Internet saytlari
www.tdpu.uz
www. Zionet. uz
tdpu – INTERNET. Ped.
|
НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
1-мавзу: Мусиқий таълим фанларининг тараққиёт тенденциялари ва инновациялари фанининг умумий ва хусусий тушунчалари ҳамда унинг назарий асослари, ғоялари, гипотезалари, қонуниятлари ва тамойиллари.
Режа
1.Олий педагогик таълими тизимида мусиқий таълим фанлари ўқитувчиларининг ижодий қобилиятларини шакллантириш.
2.Мусиқий тушунчалар.
3.Ўзбекистонда мусиқий фанларнинг тараққиёт йўналишлари
1.Олий педагогик таълими тизимида мусиқий таълим фанлари ўқитувчиларининг ижодий қобилиятларини шакллантириш.
Ўзининг мустақиллигини тобора мустаҳкамлаб бораётган Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий сиёсий ва маънавий ҳаётдаги ўзгаришлар, янгиланишлар ўзининг кўлами ва аҳамияти билан муҳим воқеа сифатида тарихда муҳирланиб қолмоқда. Айниқса, Республикамизни мустақил ҳаёт кечириши, тенглар ичра тенглиги, ўзининг келажагини қуришда илдам қадам ташлаб бораётганлиги бугунги глобаллашув жараёнида ўзининг мустақил ривожланиш йўлидан собит қадам ташлаб, бутун дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Мамлакатимизнинг 130 йил мустабид тузум исканжасидаги ҳаётидан сўнг озод давлат сифатидаги илк фаолиятида кадрлар тайёрлаш масаласига асосий эътиборини қаратди. 1992 йилда мустақил давлат сифатида “Таълим тўғрисида”ги биринчи Қонун қабул қилинди1. Мазкур қонун Ўзбекистонда илгари эришилган ютуқларни сақлаб қолиш баробарида, эски тизимдан янгисига ўтишда кўприк вазифасини ўтаган бўлса, 1997 йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида”ги Қонунларни амалга киритилиши МДҲ Республикалари орасида биринчилардан бўлиб, таълим тизими ва унинг мазмун - моҳиятини бозор муносабатлари шароитидан келиб чиққан ҳолда мутлоқо янгича дунёқараш ва талабни, қолаверса, янги босқични бошлаб берди. Мазкур қонун ғоявий мавкуравий жиҳатдан миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилганлиги билан жуда қадрлидир.
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад, юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборат. Айнан ана шу мақсадга эришиш учун мамлакатимизнинг Биринчи Президенти И.А.Каримов раҳбарлигида янги даврда яшайдиган, янгича фикрлайдиган, янги ишлаб чиқариш, ижтимоий шароитларда фаолият кўрсатадиган, замонавий касбий маҳоратга эга бўлган мутахассис кадрлар тайёрлашнинг “Ўзбек модели” ҳаётга тадбиқ этилди.
Республикамизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини, жамиятнинг маънавий янгиланишини, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришни, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишни таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамият қурилмоқда. Инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шарти этиб белгиланган2лиги фикримиз далилидир.
Бугунги кунда мамлакатимиз барча соҳаларда кенг ислоҳотлар майдонига айланиб бормоқда. Мазкур ислоҳатлар заминида замон ва тараққиёт талабига тўла жавоб берадиган малакали кадрлар ва уларни тайёрлаш масаласи турибди. Бу ўринда олий таълими тизимининг ўрни ва аҳамияти жуда каттадир. Республикамиз олий таълим тизимида 2012 йилдан 6 та билим соҳаси бўйича кадрлар тайёрлашнинг кенг йўлга қўйилиши бугунги кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кадрлар тайёрлаш тизимини сифат ва самарадорлигини таъминлашда пойдевор замин яратди.
Бугунги кунда олий таълим тизимида ўқув-услубий фаолиятни ташкил этиш ва уларни самарадорлигини ошириш масаласи энг долзарб масалалардан бири хисобланади. Ўқув ва услубий фаолиятни ташкил этиш ва бу фаолиятни самарали олиб бориш ишларини янада такомиллаштириш ушбу мавзунинг долзарблигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |