Talabalar uchun talablar



Download 1,12 Mb.
bet44/84
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#181671
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   84
Bog'liq
МУСИҚАШУНОСЛИК ТАРИХИ ВА НАЗАРИЯСИ 123

Афғон рубоби. Афғон рубоби ўзбек миллий мусиқа ижрочилигида асосан Бухорода кенг қўлланилади.Абдурауф Фитрат "Рубоб" деб бу чолғу тўғирисида маълумот берган. Бироқ, мазкур маълумот қошғар рабоби ҳақидами ёки афғон рубоби ҳақида эканлиги фақат берилган маълумотномадек изоҳ орқали тушуниш мумкин. Рабоб созининг торларини миқдори, тузилиши албатта афғон рубоби ҳақидаги маълумотлардир. Бу турдаги рубоб Ҳиндистонда, Покистонда ҳамда Бадахшон вилоятида турлича номланишларда учрайди. Маълумки, афғон рубоби Бадахшон вилоятининг баъзи маҳалалари, Афғонистон ҳудудида, баъзилари Тожикистон ҳудудида мавжуд. Шу боис бу рубоб сози Бадахшонда "Бадахшон рубоби", Афғонистонда "Афғон рубоби" деб аталади.
Бадахшон рубобини косахона ва даста тузилиши бир бўлак ёғочдан тайёрланади. Торлар ўрнашган жой "Сарпанжа" номли бўлаги алоҳида тайёрланиб бириктирилади.Унда асосан бешта ичакдан тайёрланган торлари бўлиб, улар турли хил йўғонликда.Ундан ташқари оқ пўлатдан тайёрланган ўниккита симли торлари яъни қўшимча садо берувчи торлари дастасининг орқа ён қисмида ўрнатилган.
Афғон рубоби мусиқа чолғусининг ижроси ҳам ўзбек миллий чолғулари қатори барча мусиқа даргоҳларидаги рубоб синфларида ўргатилган. Дастлабки ижролари Эргаш Шукруллаев, ҳозирги кунда Бухородаги Мухтор Ашрафий номидаги мусиқа билим юртида ва Олияхон Султонова раҳбарлигидаги "Ситораи Моҳихоса" номли фолъклор анъсамбилининг созандаси Тўра Жўраев ва бошқа эндиликда ўзбек миллий чолғу ансамблларида афғон рубобидан кенг фойдаланилади. Ўзбекистон давлат консерваториясида эса Афғон рубоби синфи бўйча ҳар йили қабул квотаси доирасида танлов асосида абитуриентлар талабаликка қабул қилинади. Машҳур афғон рубоби созандаси доцент Ғуломқодир Эргашев устозлик қилади. Созланиши айнан Қошғар рубоби созланиши бўйича ля, ми, до.
Қашқар рубоби. Мазкур мусиқа чолғуси кўпгина Шарқ халқлари мусиқа ижрочилигида кенг қўлланилади. Рубоб мусиқа чолғусининг турли хил кўринишлари Араб мамлакатларида, Хитойнинг Қошғар вилоятида, Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон ҳамда Ўрта Осиёнинг кўпгина худудларида, Тоғли Бадахшон автаном вилояти мусиқа ижрочилигида қўлланилади. Рубоб мусиқа чолғусининг яратилиши борасида турли хил маълумотлар мавжуд. Гўё рубоб Муҳаммад Хоразмшоҳ даврида яратилганлиги ҳақида муаллифи номаълум мусиқий рисолада маълумот берилган. Лекин бу маълумот тўғрисида Абдурауф Фитрат ўз китобида қуйидаги фикрни билдиради. Йигирманчи йилларда Ҳиндистондан келтирилган "Соранг" номли бир чолғунинг рубобга жуда ўхшашлиги мени шоширгон эди. Сўнгра қўлимға тушган Дарвеш Алийнинг "Рисолаий мусиқий" асарида бу чолғунинг Балхда ясалғони, Муҳаммад Хоразмшоҳ замонида Хоразмда ривож топгани кўрсатиладур"20. Лекин бу берилган маълумот ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида мавжуд Қошқар рубоби ҳақида эмас балки Афғон ёки Бадахшон рубобига ўхшаш рубоб тўғирисидаги маълумотдир.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Қашқар рубоби ва Афғон рубоби, Тожикистонда эса Қошғар рубоби, Бадахшон рубоби, Помир рубоби, Қумри (катта рубоб) каби рубоб чолғулари мавжуд. Ўзбекистонда Қашқар рубоби 1937 йиллардан бошлаб қўлланила бошлаган. Бу борада рубоб мусиқа чолғусининг энг етук мутриб созандаси Ўзбекистон Халқ Артисти устоз Муҳаммаджон Мирзаев билан суҳбат шуни кўрсатадики, Тошкентда дастлаб бир уйғур созандаси бу чолғуни ижро этиб юрган. Муҳаммаджон Мирзаев бу рубобни кўриб ундан нусха олиш мақсадида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби халқ устаси уста Усмон Зуфаров устахонасига боради. Айнан шу 1937 йилда Ўзбекистоннинг Москва шаҳрида бўладиган биринчи декадасига тайёргарлик кўрилиб, турли хил мусиқа чолғулари ҳам тайёрланаётган эди. Шу йили уста Усмон Муҳаммаджон Мирзаевга ўзи олиб келган Уйғур рубобидан айнан нусха олиб бир неча рубоб тайёрлайди ва биринчи тайёрланган Қашқар рубоби Муҳаммаджон Мирзаевга тақдим этилади. Маълумки бу турдаги рубоб айнан танбур сингари бўлиб, бунда пардалар боғланган, созланиши ҳам айнан танбур сингари бўлган. Фақат бу янги тайёрланган рубобда боғланган пардалар ўрнига, пўлатдан ясалган пардалар ўрнатилади. Созланиши авалгидек квинта яъни ля, ре, ля овозларига. Бу турдаги созланиш рубобнинг анъанавий созланиши, кейинги йилларда қайта тайёрланган рубобнинг созланиши ля, ми, ля кварта овозларига, лекин то ҳозирги кунгача Муҳаммаджон Мирзаев ва устознинг фарзандлари Шавкат Мирзаев анъанавий соз учун мусиқий асарларни басталаб, чолғу ва ашула йўли услубида ҳамда рубоб жўрлигида ижро этиб келишмоқда. Шунингдек, Аббос Баҳромов, Бўрибой Мирзааҳмедов, Эргаш Шукуриллаевлар ҳам ушбу созда чалиш сирларини ўргандилар.
Маълумки, Қашқар рубобини дастлабки ижроси, мазкур чолғуни ўзбек миллий мусиқа ижрочилигида оммалашиб кетишига, кейинги йилларда Қашқар рубобининг ўзига хос ижрочилик мактабини яратган буюк Устоз Муҳаммаджон Мирзаевнинг хизматлари буюкдир. Қашқар рубобида ўнлаб мусиқий асарлар басталаниб, "бам" ва "зир" (зил) ижросига хос икки рубобда Муҳаммаджон Мирзаев ва устоз Шавкат Мирзаевлар ижро этган мусиқий асарлар беҳисобдир. "Баҳор валъси", "Завқим келур", "Дил куйи", "Гулбаҳор ва тановар" ва бошқалар шулар жумласидандир. Узоқ йиллар Қашқар рубобида махсус басталанган, халқ куйлари, мақом асарларидан намуналар ижро этиб келинди. Кейинги йилларда устоз созанда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Артист Шавкат Мирзаев рубобда ўзига хос мақом ижрочилиги мактабини яратиб, рубоб мусиқа чолғуси жўрлигида Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева билан Ўзбекистон, Ўрта Осиё ва кўпгина Хорижий мамлакатлардаги йирик мусиқий анжуманларда қатнашдилар.
Ҳозирги кунда рубоб мусиқа чолғусини моҳир ижрочилари Шавкат Мирзаев, Қобил Усмонов, Ари Бобохонов, Тоҳир Ражабов, Адҳам Худойқулов, Даврон Зиёдов ва бошқалар устоз Муҳаммаджон Мирзаев ижрочилик мактабининг давомчилари ҳисобланади.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish