Rс.о
Ом= ———
Мкув..
Бу ерда: Rс.о. - соф оғирлик, у металл деталлар ва машина
қисмлари оғирлигининг йиғиндисига тенг, т, кг;
Мкув. - машина асосий эксплутацион характеристика
бирлигининг микдори (трактор куввати - от
кучи; автомобилнинг юк кутарувчанлиги - т).
Машинасозликда металлдан фойдаланиш коэффициенти (Ки.м.) кенг кўлланилади:
Rс.о МХi
Км.ф= ——————
Xмет
Бу ерда: Rс.о. - маҳсулот бирлигида гавдаланган металлнинг
соф огирлиги, т, кг;
МХi - хар бир номенклатура қисми бўйича маҳсулот
ишлаб чиқариш хажми;
Хмет - маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланган маз-
кур турдаги металлнинг ялпи харажати;
i - ишлаб чиқариш номенклатурасини ташкил
киладиган турли хил маҳсулотларнинг 1,2,3,..., n
та микдори.
Металлдан самарали фойдаланишнинг бошка кўрсаткичи чикиндилар даражаси ҳисобланади. У самарали фойдаланиш коэффициенти билан бевосита боглик: чикиндилар даражаси канчалик кам бўлса, металлдан самарали фойдаланиш коэффициенти шунчалик юкори бўлади. Шу сабабли металл чикиндиларини кискартириш ва ундан самарали фойдаланиш омиллари бир хил бўлади.
Металлга ишлов беришда чикиндилар даражаси металлга совук ишлов бериш жараёнида вужудга келган чикиндилар микдорининг истеъмол килинадиган металл микдорига нисбати сифатида аниқланади. Натижа барча истеъмол килинадиган металлнинг канча улуши чикиндига кетганлигини кўрсатади (%):
Чì
Д÷ = ———— 100
Мим
Бу ерда: Д÷ - чикиндилар даражаси, %;
Мим - истеъмол килинган металл микдори, кг;
Чì - чикиндилар микдори.
Кимё саноатида айланма фондлардан фойдаланиш кўрсаткичларини ҳисоблаганда ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Кимё саноати тармоқларида, (шунингдек моддаларга кимёвий йўл билан ишлов берадиган ишлаб чиқаришларда) кўп холларда “маҳсулот соф огирлиги” тушунчаси йўк. Бу тармоқларда кимёвий технология хусусиятлари сабабли кўпинча бошлангич хом ашёлардан хеч бири тайёр маҳсулот таркибига ўзининг асл кўринишида кирмайди. Шу сабабли кимёвий жараёнга ёки ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига материаллар харажати тасдикланган технологияга (рецептурага) мувофик белгиланади ва назарий деб аталади. Материалларнинг назарий харажатига чикиндилар ва кайтарилмайдиган йукотишлар кирмайди.
Кимё саноатида материаллардан фойдаланиш кўрсаткичи бўлиб муайян кимё маҳсулоти бирлигини ишлаб чиқаришга ёки кимёвий жараёнга материаллар назарий харажатининг истеъмол килинадиган материалларнинг хакикий сарфига нисбати ҳисобланади. Хакикий харажат назарий харажатдан кимёвий жараёнларда вужудга келадиган йўкотишлар катталигига кўпдир. Хакикий ва назарий харажатлар ўртасидаги фарк канчалик кам бўлса, у шунчалик тараккий бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |