Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)


Ахборот билан таъминлаш давлат сиёсатининг элемент (унсур)лари



Download 2,24 Mb.
bet30/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Ахборот билан таъминлаш давлат сиёсатининг элемент (унсур)лари. Барча давлат органларининг ягона ахборот оламини вужудга келтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари нафақат бу ҳаракатларнинг шу соҳага йўналтирилганлиги, балки улар фаолиятининг мувофиқлаштирилишини талаб этади. Ахборотлаш соҳасидаги мувофиқлаштирувчи орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бўлиб, у ахборотлаш сиёсатининг асос (элемент)ларини белгилаб беради:
-тадбиркорларни ахборотлар ёрдами дастурини шахсийлаштиришда ахборотлаш бўйича давлат органлари ва ваколатларини белгилаш;
-тадбиркорларни ахборотлашда фойдали йўналишларини белгилаш;
-ахборот билан таъминлаш бўйича органларни таъсис этишни ҳисобга олган ҳолда ёхуд шундай фаолиятни амалга оширишни мавжуд органлар зиммасига юклаган ҳолда ахборотлаш тизимини ташкил этиш, ахборотлаш инфротузилмасини яратиш.
Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш дастури. Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат дастурининг асосий мақсади аҳолининг кенг қатламини бозор фаолиятида иштирок этишларини, кишилар онгида талаб ва таклиф психологиясини шакллантиришни ва «тадбиркорлик вируси»ни юқтиришни, хусусий бизнес билан фаол шуғулланишни вужудга келтириш эди.
Тадбиркорларга маслаҳатли ва ахборот хизмати шаклидаги техник ёрдам кўрсатиш вазифаси хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнечни қўллаб-қувватлаш Фонди («Бизнес-Фонд»)га, ахборот таҳлил материалларини тайёрлаш ва тарқатиш, юридик ва техник маслаҳат бериш вазифаси эса-тадбиркорлар Палатасига, ахборот билан таъминлаш ва ҳуқуқий маслахат бериш вазифаси эса -Бизнес-Марказ зиммасига юклатилган. Тадбиркорларни ахборот билан таъминлаш мақсадида кридит институтлари, қимматли қоғозлар бозори ҳолати ва акциялар котировкаси ҳақидага ахборотлар, шунингдек хўжалик субъектлари ва фойдали шериклар ҳақидаги ахборотлар нашр эталади. Маркетинг, бошқариш маслаҳати, аудит, реклама, контроллинг, ташқи иқтисодий операциялар соҳасидаги махсуслаштирилган кичик ва хусусий корхоналар тизими ривожланмоқда. Тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш муаммолари бўйича илмий, маълумотли ва ўқув адабиётлари, «хусусийлаштириш» ахборотномаси, комплекс ускуналар каталоги, бизнес-каталог нашр этилмоқда.
Ушбу дастурни амалга ошириш тадбирлари орасида қуйидагилар назарда тутилган:
-òадбиркорларни маълумотли-ахбортлаш хизматини кўрсатувчи илмий-маслаҳат фирмаларини ташкил этиш, тадбиркорларнинг ўз сўровлари бўйича илмий ва техникавий объектларни фойдалиларини танлашни таъминловчи янги техника ва технология тўғрисидаги маълумотлар базаси ва банкини яратиш вазифаси «Бизнес-Фонд»га, Илмий-техникавий билан алмашиниш Давлат Фонди, Давлат Фан ва òехника қўмитасига, Фанлар Академиясига, Макроиқтисодиёт ва ñтатистика вазирлигига, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатасига;
-жойларга янги бозор институтлари (бизнес-инкубатор, технопарк, лизинг корхоналари, ишлаб чиқариш-технология марказлари, фирмалар, деҳқон бизнес-марказлари)ни ташкил этиш «Бизнес-Фонд», ҳокимиятлар, товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси, хўжалик ассоциациялари, Давлат назорат инспекциясига;
-тадбиркорликка тааллуқли махсус адабиётларни тайёрлаш ва нашр этиш Давлат матбуот қўмитасига;
-хўжалик юритувчи тадбиркорлар тажрибасини ўрганиш ва уларни телерадио дастурлар орқали ва маҳаллий нашрлар ёрдамида тарғиб қилиш - Ўзтелерадио, Давлат матбуот қўмитаси, ҳокимиятларга;
-Адлия вазрлиги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаласига бағишланган ҳар чоракда ҳуқуқий ахборотномани нашр этиш-Адлия вазирлигига;
-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш муаммоларига бағишланган ҳар чоракдаги илмий ва ахборот-маълумотли адабиётни нашр этиш – «Бизнес-Фонд», Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси хўжалик ассоциациялари, Давлат назорат инспекциясига;
-ҳар чоракли «хусусийлаштириш» ахборотномасини нашр этиш - «Бизнес-Фонд»га;
-қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлар учун маълумотлар банки билан маркетинг марказларини яратиш - «Бизнес-Фонд», ҳокимиятлар, Илмий-техникавий билан алмашиниш Давлат Фонди, Макроиқтисодстат вазирлиги, Ўзбекистон улгуржи биржа савдоси, товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатасига;
-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни тарғиб қилиш бўйича реклама-ахборот дастурини яратиш - Ўзтеледарио, Давлат матбуот қўмитаси, «Бизнес-Фонд», Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси, хўжалик ассоциацияларига;
-кичик ва хусусий корхоналарга аудиторлик, консалтинглик ва ахборот ҳуқуқий хизмат кўрсатиш бўйича консалтинглик компания ва фирмаларни вужудга келишида ёрдам бериш-Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, ҳокмиятлар, Давлат назорат инспекцияси, «Бизнес-Фонд», Фан ва òехника Давлат қўмитасига юклатилган.
Давлат дастури асосида Тошкент шаҳри бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастури ишлаб чиқилган. Бунда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий тамойиллари сифатида ахборот заõираларини олишга нисбатан тадбиркорлар ва давлат корхоналари тенг ҳуқуқлилиги кўрсатилган.
Ушбу дастурга мувофиқ, тадбиркорларга ҳудудий ахборот ёрдами кўрсатишнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
-ҳуқуқий таъминот;
-ташкилий таъминот;
-ахборот-маслаҳат таъминот.
Ҳуқуқий таъминот Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси ва ички ишлар Бош бошқармаси томонидан амалга оширилади. Жойлардаги Адлия органлари маъмурий ва хўжалик ҳуқуқи бўйича ва бошқа юридик масалалар бўйича маслаҳатларни ташкил этади.
Ташкилий таъминот товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси ва «Бизнес-Фонд»нинг ҳудудий (шаҳар ва туман) бўлимларини ташкил этишни тақозо этади. Шаҳарнинг маъмурий туманлари ҳокимиятларида-ҳоким муовини - иқтисодий комплекс раҳбари бошчилигида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича Кенгаш тузилади. Тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ташкилий таъминотни шаҳар ҳокимиятининг иқтисодий комплекси, шунингдек давлат тузилиши комплекси, хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Маркази зиммасига тадбиркорларга хусусийлаштириш учун ҳужжатлар тайёрлаш ва бизнес-режа тузиш жараёнида консалтинглик ва аудиторлик хизмат кўрсатиш юклтилган.
Ахборот-маълумот таъминоти оммавий ахборот воситалари (нашр, радио, телеведения) орқали, шунингдек аудиторлик, консалтинглик ва бошқа хизматлар тармоғи орқали амалга оширилади. Бундай бирлашмаларни маҳаллий бошқарув органлари ва уларнинг бўлимлари (туман ҳокимиятлари, ҳудудий Палаталар, «Бизнес-Фонд», Давлат мулк Қўмитаси бошқармаси), шунингдек ўзининг ахборот-нашриёт, аудиторлик, консалтинглик ва бошқа турдаги фаолиятини рўйҳатдан ўтказган хусусий фирмалар марказларини тузадилар. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи бошқарув органларидаги ахборот-хизматни ташкил этиш, бозор ислоҳотлари муаммолари билан қизиқувчи аҳоли ва тадбиркорларни ахборот «бўшлиғи»ни тугатишга хизмат қилади.
Ахборот таъминотини акциялаштириш, шу билан бирга акциядорлик жамиятларини ташкил этиш ва юритиш, фонд биржалари, сармоя фондлари ва фонд дўконлари орқали акция ва қимматли қоғозларни сотиш жараёнида алоҳида аҳамиятга эга. Ахборот таъминоти ёрдамида қимматли қоғозлар муомаласи бюджет тушумларини кўпайтиради ва бу ҳолат ўз навбатида тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи шаҳар инфротузилмасидан марказлашган равишда фойдаланишга хизмат қилади. Бизнес-каталогларни, бизнес-директорларни нашр этиш, фойдали сармоя лойиҳалари ҳақидаги ахборотни тайёрлаш ва узатиш, нафақат хорижий, балки маҳаллий тадибркорларнинг қўшимча сармояларини жалб этади.
Тошкент вилоятида ўз фаолиятларини бошлаётган тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс тадбирлар, хусусан, қуйидагиларни ўзида ифодалайди:
-ўз фаолиятларини бошлаётган тадбиркорларга бизнес-режани тузишда доимий равишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, консалтинглик, инжиниринглик ва бошқа хизматлар кўрсатиш. Бу вазифалар Тошкент вилояти ҳокимияти, товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Палатаси, деҳқон ва фермер хўжалиги Ассоциацияси, тижорат банклари ва бозор институтлари зиммасига юклатилган.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish