Хорижий давлатлардаги мулкни хусусийлаштириш жараёнига эътибор берадиган бўлсак, илгари социалистик тузумда бўлган давлатлардаги хусусийлаштириш капиталистик тузумда бўлган давлатлардаги хусусийлаштиришга нисбатан жуда тез ривожланганлигининг гувохд! бўламиз. Чунки собиқсоциалистик мамлакатлардаги хусусийлаштиришнинг ривожланиши муглақо бошқача. Уларда хусусий мулкни кўпайтириб, эркин бозорни шакллантириш мақсадида, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёни шидцат билан олга силжиб бормоқда. Давлат мулкининг Россия Республикаси мисолида хусусийлаштирилишини олиб кўрайлик. Давлат мулкини тақсимлаш, яъни бошқа мулк шаклларига айлантириш 1993 йидцан бошланди. Унда мулк кимошди савдосида эмас, балки мамлакатнингбарча фуқароларига ваучер асосида тақсимлаш йўли билан ўтказила бошланди. Бунинг учун фуқарога маълум хиссадаги мулкка эга эканлиги хусусида ҳужжат берилди. Аммо мулкни хусусийлаштиришнинг самарадорлиги хусусида ҳозирга қадар бахслар давом этиб келмоқоа. Масалан, бир гуруҳ шахсларнинг фикрича, Россияда давлат мулкини ҳамма фуқароларга ваучер асосида эмас, балки фақат корхонада ишлаган жамоа аъзосига ҳисса ажратиши лозим эди. Иккинчи гуруҳ эса мулкни текинга тақсимлаш иқгисоднинг равнақига салбий таъсир қилади деб ҳисоблайди. Шу сабабли мулк Россиянинг жамғарма банкига қўйилган омонатларнинг қадрсизланганлигини ҳисобга олиб ўтказилган ислоҳотга му-
вофиқ ваучер асосида мулк тақсимланганида иқтисодий самарадорликни оширган ва ҳар бир корхона жамоасининг ўз меҳнатига яраша мулқцор бўлиб хисобланиши хусусийлаштириш жараёнининг самарасини оширади.
Учинчи гуруҳ шахсларнинг фикрича, ваучер асосида мулкни хусусийлаштириш тор доирадаги шахсларнинг қўлида мулк тўпланиши ва яқин йилларда фонд биржаси ва шунга ўхшаш ҳар хил яроқсиз усулларда, ҳуфя иқгисоднинг ривожланишига олиб келади. 90-йилларда кўплаб хусусий ва юридик шахслар арзимаган пулга аҳоли қўлидаги ваучер ҳақидаги ордерни сотиб олиб (номинал қиймати 10 минг сўм бўлган ордерни бир шиша ароққа алмаштириб), унинг ёрдамида бутун бир корхонани сотиб олиши мумкин бўлган эди. Маълумки, ваучер усулида хусусийлаштириш концепциясини таклиф этганлар башорат қилганидек, оддий кишиларнинг машинали ёки мулкдор бўлиши ишончли эркин келажак яратишга олиб келмади. Аксинча, айрим шахсларнинг қўлида жуда катта мулк тўпланишига, ўзича бозорларни фойда келтирувчи жойга айлантириб олишга сабаб бўлди. Бунга мисол сифатида «Уралмаш» заводнинг 51% акциясини бир киши сотиб олганлигини кўрсатиш етарли.
Россияда хусусийлаштиришнинг мушкуллиги коммунистик тузумнинг хароб бўлиши пайтида хусусий секгорнинг йўқлиги билан белгиланди, У ҳам бўлса, марказий режалаштиришнинг 70 йилдан ортиқҳукмронлиги давридан қолган меросдир. Бошқача айтганда, давлат корхоналарини иқгисоднинг фақат бир муҳим ёки ҳукмрон сектори деб қарамай, балки таг-томири билан ўзиники қилиб олганди. Шунга қарамай, маҳаллий ҳокимият таркибидаги ислоҳотларнинг сайъ-харакатлари туфайли Россиянинг айрим шаҳарлари кичик миқёсли хусусийлаштириш томон йўл очишга муваффақ бўлган эди. Масалан, 1992 йялнинг биринчи ярми мобайнида Санкт-Петербург магазинларининг 47,7 фоизи ва ресторанларнинг 30,5 фоизи, Москвада эса магазинларининг 41,9 фоизи, ресторанларнинг 25,2 фоизи хусусийлаштирилган эди.
Россияда катталиги жиҳатидан учинчи ўриндаги Нижний-Новгород шахри маҳаллий ҳокимияти вакилларининг хусусий-лаштиришга ишонгани туфайли кичик миқёсли хусусийлаш-тиришни кенг кўламда жорий эта бошлаган илк шаҳар бўлган.
V" 1ришган муайян муваффақиятлар туфайли, Жаҳрн банки ва бошқа ташкилотлар томонидан бугун Россия учун намуна сифатида олқишланган эди. Унда уч тоифага мансуб бўлган 'шмдаан уч мишта яқин чакана савдо магазинлари, маиший хизмат идҳобчадари В9 умумий овқатланиш муассасалари хусусийлашгиришга мўлжаллашад ва 1992 йилнинг биринчи ярмида магазинларнинг 39,5 фоизи, хизмат кўрсатиш шаҳобчаларининг 38 фоизи, ресторанларнинг 84 фоизи хусусийлаштирилган эди.
Хусусийлаштириш режасини бошлашдан аввал маҳаллий ҳокимият муниципал мулкчиликни аниқ белгилаш ва давлат корхоналари устидан назорат ўрнатишга мажбур бўлди. Бу қадам илгари чакана савдо шахобчаларини назорат қилган улгуржи савдо тақсимоти тармокини бекор қилишни талаб этади. Шаҳар Кенгаши қарорига биноан уч тоифага кирувчи ҳуқуқий ва молиявий масалаларни қамраб олган ўз фаолиятига ўзи мустақил бўлган барча кичик корхоналар муниципал корхоналар миқёсига ўтказилди. Собиқ улгуржи савдо тармоқлари юридик шахс сифатидаги фаолиятини тўхтатди ва ўртада воситачи ташкилотлар мақомини олиб, яқинда мустақилликка эришган чакана савдо корхоналарининг фаолиятига аралашиш ҳуқуқвдан махрум этилди. Чакана савдо сектори таъминотчилари орасига рақобат яратйб, ҳокимият кичик магазинлар ва бошқа савдо жойлар^инй хусусийлаштиришга замин тайёрлади.
Хусусийлаштиришнинг ягона мақбул усули сйфатида кимошди, яъни ҳеч бир шартсиз корхоналарни ошкора савдога қўйиш усули танланди.
Корхоналарни ишлаб турган таркиб сифатида эмас, балки унга барҳам бериб, мулкни сотишга қарор қилинди. Шаҳар ҳокимияти корхоналарнинг барча мажбуриятлари, шу жумладан, ишлаб турган ходимларга берилган қарз ва мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олди. Бу қарор хусусийлаштириш жараёнини соддалаштирди ва корхонани қўлга киритганларга ўз мулкини эркин бошқариш ҳуқуқини берди.
Шунингдек, шаҳар ҳокимияти биноларини сотишдан кўра уларда жойлашган чакана савдо муассасаларига беш йиллик муддатга ижарага бериш афзалроқ деган қарорга келдй. Аксарият биноларда бир неча магазин жойлашганлиги сабабли улар бир нечта эгага тўғридан-тўғри сотилганда уларнинг ўзаро
Келйшуви талаб қилинади. Бу эСй хуеуеиЙЛаштИриш жараёнини чигаллаштириши ва секинлаштириши мумкин. Бе1п йиллик ижара муддати ниҳоясига етгач эса, шаҳар ҳокимияти бййоларни сотади. Бинодая ҳиссадорлЖ асосида фбйдаланиб турган Ижарачилар уни сотиб олишни истаса уларга ОлдинДан ШйрШНИб олинган 30 фоизгача арзон нархда олиш имтиёзи кафола!ланЭЖ Шу тариқа кимошди савдосида улар ўзаро келишиб, биргалИКДб иштирок эта олишлари учун молиявий асос яратилди.
Худци кутилганидек, Роееияда хусусийлаштириш жараёНига ёндашув бир қанча муаммоларни ўртага ташлади. Эхтимол, уларнинг орасида энг жиддийси мамлакатнинг ўзаре турли минтакэларида ислоҳотларнинг нотекис кеташидир. Тақцир хизрши шундан иборатки, хусусийлаштириш дастурининг кучи маҳаллий ҳокимият вакилларига хусусийлаштириш жараёни ўзлари тасаввур қилганларидек ўтказишга берилган ҳуқуқ ва эркинликлар маҳаллий ҳокимият томонидан қўллаб-қувватланмагани сабабли унинг заиф томонига айланди қолди. Эски қолипдаги коммунистлар ҳали ҳам ўз таъсирини ўтказиб турганлиги сабабли қишлоқ хўжалиги минтақаларида бу яна ўткир муаммо ҳисобланади.
Шунга кўра мамлакатдаги хусусийлаштириш борасида марказлаштирилган, юқоридан пастга қараб ёндашув яхшироқ натижа бериши шубҳалидир. Хусусийлаштириш соҳасида иккиланиб турган минтакэларни ислоҳотларни Нижний-Новгород сингари ўтказишда етакчи ўринга чиққан минтақалардан ўрнак олишга ундаш стратегияси келажакда самарали чиқиши мумкин. Россияда кенг миқёсдаги ваучер усулида хусусийлаштириш жараёнининг чуқурлашуви қийин бўлиб қолди.
Чехия ва Словакия республикаларида хусусийлаштириш Россияга нисбатан бирмунча бошқача усудда бошланди. Улаода фукароларга ваучер текинга берилмади, балки «купон китобча»сини арзимаган пулга сотиб олиш учун имконият яратиб Оерилган. Эндиликда икки давлат Чехия ва Словакия ўзининг хусусийлаштириш режасини 1991 йилдантадбиқэгабошдади. Бу пайтга келиб ўзга давлатларнинг мазкур соҳадаги тажрйбаси Чехия ва Словакия аҳолисига мулкни хусусийлаштириш режаларининг фойдали томонларини ўзлаштириш мумкинлигини кўрсатди. Шу сабабли уларда ваучер асосида эмас, балки «купон китобчаси»ни сотиш энг маъқул деб топилди.
Бунга асосий сабаб, энг аввало, купон, акциялар сотиб олишга йуяй, қимматли қоғозларнинг инвестициявий аҳамиятини баҳолашда тажрибаси бўлмаган фуқароларга бир-данига акция соҳибларига айланиш ва мамлакатнинг эндигияа куртак отаётган бозор иқтисоди соҳасида иштирокчи бўлиш имконини беришдир- Бу тазим давлат корхоналарига шерик бўлувчи фуқаролар сонининг кескин ўсишига сабаб бўлиб, хусусий-лаштиришга ялпи аҳоли кўмагини таъминлашга қаратилди.
Чехия ва Словакияда хусусийлаштариш жараёни Венгрия ёки Россияга нисбатан аҳолининг анча кенг иштирок этишига олиб келди. Шарқий Европа давлатлари Россияга нисбатан ваучер усулида давлат мулкини хусусийлаштиришда эҳгиёткорлик йўлини тутди. Уларда корхоналарнинг 35 фоизи қийматини ваучер асосвда сотишга рухсат берилди. Бунинг сабаби, экспертлар хусусийлаштириш дастурини чуқурроқишлаб чиққанида бўлди. Аммо купонли усул кўпгана соҳаларда мақсадга мувофиқ келмаган. Хусусийлаштиришнинг ваучер усулида амалга оширилишида хусусийлаштириш инвестициявий фондлари (ХИФ) ёрдами ҳам муҳим ўринга эга.
ХИФ хиссадорлик компаниялари тариқасида яратилган бўлиб, уларга ўз ваучерларини киритган фуқаролар акционерлик мавқеини олади. Улар корпорацияни бошқаришга доир қарорлар ишлаб чиқишда иштирок этиш, унинг даромадларини тақсимлаш ҳуқуқига ҳам эга бўлади. Хусусийлаштиришнинг инвестициявий фондларини, одатда, сармоя ажратувчи фонд ёки бирон бир банк таъсис этади.
Фонднинг сармоя таъсис ҳужжатлари Чехия ёки Словакия республикаларида хусусийлаштариш вазирлигига такдим этилиши керак. Вазирлик фонднинг сармоя киритиш соҳаси (сектор ёки минтақавий), маблағ ажратиш йўналиши (инвестициялар дарҳол фойда олишга мўлжалланган ёхуд узоқ мудцатли равнақ эхтимоли бор корпорацияларга киритилишни) ҳамда даромадцан фойда тўлаш миқцорини белгилайди.
Хусусийлаштиришнинг биринчи босқичи беш погона орқали ўтган. Ҳар бир погонада харидорлар ўз вазифаларининг муайян улушини хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг акцияларини сотиб олишга ишлатади. Акцияларнинг қадр-қиммати хусусийлаштириш вазирлиги томонидан баҳоланган ва ҳар бир погонада бошланғич нарх асосида акцияларга бўлган талабга биноан ўзгариб турган.
Шундай қилиб, эҳтиёж таклифдан юқори турган акция-ларнинг нархи тушган, ишлатилмай қолган ваучер улушлари харидорларга келгуси поғонада ишлатиш учун қайтариб берилган. Ҳар бир погонада нархни ўзгартириб туриш тартиби, корхона акцияларини баҳолаш бозор алоқаларига таянган бўлиб, эҳтиёж ва таклиф механизмига асосан кафолатланган. Биринчи поғонанинг натижалари ваучерлар тизимининг қуйидаги йўналишларидаги муваффақиятларни намоён этади: ўз акцияларини таклиф этган 1491 корхонадан 291 таси барча акцияларни сотишга эришиб, бутунлигича хусусийлаштирилган. Бундан ташқари 600 дан ортиқ корхона акцияларининг 90 фоиздан ортиғини сотишга эришган.
Ваучер улушларьга айирбошлаш эвазига сотишга таклиф эгалган салкам 300 миллион акциянинг 90 фоиздан ортиги сотилган.
8500 миллиондан ортиқ ваучер улуши 98,8 фоизининг савдода ишлатилиши хусусийлаштириш жараёнида аҳолининг бевосита ёки хусусийлаштиришнинг инвестициявий фонддар орқали кенг иштирок этишига олиб келган.
Бироқ ваучер асосида хусусийлаштириш жараёни айрим жиддий муаммоларни ҳам вужудга келтирган. Қимматли қоғозлар операцияларини тартибга солувчи қонуннинг йўклиги туфайли акцияларни сотиш билан боишқ ноаникликлар учрайди.
Ундан ташқари, кичик сармоя соҳибларини ҳимояловчи кафолатлар ҳам етарли эмас. Фондларнинг сони ўсиб боришига қарамай, ҳозиргача уларнинг фаолиятини назорат қилувчи агенглик барпо этилмаган. Шунингдек, фондлар фаолиятини назорат қиладиган инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи биронта акционерлар уюшмаси ҳам йўқ. Хусусийлаштириш инвестициявий фондларининг аксарияти инвесторларга ваъда қилинган улкан даромад тўлаш билан боғлиқ молиявий қийинчиликларни бошидан кечирмокда.
Қисқаси давлат мулкини хусусийлаштаришнинг ваучер усули фуқароларнинг хусусийлаштириш жараёнига тенг иштирокини таъминлай олмайди. Кўпгина аҳоли моддий қийинчилик сабабли давлат мулкидаги ўз улушидан воз кечган. Руминияда ҳам Россиядагига ўхшаб купонни жуда оз қийматга сотиб юборишлар бўлган.
Россия ва Шарқий Европа давлатларидаги мулкни хусусий-лаштириш тажрибаси шуни кўрсатдики, хусусийлаштиришни сунъий равишда ташкил этиш иқгисодий самарадорликка эришиш жараёнига ва бозор муносабатларининг ривожига салбий таъсир этар экан.