Talabalar uchun talablar



Download 1,12 Mb.
bet25/84
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#181671
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   84
Bog'liq
МУСИҚАШУНОСЛИК ТАРИХИ ВА НАЗАРИЯСИ 123

2.Мусиқий тушунчалар.
Инсон руҳий олами, нозик ҳис – тўйғулари, ички кечинмалари унинг ижтимоий фаолиятини бошқаришда муҳим аҳамиятга эга. Юксак руҳий кўтаринкилик, ажиб ҳис-туйғулар ички кечинмаларини мутаносиблаштиришда жозибали мусиқанинг сеҳри таъсири беқиёс улкандир.
Аждодларимиз асрлар давомида мусиқанинг қудратига таҳсинлар ўқиганлар, ўз муносабатларида, меҳнат фаолиятларида, ҳаётда ундан баҳраманд бўлганлар. Эзгу ниятларини амалга оширганлар.
Эндиликда мусиқанинг жозибали, ҳуснкор кўлами, унинг мавқеи янада кенгайди, жамиятда тутган ўрни мустаҳкамланди. Мусиқа мамлакатимизда катта тарбиявий имкониятларга эга бўлган мустақил соҳадир. Ўқув тарбия жараёнида мусиқа ёш авлодга аҳлоқий-эстетик тарбия беришнинг асосий воситаларидан бири ҳисобланади, таълим жараёнининг бир қадар жадаллашуви самарадорлиги унга боғлиқ.
Мусиқавий жиҳатдан саводхонликка эга бўлишнинг аниқ мақсад ҳамда вазифалари мавжуд. Бу мақсад ва вазифаларни амалга оширишда мавжуд илмий ва услубий ёндашув муайян йўналишни белгилайди. Мусиқани ўзлаштириш, тинглаш, ижро этиш ва ундан ҳаётда манфаатдор бўлиш инсоний маданийлик билан уйғунлашиб кетади.
Халқимиз яратган дурдоналарнинг бири ҳисобланган мусиқа ҳар соҳада, чунончи, таълим – тарбияда, меҳнатда ва ижтимоий муносабатда маълум даражада ўз ифодасини топади. Мурғак гўдакдан тортиб то нуроний қарияларгача, санъат неъматларидан баҳраманд бўлади, эртанги куннинг янада порлоқ бўлиши учун курашади.
Шундай экан, мусиқа онгли фаолият, самарали меҳнат, самимий муносабат ҳамда мўътадил кайфият гарови бўла олади. Мусиқа кундалик ҳаётимизга қанчалик сингиб борса, ҳаётимиз шунчалик завқли ва мазмунли ўтади.
Мустақиллик йилларида анъанавий қўшиқлар ва унинг тарихи, илдизини ўрганар эканмиз энг аввало “анъана”, анъанавийлик”, “қўшиқ”, “ашула”, “катта ашула” “анъанавий қўшиқ” тушунчаларига изоҳ бериб ўтишни жоиз деб билдик.
Анъана тушунчаси “Ўзбек тилининг изоҳли луғатида”3 “наслдан наслга ўтувчи қоида”, яъни, ҳаётда қарор топган ва топаётган урф-одат, удум ва бошқа амалларни анъана тарзда такрорланиб келиши деб эътироф этилади. Анъанавийлик эса ўз-ўзидан ушбу жараённи доимий равишда, йиллар мобайнида ўзига хос шаклда такрорланиб келиши демакдир. Шу нуқтаи назардан биз тадқиқ этаётган анъанавий қўшиқлар ҳам ҳаётда, кундалик турмуш тарзимизда қарор топган ва топаётган урф-одат, удум ва бошқа амалларни авлоддан-авлодга йиллар мобайнида ўтиб клиши ва бу жараённи доимий равишда такрорланишидир. Яна ҳам ойдироқ айтадиган бўлсак, анъана – авлоддан-авлодга ўтиб борадиган, одамлар ва кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилиб, доимий ўтказиладиган ижтимоий ахлоқ муносабатларнинг умумлашган норма ва принципларидир. Шу ўринда қўшиқ4 тушунчаси кенг қўлланилган. Адабиётларда кўрсатилишича, қўшиқ атамаси “шлок”, “такшут”, “ир” (йир), “куг” каби номлар билан қадимдан аталиб келган. Дастлаб, Маҳмуд Кошғарийнинг асарларида “қошуғ” - қўшиқ, қасида, шеър тарзида аталиб, сўзнинг маъносини шарҳлашдаги тўртлик маъносида ишлатилади. Анъанавий қўшиқлар ҳақида гап кетганда бу иборага мутахассислар фикрига таяниб хулоса чиқариш лозим бўлади. Атоқли мусиқашунос олим Р.Юнусов қўшиқ ҳақида таъриф бериб, мусиқий атама, иборалардан фойдаланиш амалиётида тегишли нуқсонлар борлиги ҳақида фикр билдириб шундай дейди – “кундалик муомилада тез-тез учрайдиган “қўшиқ” билан “ашула”ни фарқламаслик, фарқлай олмаслик кўзга яққол ташланади5. Дарҳақиқат ушбу фикрлар айни ҳақиқат. Қўшиқ атамаси ҳақида маълумот бериб ўтдик. Ашула бу бир оз қўшиққа нисбатан мураккаб жанр. Қўшиқни кундалик ҳаётимиздаги турли тоифадаги одамлар ижро этишлари мумкин. Бироқ, ашула ижрочиси маълум тайёргарликдан ўтган бўлиши ёки устоз сабоқларини олган бўлиши лозим.
Тадқиқотимизнинг ўзига хос ўрганишили лозим бўлган жиҳати сифатида шуни ҳам аълоҳида таъкидлаб ўтишни жоиз деб топдик. Жумладан, бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизда кўп учрайдиган “анъанавий хонандалик”, “анъанавий қўшиқ”, “анъанавий ашулачилик”, “анъанавий мумтоз мусиқа” ибораларига ойдинлик киритиб, тадқиқот давомида қўллашимиз учун осон бўладиган атамани тавсиф этсак. Яъни, аслида қандай юритишимиз лозимлиги хусусида ҳам тадқиқот доирасида ўз фирк-мулоҳазаларни баён этамиз.
Юқорида “қўшиқ”, “ашула” ибораларга мутахассислар томонидан келтириб ўтилган таърифларни баён этдик. Қўшиқ жанрини ҳеч қандай мусиқий тайёргарлиги бўлмаган, оддий касб эгаси бўлган, мусиқа ва санъатга қизиқиши бўлган фуқаролар ихтиёрий равишда ижро эта олади. Чунки, қўшиқ ижро қилиш учун махсус тайёргарик шарт эмас. Маълум ритмга таянилган ҳолда кичик диапазонда куйлаш мумкин. Бироқ, юқорида таъкидланганидек, ашула жанрини ижро этиш учун маълум кўникма ва малака талаб этилади. Ашула жанридаги асарларнинг жуда кўпчилиги асосан аруз вазндаги шеърий мисралардан ташкил топади ва албатта ашулани авж пардаларда куйлаш шарт бўлади. Бу ўринда мусиқашунос олим Р.Юнусовнинг фикриларига таянамиз: - “ўзбек анъанавий мусиқасига хос ички қонуниятларнинг энг муҳим қирраларидан бири – авж масаласидир. Уни илмий жиҳатдан тўғри идрок этиб олиш кўп чалкашликларни олдини олади6. Авж атамаси хусусида атоқли олим И.Акбаров ўзининг “Музика луғати” китобида шундай таъриф беради7. Авж арабча бўлиб “чўққи, мусиқа баёни ва ривожида энг юқори нуқта” деган маънони англатади деб таъриф беради. Бу ўринда яна мусиқашунос олим Р.Юнусовнинг авж атамаси хусусидаги фикрларига қайтамиз. Ўзбек миллий мусиқачилар истеъмолида бу авж сўзини асосан уч тоифага бўлиб, изоҳлайди. Биринчидан, авж – ҳар қандай мусиқа асарнинг энг баланд, чўққи пардасининг лўнда ифодаси. Бундай кенг маъноли авж атамасидан хонандалик санъатида чекланмаган миқёсда фойдаланишни айтади. Иккинчидан, ўзбек анъанавий мусиқасида ривожланган шаклнинг юқори пардаларидаги махсус тузилма тушунилишини ҳамда ҳажмада катта, баланд пардаларда баён этилувчи куй тузилмалари асосан бастакорлик ижодиётининг маҳсули ашала, катта ашула, сувора, мақом жарнларга холслиги ва учинчидан, бир жуфт куй авж сўзини қўшилганлиги ҳолда юритилишини, бунга мисол тариқасида “Зебо пари авж”, “Турк авжи” каби асарларни келтириб ўтади8. Демак, ашулада авж пардалар асосий рол ўйнайди. Ушбу тафсилотларни эътиборга олган ҳолда айтиш жоизки тадқиқотимиз мавзуси ҳисобланган анъанавий хонандалик масаласини баён этишда фақат ашула, катта ашула ижрочиларини ўрганиш масаласи ётади. Шу ўринда атоқли мусиқашунос олимлар Ф.Карамотли9 ва О.Иброҳимов10 тадқиқотларида ўзбек мусиқа меросини икки қатламга ажратган ҳолда тасниф этадилар ва айнан, иккинчи қисм мусиқа анъаналарига анъанавий хонандалик айтимларини ашула, катта ашула деб киритадилар.
Бастакор сўзи тожикча (“баста” ‑ боғланган, “кор” ‑ иш, ишловчи маъноларида) куйни ташкил этадиган унсурларни бир-бирига боғловчи – демакдир; ҳозирда “композитор” (композиция этувчи, куй яратувчи) маъносида ишлатилади.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish