Франция вокал санъати тарихи. Француз миллий вокал мактабининг тузилиши ва ривожланиши. Ж.Люлли лирик трагедияларнинг яратувчиси. Операда речитатив ўрни. Х.Глюкнинг опера реформаси. Унинг қўшиқчиларга талаблари. Катта француз операсининг шаклланиши асослари. Ф.Обер, Д.Мейербер-янги жанр яратувчилари. Француз вокал педагогикаси. Француз опера ижрочилари: А.Нурри, Ж.Дюпре, М.Малибран, П.Виардо.
Немис миллий вокал мактаби. Немис опера яратилиши ва унинг ривожланиши. Г.Шютц - биринчи немис опера бастакори. Гамбург операси, Реалистик опера драматургия яратилишида В.Моцарт ижодининг ащамияти. К.М.Вебер ижодида немис миллий операсининг тасдиқланиши. Немис вокал педагогикасининг асосчиси; педагогика ривожланиши. Немис буюк опера хонандалари: А.Ланге, И. Хофер, И.Шиконедер, А.Годлиб.
Рус вокал санъати тарихи. Рус операсининг яратилиши ва ривожланиши. Миллий опера театри яратилишининг муҳим асослари. М.Глинка-композитор, педагог, ижрочи, рус опера ва вокал мактабларининг илк асосчиси. Глинка операларини саҳнага қўйилиши ва рус опера қўшиқчиларини ўсишида уларнинг аҳамияти.О.Петров, А.Воробьёва-Петрова, М.Степанова, С.Гулак-Артемовский-Глинка операларининг илк ижрочилари. Камер-вокал жанрида Даргомижский ижодининг аҳамияти. П.Чайковский ва Могучая кучка бастакорларининг опера ва вокал ижоди. С.Мамонтов режиссёр-новатор ва унинг опера театрининг роли. Петербург ва Москвада консерваториялар очилиши. Биринчи устозлар: Г.Ниссен-Соломан, И.Прянишников, А.Додонов, У.Мазетти. Рус вокал педагогикасининг ривожланиши. Буюк рус опера хонандалари: Н.Фигнер, Ф.Шаляпин, Л.Собинов, А.Нежданова, В.Барсова, И.Архипова, Е.Образцова, Т.Милашкина, В.Атлантов ва бошқалар.
Ўзбекистон вокал санъати тарихи. Ўзбек операси ташкил этишининг асослари. Ўзбек опера ва вокал санъатининг ривожланиши. Миллий вокал маъданияти. Шошмақом-миллий профессионал санъати ёдгорлиги. М.Қори-Ёқубов ва Тамара Хоним ижоди. М.Ашрафий ва С.Василенконинг илк «Бўрон» ўзбек операси. К.Зокиров, Х.Насирова, М.Муллажанов, М.Қори-Ёқубов шу операнинг биринчи ижрочилари. А.Навоий номидаги давлат театри қурилиши (1947). Рус ва ўзбек бастакорлари операларининг ўзбек тилида саҳнага қўйилиши. Ўзбек опеар ижрочиларининг вокал маҳорати тикланишида уларнинг аҳамияти. Ўзбек операси тараққиётида ва унинг пропагандасида С.Юдаковнинг Майсаранинг иши спектаклининг аҳамияти. М.Ашрафий-атоқли бастакор, дирижёр,жамоа арбоби. Ўзбек опера санъатида унинг ижодининг аҳамияти. “Дилором” операси. С.Қобулова, С.Ярашев, К.Зокиров- шу операнинг илк ижрочилари. Самарқандда (1964-1991) опера театрининг мавжудлиги. Ўзбек операси ривожланишида театрнинг аҳамияти. Мустақиллик даври мобайнида М.Бурхоновнинг Алишер Навоий, А.Икромовнинг Буюк Темур, М.Бафоевнинг Ал-Фарғоний ва бошқа операларнинг яратилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |