1-§. Тадбиркорлик фаолиятининг субъекти сифатида фуқаролар
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонунларда белгиланганидек, тадбиркорлик фаолиятининг субъектларидан бири фуқаролардир. Фуқаролар тадбиркорлик фаолиятининг субъекти хисобланиши Ўзбекистон Республи-касининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунида белгилаб берилган. Ушбу қонуннинг 5-моддасида кўрсатиб ўтилганидек, юридик шахс ташкил этмай ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар кичик ва ўрта тадбиркорлик субъекти бўлиб ҳисобланадилар40.
Фуқаролар, чет эл фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тадбиркорлик фаолияти билак шуғулланишлари учун ҳуқуққа ва муомала лаёқатига эга бўлишлари шарт.
Фуқароларнинг, яъни жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан вужудга келади ва вафот этиши билан тугайди41.
Ҳуқуқлаёкртинингмазмунигакўра, «фуқаролар, мулкҳуқуқи асосида мол-мулкка эга бўлишлари; мол-мулкни мерос қилиб олишлари ва васият қилиб қолдиришлари; банкда жамғармаларга эга бўлишлари; тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги билан ҳамда қонунда таъқиқланмаган бошқа фаолият билан шурулланишлари; ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари; юридик шахслар ташкил этишлари; битимлар тузишлари ва мажбуриятларда иштирок этишлари; етказилган зарарнинг тўланишини талаб қилишлари; машғулот турини ва яшаш жойини танлашлари; фан, адабиёт ва санъат асарларининг, ихтиронинг, қонун билан муҳофазаланадиган бошқа интеллектуал фалият натижаларининг муаллифи ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин» (Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, 18-модда). Ана шу ҳуқуқ лаёқатинингдеярли барчаси тадбиркор фуқароларга ҳам тааллукли.
Тадбиркор фуқаролар ҳуқуқ лаёқатидан тўлиқ фойдалана олишлари учун, албатга муомала лаёқатига эга бўлишлари шарт. Ҳеч бир киши муомала лаёқатига эга бўлмай туриб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана олмайди.
Фуқароларнинг муомала лаёқати деганда, уларнинг онгли ҳаракатлари билан ўзларига ҳуқуқ ва бурч келтириб чиқара олиш лаёқати тушунилади.
Муомала лаёқати ҳуқуқ лаёқатидан фарқланади. «Муомала лаёқатининг ҳуқуқ лаёқатидан фарқи шундаки, барча фуқаролар ҳам муомала лаёқатига эга бўлавермайди. Муомала лаёқатига эга бўлиш шарти шундан иборатки, муомала лаёкатига эга бўлган фуқаролар ақли расолик билан ўз ҳаракатларининг оқибатларини тушуниб, ҳаракат қиладилар»42.
Фуқароларнинг тўла муомала лаёқати 18 ёшга тўлишлари билан бошланади.
Қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлганда фуқаролар 18 ёшга етмасдан аввал ҳам тўла муомала лаёқаТига етган деб ҳисобланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси оила қонунчилигида белгиланган қоидалар бунга мисол бўла олади. Мамлакатимизда никоҳёши - ўгал болалар учун 18, қиз болалар учун 17 ёш белгиланган. Аммо узрли сабаблар мавжуд бўлганда никоҳ ёшини ҳокимият бир ёшга қисқартириб никоҳ тузишга рухсат этиши мумкин. Бундай ҳолда никоҳланаётганлар қонунда белгиланганидек никоҳ ёшига етмай ҳам никоҳ тузадилар, Шу билан улар тўла муомала лаёқатига эга ҳисобланадилар.
Бундан ташқари фуқаролик қонунчилиги бўйича фуқаролар 18 ёшга етмасдан аввал ҳам тўла муомала лаёқатига эга деб ҳисобланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексйнинг 28-модцасида белгиланганидек, ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс мехнат шартномаси, шу жумладан контракт бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.
Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш ота-онанинг, фарзандликка олувчининг ёки ҳомийнинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд бундай розилик бўлмаган тақцирда, суднинг қарори билан амалга оширилади.
Ота-она фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмакскпация қшшнган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан у еткачган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар.
Ьаъзан тадбиркорлик муносабатида иштирок этиши лозим б)'лган айрим фуқаролар, гарчи тўла муомала лаёқати ёшига епан бўлсалар ҳам, ақлий ёки руҳий касаллиги сабабли суд юмоиидан муомалага лаёқатсиз деб топилади. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар хусусий тадбир-
кор бўлиб шуруллана олмайдилар. Борди-ю, улар билан битим тузилган бўлса, муглақо ҳақиқий эмас деб топилади. Тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлган фуқаро — якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Якка тартибдаги тадбиркорга давлат рўйхатидан ўтказилганидан ва бу ҳақда гувоҳнома берилганидан бошлаб ўз фаолиятини амалга оширишга ҳакли.
Тадбиркорлик фаолияти субъектларидан бири шахслар гуруҳининг тадбиркорлиги (биргалиқцаги тадбиркорлик)дир. Биргаликдаги тадбиркорлик эса юридик шахс тузмасдай тадбиркорлик билан шурулланадиган фуқароларнинг уюшмасидир. Бундай тадбиркорлик: эр-хотиннинг оилавий тадбиркорлиги, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжалигй, оддий ширкат шаклида олиб бориладиган фаолиятдир. Бу хилдаги тадбиркорлик шаклларини амалга ошириш фақат фуқароларнинг мулки асосида иқтисодий фаолият юргизишга асослайади. Биргаликдаги тадбиркорликнинг афзалликтомони шундаки, унга бирлашган фуқаролар фаолияти факат бир мақсадга, хусусан фойда олишни жамоа асосида ташкил этишга қаратилган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |