Тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва



Download 78,88 Kb.
bet2/7
Sana25.06.2022
Hajmi78,88 Kb.
#704462
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-mavzu (1)

«Тадбиркорлик» тушунчаси тадбиркорнинг энциклопедик луғатида қуйидагича таърифланади:
Тадбиркорлик – (ингл. ентерприсе) шахсий даромад, фойда олишга қаратилган фуқароларнинг мустақил фаолияти. Бу фаолият ўз номидан, ўз мулкий масъулияти ва юридик шахснинг юридик масъулияти эвазига амалга оширилади. Тадбиркор (фрн. ентрепренеур) қонун томонидан таъқиқланмаган барча хўжалик фаолияти, шу жумладан, воситачилик, сотиш, сотиб олиш, маслаҳат бериш, қимматбаҳо қоғозлар билан иш олиб
1 Мескон М.Х., Альберт М., Хедуори Ф. Основы менеджмента. -М., 1992.44-б.
бориш билан шуғулланиши мумкин.
Тадбиркорлик шахсий ва ижтимоий фойдаларни кўзлаган ҳолда даромад олиш учун сарфланаѐтган маблағ билан боғлиқ фаолиятдир. Тадбиркорликка берилган ушбу таъриф батафсиллиги билан ажралиб туради. Бу таърифда тадбиркорлик фақат маълум фаолият билан шуғулланиш эмас, балки бевосита фаолият юритишдан иборатлиги таъкидланган. Тадбиркорликка берилган қатор таърифларда энг муҳим ҳолат, яъни шахсий даромад билан ижтимоий фойданинг яхлитлик хусусияти кўрсатилмаган.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тадбиркорликнинг муҳим хусусиятларига қуйидагилар киради:

  • хўжалик фаолияти олиб бораѐтган субъектларнинг мустақиллиги ва эркинлиги. Ҳуқуқий меъѐрлар чегарасида ҳар бир тадбиркор у ѐки бу масала юзасидан мустақил қарор қабул қилиши мумкин;

  • иқтисодий манфаатдорлик. Тадбиркорликнинг асосий мақсади максимал даражада даромад олишни кўзлаб, жамият тараққиѐтига ҳам ўз ҳиссасини қўшишдир;

  • хўжалик таваккалчилиги ва масъулият. Ҳар қандай ҳисоб-китобда ҳам ноаниқлик ва таваккалчилик бўлиши мумкин.

    1. Тадбиркорлик фаолиятининг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий асослари


Тадбиркорликни шакллантириш учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа муайян шароитлар яратилиши керак. Иқтисодий шароитларга қуйидагилар киради: товарга бўлган талаб ва таклиф; харидор сотиб олиши учун товар турларининг мавжудлиги; харидор сотиб олиши учун зарур пул ҳажмининг мавжудлиги; ишчиларнинг маошига, яъни сотиб олиш имкониятига таъсир кўрсатувчи ишчи ўринлари, ишчи кучларининг ортиқчалиги ѐки етишмовчилиги.


Пул ресурсларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятлари, киритилган капиталдан олинаѐтган даромад миқдори ва ўз ишбилармонлик операцияларини молиялаштириш учун олиниши мўлжалланган кредит миқдори иқтисодий шароитга таъсир этади.
Бу ишлар билан бозор инфратузилмасини ташкил этган турли ташкилотлар шуғулланади. Тадбиркорлар шундай ташкилотлар билан алоқа ўрнатиб, тижорат операцияларини амалга оширади. Молия хизматини кўрсатувчи банклар, хомашѐ, материаллар, ярим тайѐр маҳсулотлар, ѐқилғи, энергия, машина ва ускуналар, инструментлар билан таъминловчилар; товарни харидорга етказувчи улгуржи ва чакана савдогарлар; касбий, юридик бухгалтерия хизматлари, воситачилик хизматини кўрсатувчи фирма ва корхоналар; ишчилар кучини ѐллашда
ѐрдам берувчи ишга жойлаш агентликлари; ишчи ва мутахассис хизматчиларни тайѐрлаѐтган ўқув юртлари; реклама, транспорт, суғурта агентликлари; алоқа ва ахборотни узатиш воситалари ушбу ташкилотлар тизимини ташкил этади.
Тадбиркорликнинг шаклланиши ижтимоий ва иқтисодий шароит билан чамбарчас боғлиқ. Тадбиркорлик шаклланишининг иқтисодий шароитига ижтимоий шароит яқин туради. Ижтимоий шароит, аввало, харидорларнинг диди ва модага жавоб бера оладиган товарларни сотиб олишга интилиши билан белгиланади. Турли босқичларда ушбу талаб ўзгариб туриши мумкин. Бунга ижтимоий-маданий муҳитга боғлиқ ахлоқий ва диний меъѐрлар жиддий таъсир кўрсатади. Ушбу меъѐрлар харидорларнинг турмуш тарзига ва у орқали товарларга талабига бевосита таъсир этади. Ижтимоий шароит шахснинг ишга муносабатига ўз таъсирини ўтказади, бу эса, ўз навбатида, бизнес таклиф этаѐтган маошнинг миқдорига, меҳнат шароитига муносабатига таъсир этади.
Тадбиркорлик фаолиятининг шаклланишида ишбилармон ходимларни тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш, малакасини ошириш масалаларини ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун тадбиркорлик фаолиятини юритишнинг замонавий услубларини ўрганишни ташкил этиш, ходимларни ўқитиш ва қайта ўқитиш, уларни ривожланган мамлакатларга малака ошириш учун юбориш, ишбилармонларни ўқитиш учун ўқитувчиларни тайѐрлаш ва қайта тайѐрлаш ишларини ташкил этиш, тадбиркорлик сектори учун ходимларни танлаш бўйича маслаҳат марказларини очиш керак.
Ҳар бир тадбиркорлик фаолияти тегишли ҳуқуқий муҳитда кечади. Шунинг учун керакли ҳуқуқий шароит яратиш катта аҳамиятга эга. Бу биринчи навбатда тадбиркорлик фаолиятини тартибга келтирувчи фармонлар ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароит яратиб берувчи қонунларнинг мавжудлиги, яъни корхоналарни рўйхатдан ўтиш жараѐнининг қисқа ва оддий бўлиши; тадбиркорликни давлат бюрократизмидан ҳимоя қилиш; солиқ қонунчилигини такомиллаштириш; Ўзбекистон ва чет эл ишбилармонларининг ҳамкорлик фаолиятини ривожлантиришдан иборатдир. Шу билан бирга бунга кичик тадбиркорлик ишларига кўмаклашиш ҳудудий марказларини ташкиллаштириш, статистика шакли ва ҳисоб-китобини такомиллаштириш киради. Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолати масаласи билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
АҚШнинг тадбиркорлик соҳасида кўп йиллар мобайнида қўллаб келаѐтган қонунлар тизими бунга мисол бўла олади. Улардан бир нечасига эътибор берайлик (1.2.1-жадвал)1:

Download 78,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish