Тажрибада исботлангандир


Айланма маблағлар моҳияти ва аҳамияти



Download 165 Kb.
bet2/11
Sana23.02.2022
Hajmi165 Kb.
#181332
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2.Т.Корхонанинг айланма маблағларининг айланишини тезлаштириш йўллари.

1.Айланма маблағлар моҳияти ва аҳамияти
Саноат сохасида турли махсулотларни тайёрлаш жараёнида моддий ва молиявий маблагларга булган эхтиёжлар доимо ошиб боради. Саноат корхоналарида асосий фондлар билан бир вактда мехнат буюмлари хам харакатда булади. Шу сабабли уларни айланма фондлар деб айтилади.
Айланма фондлар – ишлаб чикариш жараёнида бир марта катнашиб, уз кийматини тайёр махсулотга утказиб, уз шаклини хам узгартирадиган, бутунлай йукотиб юборадиган мехнат буюмларидир.
Айланма фондларга ишлаб чикариш жамгармалари ва ишлаб чикаришдаги маблаглар, тугулланмаган ишлаб чикариш ва келгуси давр харажатлари киради.
Ишлаб чикариш жамгармалари айланма фондларнинг асосий кисмини ташкил этади. Улар корхоналарга келтирилган, лекин ишлаб чикариш жараёнида хали фойдаланилмаган мехнат бумлари, хусусан, хомашё, ярим тайёр махсулотлар, ёкилги, асосий ва ёрдамчи материаллар, энергия, таъмирлаш учун эхтиёт кисмлар, хужалик жихозлари ва тез емирилувчи буюмлардан иборат.
Айланма фондларнинг яна бир кисмини тугалланмаган ишлаб чикариш ташкил этади. Улар ишлаб чикариш жараёнига аллакачон тушган, лекин ишлов бериш тугамаган мехнат буюмларидир. Буларга корхона узи яратган, лекин чала тайёр махсулотлар ва тугалланмаган ишлаб чикаришлар киради.
Айланма фондларнинг яна бир кисми келгуси давр харажатлари хисобланади. Уларга янги турдаги махсулотларни лойихалаш, тайёрлаш ва узлаштириш, мутахассисларни укитиш ва кайта тайёрлаш, хоналарни ижарага олиш, тог-саноат корхоналарига тааллукли харажатлардан иборатдир. Бу харажатларнинг хаммаси тайёр махсулотнинг таннархига киритиш эвазига копланади.
Айланма фондларнинг таркиби турли тармокларда турлича булади. Масалан, умуман, саноат буйича ишлаб чикариш жамгармаси 64% га якин булса, электроэнергетика ва иссиклик энергияси ишлаб чикариш сохасида 56% ни, машинасозликда 54%, кумир саноатида 33% ни ташкил этади. Айланма фондларнинг таркиби факат тармокларда эмас, корхоналарда хам бир-биридан фарк килиши мумкин. Бу ишлаб чикаришнинг техникавий даражасига, жорий этилаётган технологиянинг усулига, йулига, корхонани ихтисослашиш даражасига, ишлаб чикариш жараёнининг давомийлигига, ишлатиладиган материалларнинг таркибига боглик. Айланма фондларнинг таркибини иктисодий тахлил этиш ва уларнинг таркибига таъсир этувчи омилларни аниклаш хамда уларнинг таъсир кучи натижаларини топиш, тармоклар ва корхона тараккиётини белгилашга катта ёрдам беради. Айланма фондларнинг таркибини аниклаш, улардан фойдаланишни яхшилаш йулларини белгилаш учун моддий баланслар тузилади. Бу баланслар хар бир тармок иккинчи тармокка кандай буюмлар етказиб беришини тавсифлайди.
Айланма активлар ҳам корхона мулки ҳисобланиб, улар айланма фондлар ва муомала фондларининг пул шаклидаги йигиндисини ифодалайди.
Узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш учун асосий ишлаб чиқариш фондлари билан бир каторда мехнат предметлари (моддий ресурслар) зарур бўлади. Мехнат предметлари мехнат воситалари билан биргаликда мехнат маҳсулотини, унинг истеъмол кийматини яратишда ва кийматнинг шаклланишида катнашади.
Меҳнат предметлари ишлаб чиқаришнинг бир циклидагина катнашади ва ўзининг натурал шаклини ўзгартиради, кийматини тўлиқ янгидан яратилган маҳсулотга ўтказади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилганидан кейин уларни ишлаб чиқариш учун сарфланган маблағлар корхонага кайтади ва доимо оборотда катнашади. Корхонанинг маблағлари доиравий айланишнинг турли боскичларида: пул, ишлаб чиқариш воситаси ва тайёр маҳсулот (товар) шаклида бўлади.
Ишлаб чиқариш воситалари (яъни мехнат предметлари ва мехнат воситалари) такрор ишлаб чиқариш жараёнида тутган ўрнига ва айрим хусусиятларига караб асосий ва айланма фондларга ажратилади.
Мехнат предметлари тўлиқ, мехнат воситаларининг айримлари (хизмат муддати ва кийматига кўра) айланма фонд таркибига киради.
Ишлаб чиқариш корхоналарининг айланма фондлари ишлаб чиқариш ва муомала доирасига ажратилган бўлиб, шунга мувофик улар муомала ва айланма ишлаб чиқариш фондларини хосил килади. Биринчисига сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотлар, корхона кассасидаги ва унинг тижорат банкидаги счётида сакланаётган пул маблағи хамда ҳисоб-китоблардаги маблағлар киради. Иккинчисига эса ишлаб чиқариш захиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхона ўзи тайёрлаган ярим тайёр маҳсулотлар, келгуси давр харажатлари ва бошкалар киради.
Айланма ишлаб чиқариш ва муомала фондлари такрор ишлаб чиқаришнинг узлуксиз бўлишлигини таъминлайди. Уларнинг микдори ва таркиби нафакат ишлаб чиқаришнинг эхтиёжи, шу билан биргаликда муомала эхтиёжидан келиб чиккан холда белгиланади. Ишлаб чиқариш ва муомала фондлари захираларини шакллантириш учун мўлжалланган пул маблағлари корхонанинг айланма маблағи дейилади.

Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish