Тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва



Download 78,88 Kb.
bet6/7
Sana25.06.2022
Hajmi78,88 Kb.
#704462
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-mavzu (1)

Биринчи йўналиш – ишлаб чиқариш жараѐнлари ва тадбиркорлик таркибларини бошқариш. Тадбиркорлик фаолиятининг ушбу йўналиши менежмент тамойилларининг тури сифатида мустақил ривожланади. Тадбиркор менежментнинг асосий тамойилларини яхши ўзлаштирган бўлиши ва замонавий менежер бўлмоғи лозим.
Ишлаб чиқаришни бошқариш тадбиркорнинг бошқа йўналишларидан ажратилган ҳолда олиб борилиши мумкин эмас: у ишлаб чиқаришни фақат истеъмолчилар учун ташкил этади. Шунинг учун ҳам тадбиркор фаолиятининг иккинчи йўналиши бозорни ҳар томонлама ўрганишдир. Бозорда бўлаѐтган жараѐнларни таҳлил қилмай, тадбиркорлик фаолиятини самарали олиб бориш мушкул.
Шериклар билан бўладиган алоқаларни яхши йўлга қўйиш тадбиркорлик фаолиятининг учинчи йўналишидир. Бунда тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлида шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш ва эски муносабатлардан воз кечиш мақсадга мувофиқдир.
Юқорида зикр этилган илмий асослар, тамойиллар Ўзбекистонда тадбиркорлик, унинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ жараѐнларни тизимли таҳлил қилиш, башоратлаш ҳамда қарор қабул қилишга асос бўлади.


    1. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари


Ўзбекистонда кенг кўламли бозор ўзгаришларини амалга ошириш жараѐнида мулкдор шахслар доираси кенгайиб бормоқда. Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек, «... амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг асосий, энг катта мақсади, устувор йўналиши Ўзбекистонда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантиришдан иборатдир. Бизнинг қабул қилган барча фармону


қарорларимиз, қонунларимиз, ҳамма ишимиз ана шу мақсадга қаратилгандир. Бу вазифаларни ҳал етмасдан кутилган натижага, ҳаѐтимизда, иқтисодиѐтимизда исталган ўзгаришларга эришиб бўлмайди»1.
Бозор ислоҳотларининг ҳозирги босқичидаги ғоят муҳим вазифа, аввало, ишлаб чиқариш соҳасидаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва улар негизида вужудга келаѐтган тадбиркорлик тузилмаларини аниқ мақсад билан қўллаб-қувватлаш орқали мулкдорлар синфини шакллантиришдан иборатдир. Жамиятимиз учун янги бўлган мана шу ижтимоий тур унинг фаолият соҳалари шаклларини ўрганишни назария эҳтиѐжларигина эмас, балки амалий зарурат ҳам шарт қилиб қўймоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаѐтган ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 80 фоизи, саноат маҳсулотларининг 78 фоизидан ортиғи, қишлоқ хўжалиги ва чакана савдо айланмасининг деярли барча маҳсулотлари нодавлат сектори улушига тўғри келмоқда.
Ўрта синф давлатнинг асоси ва жамиятнинг энг барқарор қисмидир. Бу синфни вужудга келтириш вазифасини ҳал қилиш, турмуш даражасини ошириш ва ҳар бир инсоннинг тадбиркорлик имкониятларини очиш муаммосини ҳал этиб беради. Ушбу масаланинг иқтисодий жиҳати шундан иборатки, мулкдорлар реал, уларнинг фаолияти эса самарали бўлиши керак. Умуман, корхонанинг барча ишловчиларини расман акциядорларга айлантириш унча қийин эмас. Лекин улар ҳақиқатда бошқарувда қатнашмасалар, дивидендлар ола олмасалар ва ҳатто, ўз акцияларини корхонадан ташқарига сота олмасалар, уларни реал мулкдорлар деб бўлмайди.
Аҳоли шундай вазиятни кўрар экан, бундай корхонанинг акцияларини эркин бозордан ҳам сотиб олмайди, чунки корхона би- лан бевосита боғланган одамлар унинг ишига таъсир кўрсата олмасалар ва қонунга мувофиқ ўзларига тегишли даромадни ола олмасалар, бу иш ташқаридаги майда инвесторлар учун янада мушкул кечади. Хулоса аниқ: мулкдорлар ҳуқуқларини амалга ошириш ва уларни ҳимоя қилишнинг реал механизмлари бўлмоғи керак. Бусиз мулк номигагина мавжуд бўлади. Бу мол-мулкнинг эса эгаси бўлмайди. Бундай вазият иқтисодиѐт учун ҳам жуда хавфлидир. Чунки бу ҳозирги пайтда мол- мулкдан амалда фойдаланган ѐки ҳатто, ундан фойдаланиш имкониятига эга кишиларнинг ноқонуний равишда бойиши учун кенг имконият яратиб беради.
Ҳақиқий мулкдор ўз табиатига кўра, оқилона иш олиб бориши ва ўзига қарашли мулкни кўпайтиришга ҳаракат қилиши керак. Борди-ю, шундай бўлмаса, демак, мол-мулкни тасарруф қилувчи субъект ѐ ўзини мулкдор деб ҳисобламайди, ѐки ўзининг ҳуқуқларини зарур кафолатларга эга эмас деб ҳисоблайди, ѐки мол-мулк янги эгасига сақлаш ва кўпайтириш тамойилларига мутлақо ѐрдам бермайдиган шартлар билан теккан бўлади. Шу сабабли, мулк ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган бўлибгина қолмай, у жамиятдаги барча муносабатлар тизими билан амалда таъминланган бўлиши керак. Фаолияти ўзига қарашли мулкни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва ана шу асосда янги моддий бойликлар яратишга қаратилган шахсларни ҳар томонлама рағбатлантириш зарур. Мулкдорлар синфи мавжуд мол-мулк ва даромадлар асосида, шу жумладан:

  • жамғармаларни қимматли қоғозларга солиш, шунингдек хусусий шахсларга қарашли кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклардан фойдаланиш йўли билан;

  • давлатга қарашли мол-мулкни (аукционларда ва танлов асосида), шунингдек хусусийлаштирилаѐтган корхоналар акцияларини сотиб олиш орқали мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижасида;

  • юридик шахс ташкил етмаган ҳолда ва корхоналар очмаган ҳолда якка тартибдаги меҳнат фаолияти ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали шакллантирилади.

Мулкдорлар ихтиѐридаги барча объектларни даромад олиш мақсадида фойдаланилмайдиган объектлар ва ишлаб чиқариш ресурсларига ажратиш мумкин.
Улар жумласига қуйидагилар киради: меҳнат, ер, сармоя: а) моддий активлар;
б) молиявий активлар, шу жумладан: пул маблағлари; қимматли қоғозлар;
в) номоддий активлар – интеллектуал мулк объектлари.
Ишлаб чиқариш ресурсларидан даромад олиш ва мулкни кўпайтириш учун фойдаланилади. Бирор- бир мол-мулкка эга шахс мулкдордир.

Download 78,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish