Тадқиқот усуллари. Режа: Сув кадастри фани, предмети, тадқиқот объекти; Фаннинг мақсади ва вазифалари


-маъруза. Сув кадастрида гидрология - сув илмининг ўрни



Download 280,5 Kb.
bet11/22
Sana24.02.2022
Hajmi280,5 Kb.
#233017
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
Suv kadastri ma'jmua

3-маъруза.

Сув кадастрида гидрология - сув илмининг ўрни


Режа:
1. Гидрологиянинг бўлиниши;

2. Океанология - дунё океани ҳақидаги фан;

3. Қуруқлик гидрологияси - қуруқлик сувлари ҳақидаги фан.




1. Гидрологиянинг бўлиниши.


Гидрология фани ўрганиладиган сув объектларининг турига кўра икки қисмга-океанология (океанлар, денгизлар гидрологияси) ва қуруқлик гидрологиясига бўлинади.
Қуруқлик гидрологияси эса ўз навбатида дарёлар гид­рологияси (потамология) кўллар ва сув омборлари гид­рологияси (кўлшунослик-лимнология), музликлар гидро-логияси (гляциология) ва ботқоқликлар гидрологияси (таль­матология)га бўлинади. Кўп ҳолларда гидрология деганда қуруқлик гидрологияси назарда тутилади.
Ўрганиладиган муаммолари ва тадқиқот усулларига қараб ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича тарихан ву­жудга келган масалаларни ҳал этиш билан боғлиқ ҳолда гидрологиядан унинг бир неча бўлимлари-гидрометрия, гидрография, гидрологик ҳисоблашлар, гидрологик башо­рат(прогноз)лар кабилар мустақил фан сифатида ажралиб чиққан. Охирги икки фан, баъзан, умумий ном билан му­ҳандислик гидрологияси деб ҳам аталади.
Гидрометрия-гидрологиянинг ўлчов қисми бўлиб, сув объектларининг гидрологик режими элементлари (сув сатҳи, сув сарфи, сувнинг тезлиги, сув юзаси нишаблиги)ни ўлчаш, кузатиш услубларини ишлаб чиқиш ва уларни бевосита амалга ошириш ишлари билан шуғулланади.
Гидрография-эса маълум ҳудуддаги сув объектларининг ўзига хос хусусиятларини жойнинг табиий географик шароити билан боғлиқ ҳолда ўрганиб, уларга гидрологик ва халқ хўжалигидаги аҳамияти нуқтаи назаридан ёндошган ҳолда ёзма тавсиф беради.
Гидрологик ҳисоблашлар ва гидрологик башоратлар (муҳандислик гидрологияси)-сув объектларининг турли гидрологик кўрсаткичларини ҳисоблаш ва башорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Бу усуллар сув ҳавзалари табиий ҳолатини ўзгартириш ёки аниқроғи, улардан фойдаланиш, шунингдек гидротехник иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ишлари билан боғлиқ бўлган муам­моларни ҳал этишда қўлланилади.
Бизга маълумки, табиий сувлар (булоқлар, сойлар, дарёлар, кўллар, музликлар, ер ости сувлари) географик му­ҳитнинг асосий компонентларидан биридир. Маълум бир ҳудудда мавжуд бўлган барча турдаги сувлар шу ҳудуднинг асосий табиий бойликларидан бири-сув ресурсларини ташкил этади. Гидрология фани олдида сув ресурслари ва атроф­муҳит муҳофазасига тааллуқли қуйидаги янги вазифалар пайдо бўлди:
1) сув ресурсларини миқдоран тежаш ва сифат жи­ҳатдан муҳофаза қилиш;
2) табиий ва антропоген омиллар таъсирида уларнинг ўзгариш қонуниятларини ўрганиш;
3) амалга оширилаётган сув хўжалиги тадбирлари (ме­лиорация, ирригация, гидроэнергетика, сув ресурсларини ҳудудлар бўйича қайта тақсимлаш ва ҳоказолар)ни иқти­содий ва экологик нуқтаи назардан асослаш учун керакли гидрологик маълумотлар билан таъминлаш.
Шу тарзда гидрологиянинг янги йўналиши-гидро­экология алоҳида фан сифатида шаклланмоқда.
Сув объектларининг ҳосил бўлиши, ривожланиш ва ҳудудлар бўйича жойлашиши, шунингдек, уларнинг гидро­логик режими табиат зоналарига хос бўлган-зонал ва хос бўлмаган-азонал омиллар (жойнинг рельефи, геологик ту­зилиши)га боғлиқ. Шу боғлиқликларни ўрганишда гид­рология бошқа табиий фанлар-иқлимшунослик, метеоро­логия, геология, гидрогеология, геоморфология ва табиий география каби фанларнинг маълумотларидан фойдаланади.
Гидрология дарёлар ва бошқа турдаги сув ҳавзаларида кечадиган химиявий ва биологик жараёнларни ҳамда улар­даги сув массаларининг табиий хусусиятларини, сифатини ва биологик ресурсларини гидрофизика, гидрохимия (сув кимёси), гидробиология фанлари билан ҳамкорликда ўрганади.

Download 280,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish