Tafakkur avlodi


ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/101
Sana06.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#640165
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   101
Bog'liq
Yakubova Dilorom (2)

ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ 
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
145
Пахта мавсуми январнинг бошларига қадар да
-
вом этди. Декабрда қаттиқ қор ёғишига қарамай 
одамларни пахта теришга мажбур этишди. Терим
-
чилар-колхозчилар, мактаб ўқувчилари ва талаба
-
лардан икки киши арқонни ўзига тортиб ғўза усти
-
дан юрғизар ва унинг устидаги қорни туширишар 
эди. Бошқалар эса пахта теримига тушиб кетишар 
эди. Одамлар терим вақтида совқотган ўнг қўли
-
ни чап қўлтиғига, кейин чап қўлини ўнг қўлтиғига 
тиқиб иситишар, алмашган қўллари билан пахта 
терар, баъзан қўлларини оғизларига яқин олиб ке
-
либ пуфлаб иситишар ва шу тариқа нормани бажа
-
рар эдилар. Қорда пахта теришга чиққан Комсомо
-
лобод механизация ва ирригация техникумининг 
16-17 ёшлардаги бир нечта талабаси кеч қолиб 
исиниш учун тасодифан Болдир темир йўл станция
-
сига келиб қолишади. Қаттиқ чарчаганларидан бир 
вагоннинг ичига кириб ухлаб қолишади. Ҳатто по
-
езднинг юриб кетганини ҳам сезишмайди. Эрталаб 
уларни Термиз темир йўл станциясида чегарачилар 
уйғотишади. Сал бўлмаганда уларни жиноятчига 
чиқаришарди. Яхшиям воқеадан хабар топган тех
-
никум директори келиб, чегарачиларга вазиятни 
тушунтиради ва ялиниб-ёлвориб ўқувчиларини 
яна далага олиб кетади
286
. Одамларни қорда маж
-
буран пахта тердириш бирор жамият, давлат, ҳатто 
Америка қулчилик жамиятида ҳам учрамайдиган
фақат совет мустамлакачилигига хос бўлган жир
-
канч, ваҳшиёна эксплуатациянинг нақ ўзи эди. Қат
-
тиқ ҳаракат қилинишига қарамай, вилоят 1980 йил
-
ги натижани такрорлай олмайди. Жами 513 минг 
тонна пахта топширилди. Ҳосилдорлик ўртача 33,6 
центнерни ташкил қилди
287

286 
Дала ёзувлари. 2019 йил Музрабод тумани, Болдир қишлоғи.
287 
Народное хозяйство Узбекской ССР в 1985 г. Статистический 
ежегодник. –Ташкент: Узбекистан, 1986. –С. 111.


Якубова Диларам Таджиевна
146
Пахтадан юқори ҳосил олишда минерал ўғит
-
лар билан бир қаторда маҳаллий ўғитлардан ҳам 
фойдаланиш самарали бўлиб чиқди. Қумқўрғон
-
лик бригада бошлиғи Ҳасан Мухторов қиш пайти
-
да чорвадорларнинг қўтонларидан гўнг ташиб, уни 
пахта далаларига солиш ишини йўлга қўйди. «Мўл 
ҳосил олиш гарови нимада?» деб сўраганларида, 
Ҳ.Мухторов «Маҳаллий ўғитни ўз вақтида чиритиб 
ерга солишда» деб жавоб берар эди.1980-1981 йил
-
ларда Ҳасан Мухторов бошлиқ бригада аъзолари 
ҳар гектар ердан 45,2 центнердан пахта ҳосилини 
йиғиштириб олишган. Бу хизматлари учун 1981 
йилда унга Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони 
берилган
288
.
Маҳаллий ва минерал ўғитлардан тўғри фойда
-
ланиш натижасида 1980 йилда Жарқўрғон тума
-
нидаги Н.Боймуродов (олдинги «Меҳнат-Роҳат») 
номли колхознинг Ҳамид Маликов бошлиқ бригада 
ерларида гектаридан 43 центнергача ҳосил олинди. 
1981 йилда эса бу рақам 48 центнерни ташкил этди. 
Сариосиёдаги «Коммунизм» колхози ушбу йилда 
жами экин майдонларининг тенг ярмига ингичка 
толали пахтанинг энг қимматбаҳо нави «АШ-25» 
дан экди. Ингичка толали пахтанинг ҳосилдорлиги 
39,2 центнерга етди
289
.
Шундай қилиб, Сурхон – Шеробод воҳаси Ўзбе
-
кистоннинг ингичка толали пахта етиштирадиган 
асосий ҳудуди бўлиб қолди. Воҳада ҳар йили 350-
400 минг тонна ингичка толали пахта етиштириш 
йўлга қўйилди. Бу далаларда ҳосилдорлик гектари
-
га 20-40 центнер ўртасида ўзгариб турди. Воҳада 
288 
Авлиёқулов Қ., ва бошқалар. Сурхон юлдузлари. –Б. 53.
289 
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 580-фонд, 1-рўйхат, 136-
иш, 46-варақ. 



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish