ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
161
10 та совхоз тугатилди. Аммо «пахта иши» туфайли
ўтказилган оммавий қатағонлар ўз ишини қилиб
бўлган эди. Ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари
-
да инқироз ва тушкунлик ҳолатлари сезилди. 1987
йилда вилоят бўйича гўшт ва сут топшириш режаси
барбод бўлди. Капитал қурилишларда асосий фон
-
дларни ўзлаштириш режада белгиланганидан 100
миллион сўм кам бўлди. 30 миллион сўмга яқин ка
-
питал жамғарма ўзлаштирилмади. Пахта ҳосилдор
-
лиги 31 центнер бўлишига қарамай, туманларнинг
ярми гектар бошига бундан паст ҳосил етиштирди
-
лар. Айниқса, Бойсун, Шеробод, Жарқўрғон, Термиз
туманларида, шунингдек, 54 та пахтакор хўжаликда
ҳосилдорлик бирмунча паст бўлди. Бундан ташқа
-
ри, 11 хўжалик пахта тайёрлаш режаларини бажар
-
мади. Улар ҳисобига 5700 тонна пахта кам етказиб
берилди. Ваҳоланки, мавжуд имконият қўшимча
равишда 18 минг тонна пахта тайёрлаш имкони
-
ни берган бўлар эди. 1986-1987
йилларда вилоят
пахтакорлари фақат пахта толасининг ўзидан 50
миллион сўмга яқин даромад қилдилар. Аммо хара
-
жатларни ҳисобга олганда бу пул етарли эмас эди.
Толанинг чиқиши вилоят бўйича ўртача 32 % бўлга
-
ни ҳолда Ленин йўли ва Гагарин туманларида 29 %
ни ташкил қилди
309
. 1988 йилда Термиз туманидаги
Гулбаҳор совхози пахта тайёрлаш режасини вило
-
ятда биринчи бўлиб бажардилар. Режага қўшимча
равишда 500 тонна пахта тайёрланди. Ялпи ҳосил
-
нинг 90% машиналарда терилди. 24 та пахта териш
машинасининг иш унуми 120 тоннадан ошди. Режа
-
309
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 446-фонд, 1-рўйхат, 138-
иш, 51-варақ.
Якубова Диларам Таджиевна
162
даги пахтанинг 100% биринчи сортга топширилди.
Машина терими режаси 118% га бажарилди. Ўртача
ҳосилдорлик 32
центнерга етди
310
.
Вилоят бўйича пахта ҳосилининг 50% машина
-
лар ёрдамида териб олинди. Ҳар бир терим машина
-
си билан ўртача 80 тонна пахта йиғиб олинди. Ше
-
робод туманида бир терим машинасининг меҳнат
унумдорлиги 157 тоннани, Ленин йўлида – 133
тонна, Гагарин – 116 тоннани ташкил қилган бўл
-
са, Ангор ва Жарқўрғон туманларида бу кўрсаткич
зўрға 54 тоннани ташкил этди.
Пахта кампаниясига
ўқувчи ва талабаларни олиб чиқмаслик тўғрисида
-
ги фикрлар баралла янграй бошлади. Бу борада То
-
жикистон танлаган йўл ҳаммага маъқул келди. Улар
1987 йилдан бошлаб пахтага ўқувчиларни олиб
чиқишни тўхтатишган эди. 1988 йил 9 декабрида
Сурхондарё вилоят
XXI партия конференциясида
обкомнинг биринчи котиби С.Мамарасулов маъру
-
за қилиб, бундан кейин ўқувчиларни дала ишлари
-
га олиб чиқишни тўхтатиш кераклигини маълум
қилди
311
.1989 йил 23 июнда Ўзбекистон КП МК би
-
ринчи котиблигига И.Каримовнинг сайланиши рес-
публикада Марказнинг талончилик сиёсатига чек
қўйди. Россия тўқимачилик
корхоналарига паст
нархларда пахта толасини жўнатиш тартиби бекор
қилинди. Пахта толасини республика ташқарисига
бозор нархлари бўйича сотиш жорий этилди.
Одамларни пахта теримига жалб қилиш учун
1989 йил сентябрда қўлда терилган пахта учун
тўланадиган нархлар оширилди. Унга кўра, 1 кг
қўлда терилган пахтага 20 тийин, якшанба кунла
-
310
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 446-фонд, 1-рўйхат, 138-
иш, 66-варақ.
311
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 446-фонд, 1-рўйхат,141-
иш, 64-варақ.