Маълумки, ҳозирги пайтда хусусий тадбиркорлик икки турда олиб борилмоқда. Унинг бири ёлланма меҳнатни жалб қилиш асосида юридик шахсни ташкил этиб, уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиб фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик, иккинчиси эса юридик шахсни ташкил этмай ўзи фаолият кўрсатадиган, ёлланма меҳратни талаб этмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлиқпир.
Хусусий тадбиркорлик давлат, кооператив ва бошқа шаклдаги мулкларни сотиб олиш асосида ташкил бўлган хусусий мулк асосида олиб борилади.
Хусусий* корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тадбиркор туман, шаҳар, шаҳарлардаги туман ҳокимликларига ариза, корхона устави, шунингдек, бир ойлик энг кам иш ҳақи микдорида бадал тўланганлиги тўғрисида ҳужжат такдим этади. Агар тадбиркор бир неча киши бўлиб, хусусий корхона ташкил этмоқчи бўлса, унда таъсис шартномаси бўлиши лозим. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўгрисидаги Қонуннинг ўнинчи моддасида белгиланганидек тадбиркорлик субъектлари ўз ҳуқукларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадларида қонунга мувофиқуюшма (итгифоқ)лар ва бошқа бирлашмаларга бирлашади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини биргаликда юритиш мақсадида хўжалик бирлашмалари, хўжалик ширкатлари ёкижамиятлари тузишлари мумкин.
Агар қатнашчиларнинг қарорига биноан уюшма (иттифоқ) зиммасига тадбиркорлик фаолиятани юритиш юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда концернга, корпорацияга ва бошқа шаклдаги хўжалик бирлашмаларига ёҳуд хўжалик ширкатларига ёки жамиятига айлантирилиши лозим.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бирлашмасини тузиш, унинг фаолият юритиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Тадбиркорлик фаолиятининг субъекти ҳисобланган корхона, бирлашма давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш маълумотлари ҳамма танишиши учун очиқ бўлган ягона давлат реестрига киритилади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектини ташкил этишнинг қонунда белгиланган таргиби бузилиши ёки таъсис ҳужжатларининг қонунга зид бўлиши корхонани ёки бирлашмани давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга сабаб бўлади.
Рўйхатдан ўтказувчи идоралар тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас, деган важ билан уларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.
Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида қонуннинг 4-моддасида белгаланганвдек, тадбиркорлар, агар тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилса, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддати бузилса судта шикоят қилишлари мумкин.
Тадбиркорлик фаолияти субъекга юридик шахс бўлса, у давлат рўйхатидан ўтказилганидан бошлаб ташкил этилган деб ҳисобланади ва ўз фаолиятини бошлашга ҳақли бўлади. Тадбиркорлик фаолиятининг мазкур субъектлари қонунларга мувофиқ ижтимоий ва тиббий суғурта ҳамда ижтимоий таъминот жамгармаларига ажратма ажратади. Хусусий корхона мулк эгасининг қарори ёки таъсисчиларнинг корхона ташкил этиш ҳақидаги ҳужжатлари қонуний эмас деб хисобланганида, банкрот бўлганида, қонунга зид фаолият амалга оширилганда суд (хўжалик суди)нинг қарори билан тугатилади.
Хусусий корхона давлат рўйхатидан чиқарилган кундан бошлаб тугатилган ҳдсобланади. Тугатилган корхонанинг барча қарзлари унинг мулкидан тўланганидан сўнг қолган маблағ шу корхона эгасига тегишли бўлади.
Хусусий тадбиркорнинг ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади. Давлат тадбиркорга тегишли асбоб-ускуна ва бошқа ресурслар олишга, ундан фойдаланишга шароит яратади. Бозорнинг монополия бўлишига йўл қўймайди. Давлат идоралари ёки бошқаларнинг ғайриқонуний ҳужжатлари туфайли корхонага зарар етса, шу зарарни ва олинмай қолган даромадни ҳам қўшиб уқдириб олиш кафолатланади.
Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда республикамизнинг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни билан бирга Президентимизнинг 1995 йил 5 январдаги «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони47 муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Жумладан, унда кўрсатилишича, хусусий корхоналар қонунда кўзда тутилган ҳужжатларни улар жойлашган туман ҳокимиятига топширганидан кейин уч кун муддат ичида белгиланган тартибда давлат томонидан рўйхатга олиниши, фойдаланилаётган ишлаб чиқариш биноларини белгиланган тартибда ижарага бериш мумкинлиги белгиланди. Хусусий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқсфилган маҳсулотларни, истеъмол моллари сотишни ташкил этишга ёрдам кўрсатиш тегашли идоралар зиммасига юклатилди. Мазкур Фармоннинг амалиётда ижро этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги қарори билан «Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорликтўғрисида низом»48 тасдиқланган эди. Ана шу Низомда ҳам юридик шахс ташкил этиб, тадбиркорлик билан шуғулланишнинг ҳуқуқий тартиби белгалаб берилди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек фуқаролар томонидан тадбиркорлик асосида ташкил этилган корхона давлат рўйхатидан ўтиши билан юридик шахс деб тан олинади ва турли хил ҳуқуқий муносабатларга мустақил киришади.
V БОБ. ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ АСОСЛАРИ
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ушбу фаолият субъектлари, аввало, давлат рўйхатидан ўтишлари шарт. Давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб ҳеч бир субъект, шахс тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас. Агар улар бирон фаолият била"н шуғулланса, у қонунга зид фаолият ҳисобланади ва қонунда белгуланган тартибда жавобгар бўлади.
Шу сабабли ҳар бир тадбиркор шахс тадбиркорлик фаолиятининг қайси тури билан шуғулланмасин, албатта давлат рўйхатидан ўтиши ва маълум бир фаолият билан шуғулланишга ҳакли эканлиги хусусида рухсатнома олган бўлиши лозим.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тегишли давлат идораси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Маглумки тадбиркорлик фаолияти юрвдик шахс ташкил этган ҳодда ва юридик шахс ташкил этмасдан якка тартибда олиб борилиши мумкин.
Агар юридик шахс ташкил этилгсн ҳолда тадбиркорлик фаолияти амалга ошириладиган бўлса таъсисчилар конференцияси чақирилиб таъсис шартномаси тузилиши, шу йиғилишда юридик шахс устави қабул қилиниши ва бошқа ҳужжатлар, яъни ушбу корхонанинг мухри, босқи намунаси ариза билан қўшиб топширади.
Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказишда, аввало, жисмоний шахсни рўйхатдан ўтказишда йиғим тўланганлиги тўғрисвдаги ҳужжат аризасига қўшиб топширилиши ва аризада қонуний фаолият тури билан шуғулланиши ва унинг муддати кўрсатилган бўлиши лозим.
Ариза берилган пайтдан бошлаб уч кун муддат ичида рўйхатга олинади ва унга аризасида кўрсатилган фаолият тури билан шуғулланишга ҳақли эканлиги хусусида гувоҳнома берилади. Якка тартибдаги тадбиркорлик давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ идораларида ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот Вазирлиги ҳузуридаги нафақа фовди идораларида хисобга қўйиш учун асос бўлади.
Рўйхатдан ўтганлик йиғими ставкасининг энг юқори миқцори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Рўйхатдан ўтганлик йигами миқдорлари ва уни тўлаш бўйича имтиёзлар бериш маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари томонидан белгиланади.
Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, агар рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган субъектлар якка тартибдаги тадбиркор-жисмоний шахс ёки нодавлат ташкйлоти шаклидаги хусусий корхона бўлса улар туман ҳокимиятига мурожаат этади, агар давлатга қарашли юридик шахс бўлса, тегишли давлат идорасига мурожаат этиши лозим.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар ариза берувчиГа тадбиркорлик фаолияти субъекти тариқасида давлат рўйхатидан ўтказишни, уни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас, деган важ билан рад этишга ёки қонун ҳужжатларида назарда тутшшаган қўшимча талабларни белгилашга ҳақли эмас.
Барча талабларга аниқ амал қилинган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилади, аксинча бўлса, рад этиш ҳақида қарор қабул кделинади. Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган қарор қабул қилинган бўлса, жисмоний шахс бу ҳакда уч кун ичида ёзма шаклда хабардор кдлинади.
Агар тадбиркор ўзини давлат рўйхатидан ўтказиш асоссиз рад этилган деб ҳисобласа, бу ҳақда судга шикоят қилиши мумкин. Бундан ташқари тадбиркорни давлат рўйхатига олиш учун белгиланган муддат узрсиз бўзилганида ҳам тадбиркор судга шикоят қилишга ҳаклидир. Тадбиркорнинг шикояти суд томонидан тўғри деб ҳисобланса, тадбиркорни давлат рўйхатига олувчи органнинг қарори, шунингдек тадбиркорларни давлат рўйхатига олувчи органнинг мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрни улар томонидан қопланади. Агар тадбиркорга маънавий зарар етказилган бўлса, бу зарар учун ҳам товон тўлайдилар. Тўланадиган товоннинг аниқ микдори тегишли далилларга асосланиб суд томонидан белгиланади.
Айрим турдаги фаолият билан шуғулланиш учун лицензия олиш лозим. Дори-дармонлар тайёрлаш ва сотиш, репититорлик фаолияти билан шуғулланиш шулар жумласига киради.
Лицензияланиши лозим бўлган тадбиркорлик фаолиятининг тури қонун билан белгиланади. Лицензиялаш тартиби эса Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Тадбиркор маълум бир фаолият билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолияти тури билан шугулланиши учун лицензия олган кундан бошлаб тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ўз мулкидан фойдаланади.
Шунингдек, тадбиркор ўзининг мулкидан ҳам фойдаланиб ўз фаолиятини ташкил эта олади. Бунинг учун тадбиркор мулкдор билан шартнома тузиб, унинг мулкини ижарага олади ёки лизинг шартномасига мувофиқтадбиркорлик фаолиятини юритади. Бундан ташқари мулкдорнинг мулкига оператив бошқариъи асосида эгалик қилаётган бўлса ана шу мулкдан фойдаланиб тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Тадбиркор ўз фаолиятини амалга ошириш учун ўзининг хусусий мулкини жалб этадими ёки оператив бошқариш ҳуқуқи бўйича мулкдорнинг мулкидан ё ижарага олинган мулқцан фойдаланиб, фаолият юритадими, ҳар қандай ҳодда ҳам унинг мулк ҳуқуқи ёки ашёвий ҳуқуқи қонун билан ҳимоя қилинади. Тадбиркор ўз мулкидан қонунга мувофиқ фойдаланади, эгаллайди ва уни тасарруф эта олади. Шунингдек ушбу мулклар юзасидан одди-сотди, гаров, ижара ва бошқа шартномалар тузиши мумкин.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асосларидан яна бири тадбиркорларнинг ўз тадбирини амалга ошириши учун тегашли кредит олиши мумкин. Қонунда белгиланишича, айрим турдаги тадбиркорлар имгиёзли кредитдан фойдалана олади. Бундай турдаги тадбиркорлар жумласига кичик ва ўрта тадбиркорликни ташкил этаётган хусусий тадбиркорлар киради.
Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва фаолият юритиш мақсадида тадбиркорлик фаолияти субъектларига кредит берилаётганида банк муассасалари, бошқа кредит ёки суғурта ташкилотлари кафил бўлишлари мумкин. Шунингдек, тўловга қобилиятли бошқа юридик ва жисмоний шахслар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кафил бўлишлари мумкин.
Бундан ташқари тадбиркорлик фаолиятк субъектларини сукурта қилиш, фаолиятни амалга ошириш асосларидан ҳисобланади. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини суғурта қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тадбиркорлик фаолиятани юритиш асосларидан яна бири бу тадбиркорларнинг солиқ муассасалари билан боғлиқ муносабатларидир. Бу муносабатлар солиқ қонунлари билан тартибга солинади. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддасида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларвдан солиқундириш бўйича ўзгартаришлар киритилган такдирда мазкур субъектлардан кейинги икки йил мобайнида бундай ўзгартиришлар кучга киргунга қадар амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ ундирилади, деб белгилаб қўйилган.
Акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган микрофирмалар ва кичик корхоналар акциз соликини Узбекистон Республикаси Солиқ кодексидд белгиланган тартибда тўлаганлари тақцирда соддалаштирилган солиқ солиш тизимига ўтишлари мумкин.
Тадбиркорлик фаолияти субъекгларининг солиқ тўлашини соддалаштириш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи, экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ижтимоий инфратузилмани риюжлантириш солиги, бошқэ махаллий солиқлар ва йигамлар ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, алкоголли маҳсулот учун, акциз солигани истисно этганда, амалдаги барча умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳамда йиғимлар ўрнига ягона ер солиғи тўлайдилар.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш асосларидан яна бири бу тадбиркорлар томонидан олиб бориладиган ҳисоб-китоб ва ҳисоботлардир. Тадбиркорлик фаолияти субъекглари х#соб-китоб ва ҳисоботни қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борадилар. Жумладан, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъекглари фақат давлат статистика идоралари ҳамда солиқ идораларига белгиланган шаклда ҳисобот тақдим этадилар.
Давлат бошқарув идоралари ва маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари томонидан тадбиркорлик субъекглари учун қонун ҳужжатларнда белгиланмаган қўшимча ҳисобот турларини бешклаш ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |