Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
Ю.Ражабий. «Ўзбек халқ мусиқаси I, II, III, IV, V». – Т., 1958.
Турли муаллифлар. Нота адабиётлари. 1956-2008.
Раззоқова М.Қ. Академик хонандалик асосларига кириш. – Тошкент: 2014, Шарқ. – Б. 200.
Д.Амануллаева. «Эстрада хонандалиги». Магистрлар учун дарслик (қўлёзма). – Т., 2014.
Д.Амануллаева. Вокализлар (қўлёзма). – Т., 2014.
А.Мансуров. “Мусиқа санъати (турлари бўйича)” йўналиши “Мусиқа санъатида замонавий тенденциялар” модули. Тошкент. 2016 й.
8-мавзу: Мақом санъати.
Режа
1.Ўн икки мақом тизими, шашмақом;
2.Фарғона-Тошкент чор мақоми,
3.Хоразм мақомлари, достон ва суворалар.
Мақом санъати ўрганиш жараёни табийки “Мақом нима?” деган саволга жавоб ахтаришдан бошланади. Чунки ҳар қандай фан тараққиёти дастлабки таянч ахамиятга эга бўлган тушунчалар пойдеворига асосланади. Бинобарин, пойдевор тушунчаларининг аниқ ва равшан бўлиши – ижобий натижаларга эришишда муҳим омилдир.
Мақом атамаси ва санатни ташкил этишда бизнинг мусиқашунослигимиз катта ютуқларга эришилинди. Бу ўринда профессор А.Фитрат, санатшунослик фанлари доктори И.Р.Ражабов, Ф.М.Кароматов, Т.Б.Ғофурбеков санатшунослик фанлари номзоди О.Р.Матёқубов, Р.Й.Юнусов, А.Ф.Назаров, атоқли олим, санъатшунослик фанлари доктори О.Иброхимов ва бошқалар каби устоз-тадқиқотчилар олиб борган илмий фаолият самарали эканлигини ва мазкур тадқиқотни бажаришида пойдевор янлиғ муҳим аҳамият касб этганлигини алоҳида такидалаш лозим.
Аммо шуни ҳам айтиш керакки, шўро даврида бажарилган аксарият илмий изланишлар мазмунида мақомлар масаласи доим ҳам шакл мазмун бирлигида тадқиқ этимай, балки биринcи галдаги диққат-этибор уларнинг шакл тузилиши қонуниятларни ёритишга қаратилган эди. Зеро мақомлар мазмунида исломий дунёқараш ва тасаввуфона ғоялар интиқосининг баён этилиш ниҳоятта қалтис оқибатли иш эди. Лекин айни вақтта ушбу масалаларга ойдинлик киритилмас экан, демак мақомлар ҳусусидаги тарифу-шарҳларимиз нотўлиқ бўлиб қолаверади. Негаки мақомларни ўрганиш бу, айни чоғда,барча ҳодисаларни тадқиқ этишда бўлгани каби, уларни шакл мазмуни кесмидан ўрганишни тақазо этади. Бинобарин, ушбу илмий ишимиздан кўзланган асосий мақсад ҳамма мақомлар шаклу-шамоилни имкион қадар муштарак ўрганишда иборатдир. Бу мақсадимиз эса, ўз навбатида мақомларни макон – замон нуқтаи назарида турли тарихий давр жараёнида ўрганиш каби муаммоли масала вазифаларни кўндаланг қўяди. Зотан” ҳар қандай мусиқий маданиятни нафақат моддий – акустик феномент тарзда, балки энг аввало ижтимоий тарихий ҳодиса сифатида тушунмоқ зарур”.
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб биз мақомлар тарихини моҳияти жиҳатидан фарқли икки асосий йирик даврларга бўлдик. Уларнин шартли равишда қуйдагича номлар билан тафсифлаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |