Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)


XIV боб. Тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик



Download 2,24 Mb.
bet46/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

XIV боб. Тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик
1§. Тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик тушунчаси ва асослари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда, қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи гайриҳуқуқий, айбли, қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг содир этилиши маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Тадбиркорлик соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда, юридик ва жисмоний шахсларнинг қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги êодексида белгиланган қоидаларни бузишга қаратилган ҳаракат ёки ҳаракатсизликлари тушунилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги êодекснинг 11-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги гайриҳуқуқий эканлигини билган, унинг зарарли оқибатларига кўзи етган, юз беришини истаган ёки бу оқибатларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик қасддан содир этилган деб ҳисобланади.70
Ушбу Кодекснинг 12-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги зарарли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини олдиндан кўра билган бўлса ҳам, лекин калтабинлик билан уларнинг олдини олиш мумкин деб ўйлаган ёхуд бундай оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўриши лозим ва мумкин бўлгани ҳолда олдиндан кўра билмаган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик эҳтиётсизлик орқасида содир этилган деб ҳисобланади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган пайтда ўн олти ёшга тўлган тадбиркорлар маъмурий жавобгарликка тортиладилар.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган тадбиркорларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаганлар иши билан шуғулланувчи комиссиялари тўғрисидаги Низомида назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Қонунчиликда мансабдор шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги масаласи алоҳида хусусиятга эгадир. Улар бошқарув, давлат ва жамоат тартибини сақлаш, табиий муҳитни, аҳоли соғлиғини мухрфаза қилиш соҳасида белгиланган қоидаларга ва ўз хизмат вазифаларини билан боғлиқ бўлган бошқа қоидаларга риоя этмаганликлари сабабли маъмурий жавобгарликка тортилади.
Мансабдор шахс деб, мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхона, муассаса, ташкилотда муайян мансабни эгаллаб турган, унга рах,барлик, ташкилий, фармойиш бериш, текширув-назорат ўтказиш ёки моддий бойликлар жавобгарлиги билан боғлиқ бўлган вазифалар юклатилган кишиларга айтилади.
Ҳарбий хизматчилар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар, ички ишлар органларининг оддий ва раҳбар ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилганликлари учун интизомий уставга мувофиқ жавобгар бўладилар. Мазкур шахслар йўл ҳаракати қоидаларини, ов қилиш, балиқ тутиш ва балиқ заҳираларини сақлаш қоидаларини, божхона қоидаларини бузганликлари учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортиладир. Уларга нисбатан маъмурий қамоқ чораси қўлланилмайди. Муддатли ҳарбий хизматчиларга эса жарима солиш мумкин эмас.
Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолияти билан машғул бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади,
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги êодекснинг 18-20 ва 21-моддаларида маъмурий жавобгарликдан озод қилиш йўллари қайд этилган. Хусусан, 18-моддада маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиловчи бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган, лекин зарурий мудофаа ҳолатида, яъни шахсни ёки мудофааланувчининг ёхуд бошқа шахснинг ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини ғайриҳуқуқий тажовузлардан шундай тажовуз қилаётган шахсга зарар етказиш йўли билан ҳимоя қилиш вақтида, башарти бунда зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб кетилишига йўл қўйилмаган бўлса, содир этилган ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди.
Ёки бўлмаса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги êодексда ёхуд бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳуқуқларга ҳамда қонун билан ҳимоя этиладиган манфаатларга зарар етказган, охирги зарурат ҳолатида, яъни шахсга ёки мазкур шахснинг ёхуд бошқа шахснинг ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига тахдид этаётган хавфни, башарти, бу хавфни уша ҳолатда бошқача чоралар билан бартараф этиб бўлмаса ҳамда етказилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса, бартараф этиш учун содир этилган ҳаракатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди.
Шунингдек, ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этган вақтида aқли норасолиê ҳолатида бўлган шахс, яъни сурункали руҳий касаллик, руҳий фаолияти вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёхуд бошқа хил касаллик оқибатида ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлигининг аҳамиятини идрок эта олмаган ёки бошқара олмаган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги êодекснинг 21-моддасига асосан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли бўлган тақдирда, шу ишни кўриб чиқишга ваколати бўлган орган ёки мансабдор шахс ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод этиб, уни огоҳлантириш билан кифояланиши мумкин.
Тадбиркорлик соҳасидаги ìаъмурий ҳуқуқбузарликнинг таркиби тўртта элементдан ташкил топади. Агарда ана шу элементлардан биронтаси иштирок этмаса, бундай ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди.
Булар: объект, объектив томон, субъект ва субъектив
томон.
Тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликнинг объекти уч турга: умумий, турдош ва махсус объектларга бўлинади.
Жамиятдаги ижтимоий муносабатлар маъмурий
ҳуқуқбузарликнинг умумий объекти ҳисобланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги êодекснинг 10-моддасида назарда тутилган шахс, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, мулк, давлат ва жамоат тартиби, табиий муҳит маъмурий ҳуқуқбузарликнинг турдош объектлари саналади.
Шунингдек, ҳар қайси муайян маъмурий ҳуқуқбузарлик бевосита (махсус) ўзининг объектига эгадир. Масалан, хўжалик юритувчи бошқа субъектнинг мол-мулки ва тадбиркорлик обрўсига зиён етказиши мумкин бўлган ёлғон, ноаниқ. ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш; товар белгисидан, товарнинг фирма номидан ёки маркасидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, шунингдек хўжалик юритувчи бошқа субъект товарининг шаклини, ташқи безагини айнан кўчириб олиш; илмий-техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий, тадбиркорлик, савдо ва бошқа соҳага оид маҳфий ахборотни эгасининг розилигисиз олиш, ундан фойдаланиш ва уни ошкор қилиш; товарларнинг хусусияти, уларни тайёрлаш усули ва ўрни, истеъмол хоссалари ва сифати хусусида истеъмолчиларни чалғитиш; хўжалик юритувчи бошқа субъектларни бозорга киришини чекловчи хатти-ҳаракатлар содир этиш-тадбиркорликда ғирром рақобатнинг бевосита (махсус) объектидир.
Маъмурий ҳуқуқбузарликнинг объектив томони ғайриқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизликдир. Масалан, ҳокимият органидаги мансабдор шахснинг тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида тузила¸тган корхона, ширкат ёки хусусиé фирмани рўйхатдан ўтказишдан бўйин товлаши ёхуд фуқаронинг қонун билан тақиқпанган ёки қонунга хилоф бўлган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши сингари ғайриқонуний ҳаракат ва ҳаракатсизликлар маъмурий ҳуқуқбузарликнинг объектив томони ҳисоланади.
Тадбиркорлик соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъекти умумий, махсус ва алоҳида сингари турларга бўлинади. 16 ёшга тўлган фуқаролар (жисмоний шахслар) маъмурий ҳуқуқбузарликнинг умумий субъектлари, мансабдор шахслар, хорижий давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар маъмурий ҳуқуқбузарликнинг масус субъектлари, шунингдек ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органларининг ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарликнинг алоҳида субъктлари бўлиб ҳисобланади.
Тадбиркорлик соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони ҳуқуқбузарнинг айби, мақсади, руҳий холати, қасд ёки эҳтиётсизлиги кабиларни ўз ичига олади.
Тадбиркорлик соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик Ўзбекистон Респубдикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлар, Президент Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг ва ҳокимларнинг қарор ва фармойишлари билан белгиланади.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish