Тажрибада исботлангандир


Моддий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари



Download 165 Kb.
bet3/11
Sana23.02.2022
Hajmi165 Kb.
#181332
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2.Т.Корхонанинг айланма маблағларининг айланишини тезлаштириш йўллари.

2. Моддий ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари
Қайд этилганидек, корхонанинг айланма ишлаб чиқариш фондлари уч қисмдан иборат:
- ишлаб чиқариш захиралари;
- тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ўзи тайёрлаган ярим тайёр маҳсулотлар;
- келгуси давр харажатлари.
Ишлаб чиқариш захиралари - бу ишлаб чиқариш жараёнига киритиш учун тайёрланган мехнат предметларидир. Улар хом ашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилги, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар, идиш ва идиш материаллари, асосий фондларни жорий таъмирлаш учун эхтиёт қисмлардан иборат. Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ўзи тайёрлаган ярим тайёр маҳсулотлар - бу ишлаб чиқариш жараёнига кирган мехнат предметлари: материаллар, деталлар, ишлов ёки йигиш жараёнидаги буюмлар, шунингдек корхонанинг бир цехида охиргача ишлаб чиқарилмаган ва кейинчалик шу корхонанинг бошка цехларида ишланиши лозим бўлган ярим тайёр маҳсулотлар.
Келгуси давр харажатлари - бу айланма фондларнинг номоддий элементлари бўлиб, улар жорий даврда амалга оширилган, лекин келгуси давр маҳсулотига тааллукли бўлган янги маҳсулотни тайёрлаш ва ўрганиш харажатларини ўз ичига олади (масалан, янги турдаги маҳсулотларнинг технологиясини яратиш ва ишлаб чикиш харажатлари ва бошкалар).
Эркин бозор иктисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий вазифалардан бири - ресурсларни тежаш тамойилига риоя килган холда ишлаб чиқаришни жадаллаштиришдир.
Тежамкорлик режимини таъминлаш буйича чора тадбирлар тизимида асосий ўринни мехнат предметларини тежаш эгаллайди. Бу маҳсулот сифати, ишончлилиги ва узок муддат хизмат килишига зарар етказмаган холда унга сарфланадиган хом ашё, материаллар, ёнилги харажатларини камайтиришни билдиради.
Хозирги шароитда айланма фондларни тежашнинг иктисодий ахамияти куйидагича ифодаланади:
- хом ашё, материал, ёкилги харажатларининг камайиши ишлаб чиқариш учун катта иктисодий фойдани таъминлайди. Бу, аввалом бор, мавжуд моддий ресурслар микдоридан кўпрок тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради;
- моддий ресурсларни тежаш, ишлаб чиқаришга янги, тежамлирок материалларни киритиш такрор ишлаб чиқариш жараёнида алохида тармоқлар ўртасида тараккий этган нисбатларни белгилашга, саноат ишлаб чиқаришнинг мукаммал тармоқ структурасига эришишга имкон беради;
- моддий ресурсларни тежашга интилиш янги техникани жорий этиш ва технологик жараёнларни мукаммаллаштиришга туртки беради;
- моддий ресурслар истеъмолидаги тежамкорлик ишлаб чиқариш кувватларидан фойдаланишни яхшилашга ва жонли мехнат харажатларининг тежалишига хам олиб келади (материалларни ташиш; саклашга сарфланадиган иш кучи камаяди);
- моддий ресурслар тежалиши саноат маҳсулоти тан-нархининг камайишига ёрдам беради. Хозирги вақтда моддий харажатлар ҳисобига барча ишлаб чиқариш харажатларининг 3/4 қисми тўгри келади. Кейинчалик, ишлаб чиқаришнинг техник даражаси ўсиши билан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича умумий харажатларда буюмлашган мехнат улуши ошиб боради ва демак, мехнат предматлари ва мехнат воситаларидан фойдаланишни яхшилаш ижтимоий ишлаб чиқариш харажатларини тежашнинг асосий йўналиши бўлиб ҳисобланади;
- маҳсулот таннархининг камайишига таъсир киладиган моддий ресурслар тежамкорлиги корхонанинг молиявий холатига хам ижобий таъсир килади.
Шундай килиб, айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш ва тежамкорлигининг иктисодий самарадорлиги корхонанинг барча ишлаб чиқариш ва хужалик фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Ишлаб чиқаришда айланма фондлардан фойдаланишни бахолаш.
Айланма фондлардан фойдаланишни хар томонлама яхшилаш - саноат корхоналарининг муҳим вазифаларидан биридир. Хом ашё, ёнилги, ёрдамчи материаллардан канчалик яхши фойдаланилса, маҳсулотнинг маълум микдорини ишлаб чиқариш учун улар шунчалик кам сарфланади. Бу оркали саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш хажмини ошириш имконияти вужудга келади.
Моддий ресурслар сарфи кўрсаткичлари ва моддий ресурслардан фойдаланиш даражаси кўрсаткичлари фаркланади.
Моддий ресурслар сарфи уларнинг ишлаб чиқариш истеъмолини ифодалайди. Ишлаб чиқариш харажатлари корхона томонидан бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича дастурни бажаришга сарфланган барча моддий ресурслар микдорини камраб олади. Моддий ресурслар таъмирлаш эхтиёжларига, ёрдамчи хўжаликни таъминлашга, корхона ичида транспорт хизматига, маданий-маиший эхтиёжларга хам сарфланади. Моддий ресурслар истеъмоли уларнинг умумий ва салмокли улуши билан тавсифланади.
Моддий ресурслар умумий сарфи - бу ҳисобот даврида бутун ишлаб чиқариш дастурини бажариш учун жами моддий ресурслар ёки унинг алохида турлари истеъмолидир. Моддий ресурслар умумий сарфи - натурал шаклда; турли хил моддий ресурсларнинг жами сарфи киймат шаклида ҳисобга олинади.
Муайян “m” турдаги ресурсларнинг салмокли улуши деганда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот бирлиги сарфланган моддий ресурслар микдори тушунилади. У ҳисобот даврида мазкур маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган барча моддий ресурслари микдорини (МРм) ушбу маҳсулотнинг ярокли бирликлари микдорига (N) бўлиш йўли билан аниқланади:



Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish