4-§. Тадбиркорлик ҳуқуқининг турдош ҳуқуқлар — хўжалик, фуқаролик, маъмурий ҳуқуқлардан фарқи
Тадбиркорлик ҳуқуқи турдош ҳуқуқлар — хўжалик, фуқаролик, маъмурий ва бошқа ҳуқуқлардан ўзига хос хусусиятлари билан фарқпанади.
Тадбиркорлик ҳуқуқининг моҳияти мулкчилик субъектларинингтовар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан фойда ёки даромад олишга қаратилган фаолиятидан иборат.
Хўжалик ҳуқуқининг моҳияти ҳам товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан боғлиқ, аммо бу фаолият доимо фойда олишга қаратилмайди. Тадбиркорлик соҳасидаги фаолият аксарият мустақил бўлиб, тадбиркорнинг ўз хоҳиши, истаги билан аниқланади. Тадбиркорлик ҳуқуқи билан хўжалик ҳуқуқи томонидан тартибга солинадиган муносабат-
лар гўё бир хилдек кўринади, аммо улар бир-биридан фарқланади.
Хусусан хўжалик ҳуқуқи қоидалари билан тартибга солинадиган муносабатларнинг ривожига бир назар ташласак, унинг тадбиркорлик қуқуқидан фарқи жуда аниқ кўринади. Энг аввало, хўжалик ҳуқуқига собиқ иттифоқ даврида берилган таърифга эътибор берайлик Хўжалик ҳуқуқи ҳуқуқ тармоғи сифатида сош;алистик хўжалик юритишнинг мақсадга мувофиқлигини таъминлаш ниятида хуқуқий бошқаришнинг турли усулларидан фойдаланиш билан социалистик ташкилотлар ва уларнинг бўлинмалари ўртасидаги хўжалик фаолиятини амалга оширувчи ва раҳбарлик қилиш тартибини аниқловчи ҳуқуқий қоидаларни ўзида ифодалайди.
Аммо 1991 йилга келиб ижтимоий-иқгасодий тараққиётда жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Социалистик ишлаб чиқариш усуллари ва хўжалик муносабатлари мутлақо янгача ёндашув, янгича муносабатларни қўллаш ва уларни қонуний тартибга солишни тақозо этди. Натижада социалистик тузум ўз-ўзидан тугади, янгича иқгисодий муносабатлар юзага келди. Бевосита эркин бозор, рақобатли ишлаб чикэриш жараёнини ташкил этиш, мулкка нисбатан муносабатларни тубдан ўзгартириш, кўп укладли иқгисодий муносабатларни шакллантириб бориш билан боғлиқ бўлди. Шу туфайли иқтисодий ишлаб чиқариш, молиявий муносабатларни ташкил этиш, бозорни эркинлаштириш йўлида янгича ишлаб чиқарувчилар гуруҳ пайдо бўлди. Улар энди товар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бозорини рақобатбардош моллар ва хизматлар билан тўлдиришда ўзига хос жиҳатларга эга бўлиб боряпти.
Шу туфайли хўжалик ҳуқуқига таъриф беришга айрим муаллифлар янгича усудца ёндашмокдалар. Масалан, профессор В. С. Мартемьянов томонидан хўжалик ҳуқуқига берилган таърифга қўра, хўжалик ҳуқуқи ҳуқуқтармоғи рифатида давлат ва жамият манфаатларини таъминлаш мақсадида, иқгисодиётнинг давлат томонидан тартибга солишга қаратилган (шу жумладан, савдо-сотиқкэ оид бўлмаган) қоидалар йиғиндисини ўзида ифода этади10.
Таърифдан маълумки, хўжалик ҳуқуқининг мазмуни давлат ва жамият манфаатларини таъминлаш мақсадида иқгисодий муносабатларнинг ривожланиши ва уни давлат томонидан тартибга сш и шга доир қоқпалардан иборатдир. Аммо таърифда тадбиркорлик муносабатлари ва у билан боғлиқ бошқа муносабатлар ҳам кўрсатилган. Бизнинг фикримизча, тадбиркорлик давлат корхонасини идора қилишда ҳам қўлланилиши табиий, лекин у тўлиқ маънодаги тадбиркорлик эмас, албатга. Тадбиркорлик муносабати фойда ёки даромад олиш мақсадида тадбиркор таваккал қилади, ўз такдирини шу мавҳум йўлга тикади ва бу соҳада фақат ўзига аён бўлган иш усулларига асосланиб фаолият олиб боради ва уларни сир саклайди, рақобатга қарши тинимсиз ҳаракат қилади. Рақобатда ютқазса, оқибат аниқ - синади. Давлат корхонасига банкротлик жорий этилмайди. Ҳар икки турдаги тадбиркорлик ана шу жиҳати билан бир-биридан фарқ қилади.
Маълумки, хўжалик ҳуқуқи ва бу ҳуқуқтомонидан тартибга солинадиган муносабатлар ҳам давр талабига, яъни бозер муносабатларига қараб ўзгаради*. Бу деган сўз хўжалик ҳуқуқи билан тэдбиркорлик хуқуқи бир хил, ягона бир фанни ташкил этади, цеган маънони англатмайди. Хўжалик ҳукуқининг мохияти давлат корхона ваташкилотлари, жамоа корхоналари, акциядорлик жамиятлари ва шунга ўхшаш бошқа давлатга алоқадорсиз корхоналар товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тик ва уфқий муносабатлардан иборат. Тадбиркорлик ҳуқуқининг моҳияти эса тадбиркорнинг товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан фойда (даромад) олишга қаратилган фаолиятидир. Тадбиркорлар бу фаолиятни амалга оширшцца бири иккинчисига итоат этмайди, балки фа^т қонунга ва ўзаро тузилган шартномага риоя этади. Шу туфайли ўзлари ишлаб чиқарадиган товар ёки кўрсатадиган хизматни ўзлари белгилайдилар ва ўзлари айирбошлайдилар. Хўжалик ҳуқуқида ҳам корхона ёки ташкилотни идора этувчи тадбир билан иш олиб бориш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ҳаракат қилишга мажбур. Аммо унинг бу соҳадаги фаолияти давлат ёки жамоа ташкилоти томонидан белгилаб берилган режа ёки кўрсатма доирасида бўлади. Тадбиркор ишлаб чиқариш фаолиятини ўзи хоҳлаганидек ўзгартириб, бслгиланган тартибда тегишли рўйхатдан ўтказиб,
фаолият кўрсатишга ҳақли бўлса, давлат корхоналари ва ташкилотлари бунақа ҳуқуқцан тўла фойдалана олмайди. Улар фақат нима мақсадца ташкил этилган бўлса, шу фаолиятнигина бажаради. Фаолиятни ўзгартириш эса ташкилотни ёки корхонани ташкил этган мулқдорнинг буйруғи билан амалга оширилади.
Хўжалик ҳуқуқи билан тадбиркорлик ҳуқуқииинг субъектларига назар ташласак, уларнинг фарқи янада аниқ ва равшан кўриаади Хўжалик ҳуқуқининг субъектлари деб корхона, ташкилотлар билан бирга давлат банклари, биржалар, хўжалик фаолияти олиб борувчи давлатга алоқадор фондлар, давлатнинг ўзи ла унинг таркибига кирувчи мухтор республика, маъмурий ҳудудий тузилмалар, яъни вилоят, туман, шаҳарларни кўрсатиш мумкин. Фуқаролар, фуқаролар гуруҳи, шу жумладан давлат, кооператив ва бошқа корхона жамоаси, чет эл фуқароси ёкн юридик шахс, фуқаролиги бўлмаган шахслар, аралаш мулк субъектлари тадбиркорлик ҳуқуқи субъекти ҳисобланади. Якка тартибдаги меҳнат фаолияти, хусусий тадбиркорлик, фуқаролар гуруҳи томонидан амалга ошириладиган жамоа тадбнркорлиги юридик шахс билан фуқаронинг мулкини ва мулк ҳуқуқини бирлаштириш асосида амалга ошириладиган биргаликдаги фаолият тадбиркорлик шакллари ҳисобланади.
Тадбиркорлик қоидалари билан тартибга солинадиган муносабатлар хўжалик ҳуқуқи қоидалари билан тартибга солинадиган муносабатлардан фарқ қилади. Хўжалик ҳукуқцга доир фаолият давлат ёки жамоа ташкилоти томонидан белгиланган фаолият хисобланади, унинг иштирокчилари фақат ўз вазифасини бажарган бўлса бас, ундан қанча фойда ва даромад келиш-келмаслиги уларни қизиқгирмайди. Юқорида санабўгилган ана шу жиҳатлари билан тадбиркорлик ҳуқуқи хўжалик ҳуқуқидан фарқ қилади.
Фуқаролик ҳуқуқц мулкҳуқук?!, битимлар, юридик шахслар, турли шартномалар, муаллифлик ва ворислик ҳуқуқлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Тадбиркорлик ҳуқуқи эса тадбиркорнинг фаолиятини, яъни якка тартибдаги фаолият, ишчи кучи жалб этилган ҳолдаги хусусий тадбиркорлик, фуқаролар гурухи томонвдан амалга ошириладиган тадбиркорлик, чет эл фуқароси ёки юридик шахслари иштирокидаги тад-
биркорлик бўлиб, аксарияти фойда ёки даромад олишга каратилган булади. Шу сабабли тадбиркор ўз мулки, чет эл фуқароси мулки, давлат ва ташкилотлар мулкидан фойдаланиб тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиши мумкин.
Тадбиркорлик ҳуқуқи фуқаролик ҳуқуқидан шу жиҳатлари билан фарқланади.
Маъмурий ҳуқуқ тадбиркорлик ҳуқуқидэн деярли бутунлай фарқ қилади. Чунки маъмурий ҳуқуқ томонидан тартибга солинадиган муносабатлар ижро фармойиши билан боғлиқбўлиб, тадбиркорликдан бирмунча узоқрокда турадиган муносабатдир.
Тадбиркорлик муносабатларини амалга оширишда тадбиркор ёлланма меҳнатдан фойдаланиши ҳам мумкин. Лекин бу муносабатга меҳнат қонунчилиги тадбиқ этилади.
Меҳнат .қонунлари, меҳнат шартномалари, жамоа шартномалари, меҳнат жамоаси фаолиятини, унинг кенгаши фаолиятини тартибга солишда тадбиқ этилади.
Тадбиркорлик фаолиятида ҳам меҳнат шартномаси тузилиб, у ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Бу ҳол тадбиркорлик соҳасидаги меҳнат шартномасини алоҳида ўрганиб чиқишни талаб этади.
Тадбиркорлик соҳасида ҳам молия муносабатлари мавжуд, аммо у молия ҳуқуқидан мутлақо фарқ қилади. Молия ҳуқуқининг моҳияти давлат даромадини сарфлаш ва даромад режасини ташкил этиш билан боғлиқ молия бюджегани тартибга солшпга қаратилтан фаолият хисобланади. Тадбиркор товар айирбошлаш жараёнини узлуксиз давом этгиришда даромад манбаидан фойдаланади. Бу муносабат тадбиркорлик ҳуқукнинг мағзидир. Тадбиркорлик ҳуқуқи қишлоқ хўжалик ҳуқук?!, хўжалик жараёни каби ҳуқуқ соҳаларидан ҳам ўзига хос жиҳатлари билан тубдан фарқ қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |