиция, тоналликлар поғонадошлиги, хроматизм, хроматик гамма, модуляция ва оғишма, мусиқа безаклари, гармониянинг асосий қонун қоидаларини, аккордлар имкониятларини, стилистик хусусиятларини билишлари, мусиқа асарларини гармоник таҳлил усуллари, мусиқа шаклининг энг муҳим асослари, мусиқий шаклнинг муҳим элементлари, мусиқанинг асосий ривожлантириш принциплари, шаклнинг қисмлари функцияси, баён этиш турлари ва ҳар бир шаклнинг тузилиш қонун-қоидалари, гамма, интервал, аккорд, бир ва икки овозлик куйларни соф интонациялаш, мусиқий диктант ёзиш, мусиқа элементларини эшитиб аниқлаш, куйга аккомпанимент тузиш қонун-қоидалари, мажор ва минорларнинг табиий, гармоник, мелодик гаммаларини, товушдан ва тоналликда интервалларни, аккордларни ечимларини, ҳар хил товушлардан халқ мусиқа ладлари товушқаторларини, берилган тоналликда интерваллар ва аккордлар кетма-кетлигини, диатоник секвенцияларни, мажор ва минор хроматик гаммаларини ёзма равишда тузиш ва фортепианода чалиш, ўтилган аккордларни тўрт овозли тузилмада турли хил тоналликларда тузиш ва ечиб бериш, аккордларни қўшишда қонун-қоидага биноан амал қилиш, берилган аккордлар белгиланишларига қараб аккордлар кетма-кетлигини тузиш ва фортепианода ижро этиб бериш, мусиқий асар шаклининг қисмларни аниқлаш, унинг куй, гармония, ритмларни ўзаро алоқадорлигини кўрсатиш, мусиқа шаклида ривожлантириш принципларини билиб, таҳлил қилинаётган асарда уларнинг аҳамиятини кўрсатиб, ҳар хил типдаги шаклларнинг ўзига хос хусусиятлар усулларини ажратиш, интерваллар, аккордлар, гаммалар тузиш, унча катта бўлмаган мусиқа асарларининг лади, тоналлиги, образлар характерини аниқлаб таҳлил қилиш, берилган куй ёки басни гармониялаш, гармоник кетма-кетликларни даврия шаклида чалиб бериш, оддий шаклдаги асарни ёки асар парчасини гармоник таҳлил қилиш, берилган мусиқий асарда шаклнинг тури, баён тури, шаклдаги йирик белгиларнинг рақамли схемаси ҳар-бир асосий қисмнинг таҳлили ва уларнинг бир-бирига умумий боғланишини таҳлил қилиши, мусиқий мавзулар таркиби, уларнинг бир хиллиги ёки қарама-қаршилиги, характери ва мазкур характерга эришиш воситаларидан фойдаланиш, сольфеджионинг назарий ва амалий аҳамияти, турли хил мажор ва минор гаммалар, кварта-квинта доираси, интерваллар, аккордлар, халқ ладлари, транспозиция, тонналликлар поғонадошлиги, хроматизм, хроматик гамма, модулятция ва оғишма, куйни айрим элементлар ўзаро муносабатларини малакаларини эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |