Тадқиқот усуллари. Режа: Сув кадастри фани, предмети, тадқиқот объекти; Фаннинг мақсади ва вазифалари


-маъруза. Мавзу. Гидрологик йилнома



Download 280,5 Kb.
bet19/22
Sana24.02.2022
Hajmi280,5 Kb.
#233017
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Suv kadastri ma'jmua

5-маъруза.
Мавзу. Гидрологик йилнома.
Гидрологик йилнома Давлат сув кадастрининг бир қисми. Гидрологик йилнома маълумотномаси ҳар йили нашр қилинади. Гидрологик йилнома 3 та бўлимдан иборат.

  1. Юза сувлар

  2. Ер ости сувлари

  3. Сувлардан фойдаланиш.

Ҳар бир бўлим ўз навбатида бир қанча қисмларга бўлинади.

  1. Каталог тарзидаги маълумотлар.(Юза сувлар бўлими учун биринчи босқичда каталог бўлиб аввал нашр этилган Юза сув ресурслар маълумотномаси 1-қ., Гдрологик ўрганганлик ва ҳар йили нашр қилинадиган Гидрометфонд маълумотномасининг 3-қ. хизмат қилади.)

  2. Ҳар йилги маълумотлар.

  3. Кўп йиллик маълумотлар.

Юза сувларнинг 2-қисми 4 нашрни ўз ичига олади.

  1. Қуруқлик юза сув ресурслари ва режимининг йиллик маълумотлари.

  2. Дарёлар сувлари сифати ва режимининг йиллик маълумотлари.

  3. Сел оқимларининг йиллик маълумотлари.

  4. Денгизлар сув режими ва сув сифатининг йиллик маълумотлари.

Ушбу йилнома 2-қисмдан ташкил топган. 1-қисмида дарёлар ва каналларнинг қуйдаги маълумотлари келтирилган: а) дарёлар, каналлардаги станция ва постлар рўйхати, тавсифи, дарёларнинг гидрологик режими обзори; б) сув сатҳи маълумотлари; в) сув сарфи маълумотлари; г) сувнинг лойқалиги ҳақидаги маълумотлар; д) муаллақ ва ўзан туби оқизиқлари сарфи; е) оқизиқларнинг гранулометрик таркиби ва зичлиги; ж) сув ҳарорати; з) музлаш ва муз устидаги қор қалинлиги; и) музлаш ҳодисалари. 2-қисмида кўллар ва сув омборларининг қуйдаги маълумотлари нашр қилинган: а) кўллар ва сув омборларидаги станция ва постлар рўйхати, ўрни, схемаси; б) кўллар ва сув омборлари гидрологик режимининг обзори; в) сув сатҳи; г) сув ҳарорати; д) сув баланси ва бошқалар.
Дарёлар сувининг кимёвий таркиби ва сел оқимлари ҳақидаги маълумотлар ДСКнинг бошқа нашрларида босиб чиқарилади. Дарё қирғоқларини қайтадан шаклланиши ҳақидаги маълумотлар 3-қисмида беш йил учун умумлашган холда нашр қилинади.
Йилнома таркибига истеъмолчилар талаби асосида сув ресурслари ҳақида маълумотлар, ўзанларнинг сув баланс ва сув истеъмоли маълумотлари киритилган. Йилнома ҳажмини қисқартириш мақсадида айрим аввал нашр қилинган бирламчи маълумотлар ва махсус кузатиш материаллари (сув ва оқизиқлар сарфи ўлчамлари) чиқариб ташланган. Ушбу йилномада Узгидромет постлари ва станцияларида олиб борилган гидрологик кузатишлар натижалари келтирилган. Яна ушбу йилномаларда Сув хўжалиги вазирлиги органлари истеъмолчилари маълумотлари асосида қанча сув олиниб, қанча ташланишиҳақида маълумотлар келтирилган.
Иловада иккинчи қисмдан кейин, алохида канал ва ташлама сувлар ҳақида ўртача ойлик кўрсаткичлар келтирилган. 1981 йилдан бошлаб гидрологик йилномалар админстратив ҳавза принципи асосида ягона ҳудудий бўлинишда амалга оширилган. Ҳар бир республика алоҳида томда ёритилган. Ўзбекистонда мустақилликка эришилгандан сўнг мустақил равишда давлат томонидан гидрологик йилномалар нашр қилина бошланди. Йилномаларда ҳавзалар бўйича маълумотлар келтирилган.

Download 280,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish