Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг асосий кўрсаткичлари ва уларнинг шаклланиши
Маҳсулот (иш, хизматларни) сотишдан олинган ялпи молиявий натижа ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили
Асосий фаолиятнинг молиявий натижаси ва унинг омилли таҳлили
Давр харажатлари таҳлили.
Молиявий фаолиятдан олинган даромад ва харажатлар таҳлили
Соф фойда ва унинг ўзгаришини омилли таҳлили
Рентабеллик кўрсаткичлари ва уларга таъсир этувчи омиллар таҳлили
Ўрганиладиган саволлар:
Корхона ва ташкилотларда молиявий натижалар таҳлилини ташкил қилиш ва такомиллаштиришнинг зарурияти шундаки, молиявий натижалар улар фаолияти самарадорлигини белгилаб бериши билан бирга хўжалик юритувчи субъектнинг "яшовчанлик" кўрсаткичидир.
Корхона ва ташкилотларда молиявий натижалар таҳлилини ташкил қилиш ва такомиллаштиришнинг зарурияти шундаки, молиявий натижалар улар фаолияти самарадорлигини белгилаб бериши билан бирга хўжалик юритувчи субъектнинг "яшовчанлик" кўрсаткичидир.
Кенгайтирилган қайта ишлаб чиқариш ишлаб чиқаришнинг доимо кенгайишини, унинг техникавий даражасини мунтазам кўтариб туришни талаб этади. Бунинг учун ишлаб чиқаришда ҳамма вақт фойдага эришилиши, реализация қилиниши ва ундан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиш лозим.
Фойда (даромад) иқтисодий ҳаракатнинг зарурий шарти мақсади сифатида қаралади. Жаҳон амалиётида фойда дейилганда, кўпинча, бизнес самарадорлигининг тадбир воситаси сифатида қаралади. Фойда бу даромадлар ва харажатлар фарқланишидаги юқори ўзгарувчанликдир. Улар орасидаги қуйи ўзгарувчанлик эса зарарни ифодалайди.
Даромадлар ва харажатлар молиявий натижларни характерловчи фойдани ўлчашга дахлдор бўлган элементлар ҳисобланади. Даромадлар ва харажатларни, шунингдек, фойдани аниқлаш ва ўлчаш - корхона ўз молиявий ҳисоботини тайёрлашда фойдаланиладиган капитал концепцияси ҳамда капиталнинг сақланишига боғлиқ бўлади.