Тажрибада исботлангандир



Download 165 Kb.
bet10/11
Sana23.02.2022
Hajmi165 Kb.
#181332
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2.Т.Корхонанинг айланма маблағларининг айланишини тезлаштириш йўллари.

На.м.и.ч.з. + Нт.и.ч. + Нт.м.

Бу ерда; Ничз - ишлаб чиқариш захираларини нормалаш;


Нт.и.ч - тугалланмаган ишлаб чиқаришни нормалаш;
Нт.м. - тайёр маҳсулот захираларини нормалаш.

Саноат корхоналарида айланма маблағлардан самарали фойдаланишни учта асосий кўрсаткич тавсифлайди.


Айланувчанлик коэффициенти улгуржи нархларда маҳсулот сотилиши хажмини корхонада айланма маблағларнинг ўртача колдигига бўлиш йўли билан аниқланади:


Кам= Рс : Кам

Бу ерда; Кам - айланма маблағларнинг айланувчанлик


коэффициенти, айланмалар;
Рс - сотилган маҳсулот хажми, сўм;
Кам - айланма маблағларнинг ўртача колдиги, сўм.

Айланувчанлик коэффициенти маълум давр (йил, чорак) мобайнида корхона айланма маблағларининг доиравий айланишлари сонини ифодалайди ёки 1 сўм айланма маблағлар ҳисобига тўгри келадиган сотилган маҳсулот хажмини кўрсатади. Формуладан кўриниб турибдики, айланма маблағлар микдорининг кўпайиши 1 сўм айланма маблағлар ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсишига олиб келади.


Айланма маблағлар бандлиги коэффициентининг катталиги айланувчанлик коэффициентига тескари микдордир. У 1 сўм сотилган маҳсулотга сарфланган айланма маблағлар микдорини тавсифлайди.


Кб= Кам : Рс

Бу ерда: Кб - айланма маблағларнинг бандлиги


коэффициенти;

Бир айланиш давомийлиги кун ҳисобида - даврдаги кунлар сонини айланувчанлик коэффициентига бўлиш билан топилади:


Ад = Дк : Кам


Бу ерда: Дк - даврдаги кунлар сони (360, 90).


Айланма маблағларнинг айланиш муддати канча км ёки сотилган маҳсулотнинг ўша хажмда айланишлар сони канча кўп бўлса, айланма маблағлар шунча кам талаб килинади. Ва аксинча айланма маблағлар канча тез айланса, улар шунча самарали фойдаланилади.


Мисол. Корхонада 2017 йилда сотилган маҳсулот хажми 600000 минг сўмни ташкил этди, 2018 йилда эса 612000 минг сўмни ташкил этди, айланма маблағларнинг ўртача йиллик колдиги мос равишда 120000 минг сўм ва 110500 минг сўм; айланма маблағларнинг айланувчанлик коэффициенти 2017 йилда: 600000:120000=5,0 ва 2002 йилда - 5,54 ни ташкил этди. Бир айланиш давомийлиги: 360:5=72 кун ва 360:5,54=65 кун. Айланма маблағларнинг юкланиш коэффициенти: 120000:600000=0,2 сўм ва 110500:612000=0,18 сўм. Айланма маблағлар айланувчанлигининг тезлашиши самараси улардан фойдаланишнинг яхшилангани туфайли уларга бўлган талабнинг камайишида, уларнинг бўшатилишда намоён бўлади.
Мутлок бўшатилиши айланма маблағларга бўлган талабнинг тўгридан-тўгри камайишини акс эттиради.
Масалан, олдинги мисолда корхонада айланма маблағларнинг мутлок бўшатилиши 2018 йилда 2017 йилга нисбатан куйидагини ташкил этади: 120000 минг сўм - 110500 минг сўм=9500 минг сўм.
Нисбий бўшатилиш айланма маблағлар микдорининг ўзгаришини, шунингдек сотилган маҳсулот хажмининг ўзгаришини акс эттиради. Уни аниқлаш учун шу даврда сотилган маҳсулотга хакикий айланишдан келиб чиккан холда ҳисобот йили учун айланма маблағларга бўлган талабларни ва ўтган йил учун айланувчанликни ҳисоблаб чикиш керак. Фарк бўшалган маблағлар суммасини беради.
Масалан, олдинги келтирилган маълумотлардан келиб чиккан холда корхонада бўшатилган маблағлар кийматини ҳисоблаймиз. Айланма маблағларнинг 2017 йилдаги ўртача колдиги - 120000 минг сўмни ташкил этди. 2018 йилда эса 110500 минг сўм, тўлиқ айланиш давомийлиги мос равишда 72 кун ва 65 кун. Айланма маблағларга бўлган талаб 2018 йилда 2017 йилги айланувчанликда ва 2017 йилда сотилган маҳсулот хажмида: (612000х72):360=122400 минг сўмга тенг бўлади. Айланма маблағларнинг нисбий бўшатилиши 11900 минг сўмни ташкил этади (122400-110500).
Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш корхона фаолиятини нормал таъминлашда, ишлаб чиқариш рентабеллигини оширишда катта рол ўйнайди. Афсуски, корхоналар хозирда эга бўлган ўзининг молиявий ресурслари нафакат кенгайтирилган, хатто оддий такрор ишлаб чиқариш жараёнини тўлиқ микдорда таъминлашга етмайди. Корхонада зарур молиявий ресурсларнинг йўклиги, тўловлар интизоми даражасининг пастлиги ўзаро тўламасликларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Корхоналарнинг ўзаро қарздорлиги - ўтиш давридаги иктисодиётнинг ўзига хос хусусияти. Кўпчилик корхоналар шаклланаётган бозор муносабатларига тез мослаша олмади, мавжуд айланма маблағлардан окилона фойдаланмаяпди, молиявий захираларни тузмайди. Шуниси муҳимки, инфляция, хўжалик конунчилигининг нобаркарорлиги шароитида тўловларни амалга оширмаслик бир катор корхоналарнинг тижорат манфаатлари доирасига кирди. Улар атайлаб таъминотчилар билан ҳисоб-китобларни кечиктирадилар ва бу оркали сўм харид кобилиятининг пасайиши ҳисобига ўз тўлов мажбуриятларини камайтирадилар.
Айланма маблағлар айланувчанлигининг тезлашиши хозирги шароитда корхоналарнинг бирламчи вазифаси ҳисобланади ва куйидаги йўллар билан эришилади:
Ишлаб чиқариш захираларини тузиш боскичида иктисодий асосланган захира нормаларини жорий этиш; хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар таъминотчиларнинг истеъмолчиларга якинлашуви; моддий-техник таъминотнинг омбор тизимини, шунингдек материаллар ва ускуналар улгуржи савдосини кенгайтириш; омборлардаги ишларнинг комплекс механизацияси ва автоматизацияси.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш боскичида - илмий-техник тараккиётни тезлаштириш; стандартизация; унификация; типизацияни ривожлантириш; саноат ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклларини мукаммаллаштириш; хом-ашё ва ёкилги-энергетика ресурсларидан тежамли фойдаланишни иктисодий рагбатлантириш тизимини мукаммаллаштириш; юкори талабга эга бўлган маҳсулот улушини кўпайтириш.
Муомала боскичида - маҳсулот истеъмолчиларини уни ишлаб чиқарувчиларга якинлаштириш; ҳисоб-китоб тизимини мукаммаллаштириш; бевосита алокалар бўйича буюртмаларини бажариш, тежалган материаллардан маҳсулот тайёрлаш натижасида сотилган маҳсулот хажмини ошириш; тузилган битимларга мувофик жўнатилган маҳсулотларни партиялар, ассортиментлар, транзит нормаси бўйича танлаш.
Хулоса
Саноат ишлаб чикаришида асосий фондлар билан бир вактнинг узида мехнат буюмлари хам харакатда булади. Шу сабабли уларни айланма фондлар деб атайдилар. Айланма фондларнинг ашёвий мазмунини асосий ва ёрдамчи материаллар, тугалланмаган ишлаб чикариш, яримфабрикатлар, эхтиёт кисмлар, кам бахоли хамда тез тузийдиган буюм ва инвентарлар, турли идишлар (таралар) ташкил этади. Айланма фондларга тайёр махсулот, йулдаги махсулот ва хисобдаги пуллар хам киради.
Айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш мавжуд хомашё ва материаллар билан ишлаб чикариш куламини юкори даражага кутариш, тармоклар уртасида юкори тежамли нисбатларни (пропорцияларни) белгилаш, ижтимоий мехнат унумдорлигини ошириш ва махсулот таннархини пасайтиришга имкон яратади. Ишлаб чикаришни эркинлаштириш ва ислохотларни чукурлаштириш хомашё ва материаллардан, ёкилги ва электр энергиясидан окилона фойдаланишни талаб этади.
Моддий ресурсларни тежаш максадида куп омиллардан фойдаланиш мумкин. Ресурсларни тежашнинг асосий ишлаб чикариш – техник омилларига ишлаб чикаришнинг техник даражасини узлуксиз ошириш, технологик жараёнларни мукаммаллаштириш, ишлаб чикаришни ташкил этиш ва бошкаришни яхшилаш, тежамкорликни рагбатлантирувчи дастак ва стимуллардан кенг фойдаланиш киради.
Айланма маблагларнинг айланишини тезлаштириш жуда катта халк хужалиги ахамиятига эга. Чунки у пул маблагларини бушатишга имконият яратади.
Айланма маблаглар айланишини тезлаштиришнинг асосий йуллари куйидагилардан иборат:

    • ишлаб чикариш циклининг давомийлигини, узоклигини кискартириш;

    • нормативдан ташкари ва ошикча захираларни йукотиш;

    • тайёр махсулотларни сотишни тезлаштириш ва х.к.лар.


Download 165 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish