Иккинчидан, педагогика соҳаси мусиқа таълими йўналишида тайёрланаётган мутахассис бирор бир чолғуда ижро этишни (нота ёзуви асосида) мукаммал эгаллаган бўлишлари шарт. У фортепиано (шунингдек, ўзбек халқ чолғуларидан бирини) концермейстер (жўрнавоз) ёрдамида чолғучилик сир-синоатларини мукаммал ўрганади;
Учинчидан, педагогика соҳаси мусиқа таълими йўналишида тайёрланаётган мутахассис хонанда ва дирижёр сифатида ҳам тўлиқ шаклланиши лозим. Бўлажак мусиқа ўқитувчисини хонанда ва дирижёр (мактаб ўқувчилари хор жамоасини ташкил этади) сифатида тўлиқ шаклланишида концермейстер (жўрнавоз)лар жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, талаба хонандалик, вокал, хор, дирижёрлик малакаларини эгаллашларида ўқитувчи талаба билан овозни, дирижерлик ишоралари( жест) ни ишласа, концерместер (жўрнавоз) унга мусиқа чолғусида ўрганилаётган асарга жўрнавозлик қилади. Одатда, бундай ҳолларда концермейстер (жўрнавоз)лар ансамбль бўлиб жўрнавозлик қилиши талаб этилади.
Шундай бир шарафли ва мураккаб ишни амалга ошириш йўлида профессор-ўқитувчилар билан бир қаторда концертмейстер (жўрнавоз)лар фаолият кўрсатади. Умумтаълим мактабларида “Мусиқа маданияти” фани ўқитувчиси, педагогика касб-ҳунар коллежлари, мусиқа ва санъат академик-лицейлари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун мусиқа ўқитувчиси, мактабгача таълим муассасаларида мусиқа тарбиячилари касбга йўналтирувчи мутахассислик фанларини мукаммал эгаллаши лозим.
Юқорида тилга олинган ушбу учта асосий жиҳатларни эгаллаган бўлажак мусиқа ўқитувчиси тўлақонли ўқитувчи бўлиб шаклланади ва у таълим муассасаларида дарс машғулотларини тўлақонли олиб бора олади. Бунда концермейстер (жўрнавоз) ўқитувчи билан бир қаторда меҳнат қилади.
Бутун дунё мусиқа санъати таълими тизимида ўқув машғулотлари концертмейстер жўрлигида ўтилади. Ўқитувчи дастур асосида ўтилаётган ҳар қандай машғулотда ўқувчи, талаба-ёшларнинг ижро кўникмасини шакллантирса, концертмейстер ўша асарни асосан ёддан (баъзан нота ёрдамида) чалиб беради ва биргаликда мукаммал ижрога эришилади.
Концермейстер (жўрнавоз)лар меҳнат фаолияти ўқув, концерт ижрочилик, маънавий-маърифий, ижтимоий-жамоатчилик жараёнларидан иборат бўлади. Уларнинг меҳнати жуда оғир. Чунки, у ўқитувчи раҳбарлигида талабалар томонидан ўрганиладиган асарни талабалардан олдин мукаммал ўрганиши, чолғу жўрлигида куйлаш кўникмаларини шакллантирган бўлиши ёки хонандалик асосида ижро этишда оҳангни тоза, соф пардаларни аниқ ва сўзларни равон ижро эта олиши, фортепиано (бошқа анъанавий чолғуларни чалиш)да нотага қараб бирданига чалиб кетиши учун ишдан бўш вақтларида (ҳатто уйда ҳам) ўз устида тинимсиз ишлаши лозим.
Ўқув жараёнида талабаларга дарс машғулотларида профессор-ўқитувчини тошириғини бажариши, ўқитувчи ва талабаларни доимий эшитиши ва ўқув машғулотини самарали ўтишини таъминлайди. Фортепиано чолғусида жўрнавозлик қилаётган концертмейстерларни қўл ва асаб касалликларига тез чалиниш ҳолатлари учрайди. Шу сабабли ҳам 60 ёшдан ошган концертмейстерларга фортепианода чалиш таъқиқланади.
Бундан кўриниб турибдики мусиқа ва санъат таълими йўналишларида меҳнат қилаётган концермейстер (жўрнавоз)ларнинг ойлик маошини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолни ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2002 йил 2 октябрь №12/2948-сонли “Концертмейстерларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги шартини киритиш тўғрисида”ги меъёрий ҳужжатига кўра, концертмейстер лавозимидаги мутахассис ОТМдаги ассистент-ўқитувчи лавозими меҳнатига ҳақ тўлаш ойлик маоши бўйича, олий тоифали концертмейстер эса катта ўқитувчи лавозими меҳнатига ҳақ тўлаш ойлик маоши бўйича белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда мусиқий маълумотга эга бўлган кадрларни тайёрлашда концертмейстер (жўрнавоз)ларнинг фаолиятидан унумли фойдаланиш масаласи ўта муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |