Икки поғонали Na-катионитли фильтрларнинг секцияли /а/ ва блокли /б/ ўрнатилиш схемаси.
Ҳар икки хил вариантларни ўзаро таққасласак, секцияли схеманинг афзаллиги, биринчидан, схемадаги Na1-фильтрлардан бири регенерация қилинадиган бўлса, секциядаги бошқа фильтрларни ишдан тўхтатиш талаб қилинмайди, иккинчидан схемада Na2- фильтрлар сони Na1-фильтрлар сонидан кам бўлади. Шу сабабли уларда ишлатиладиган қўшимча аппаратлар ҳамда Na2 – фильтрларда ишлатиладиган катионитнинг умумий миқдори ҳам блокли схемаларга қараганда бирмунча кам бўлади.
Блокли схемаларда / б / ҳар бир Na1-фильтрдан чиқаётган сув уларга кетма-кет уланган алоҳида Na2- фильтрга юборилиши сабабли, бундай схемаларда Na1 ва Na2-фильтрлар сони баровар бўлади. Бундай схеманинг асосий камчилиги, блокдаги бирор Na1- фильтрни регенерация қилиш талаб қилинса, шу фильтрга уланган Na2- фильтр ҳам ишдан тўхтатилиб турилади. Бу ҳолат Na2-фильтрларнинг самарадорли ишлашини ва унумдорлигини камайтиради.
Иккала ватиантда ҳам Na1-фильтрлар фильтрат қаттиқлиги 0,2-0,4мг-экв/л оралиғида бўлганда регенерация қилиш учун ишдан тўхтатилади. Na2-фильтрлар эса регенерация қилиш учун катионитдан фильтратга Ca ва Mg катионлари ўта бошламасдан олдин тўхтатилади. Уларни регенерация қилишга қадар, фильтрдан қанча миқдорда сув ўтказиш мумкинлиги олдиндан ҳисобланган бўлади. Na2-фильтрлардан қанча миқдорда сув ўтказиш мумкинлиги, унга юборилаётган Na1-катионитли сув қаттиқлигига, ишлатилаётган катионитнинг турига ва ишчи ион алмаштириш ҳажми катталигига боғлиқ. Na2-фильтрларнинг ишлаш муддати ишлаб чиқариш техник меъёрларида кўрсатилишича 100 соатдан кам бўлмаслиги керак. Шу сабабли сув тозалаш қурилмаларида қандай ҳажмдаги Na2- фильтрларни танлаш ва уларнинг сони қанча бўлиши лойиҳалаш меъёрларида кўрсатилади. Адабиётларда кўрсатилишича Na1- катионитли фильтрларда катионит қатлами қалинлиги 1 метрдан кам 2,5 метрдан кўп бўлмаслиги. фильтрдан ўтаётган сув тезлиги соатига 30 метрдан катта ҳамда уларни бир кеча кундузда регенерация қилиш 3 мартадан кўп бўлмаслиги керак.
Бундай схемали қурилмаларда ҳам регенерация жараёнида ишлатиладиган NaCl тузини иқтисод қилиш мақсадида Na2- фильтрларнинг регенерациясига ишлатилган эритмани Na1-фильтрлар учун қайта ишлаш мумкин.
7.8-расмда аввал Na2 сўнг Na1 фильтрларни тўғри йўналишда регенерация қилиш натижасида регенерациядан кейин катионитлар ҳажмида қолган Ca ва Mg катионларининг концентрацияси катионит қатлами баландлиги бўйича қандай миқдорда бўлиши чизилган ҳолатда кўрсатилган. Расмдан кўринадики, эритма аввал Na2 фильтрлардан ўтиши сабабли, бу фильтрларда катионит таркибида қолган Ca ва Mg катионлар миқдори Na1-фильтрлардагига қараганда бирмунча кам. Шу сабабли Na2 фильтрларнинг самарадорлиги юқори ҳамда ишлаш муддати анча унумли бўлади. 7.7-расм. Кетма-кет регенерация қилинган натрий катионитли фильтрлар ҳажмида қолган Ca ва Mg катионларининг тасвирланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |