Сурат ўрни
Чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИ 200йил№
га берилди.
(якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми)
Почта манзили Паспорт серия№ томонидан берилган
Солиқ тўловчи идентификация рақами жойлашган
(чакана савдо турғун савдо шохобчаси орқали амалга оширилганда тўлдирилади)
турғун савдо шохобчаси орқали
200йил «»гача
Қуйидаги товар гуруҳлари билан
чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи берилди.
Назорат-касса машинаси давлат солиқ инспекциясидатартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган.
М.Ў
имзо
(Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сонли қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтка- зишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидги Низомнинг 3 ИЛОВА сига қаранг)
§. Импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси
Импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини бера- диган рухсатнома ҳисобланади. Якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи томонидан импорт қилинган товарларни сотишда рухсат берувчи гувоҳнома фақат импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси мавжуд бўлганда ҳақиқийдир66. иловага мувофиқ шакл бўйича импорт операциялари субъ- ектининг ҳисобга олиш картаси якка тартибдаги тадбиркор то- монидан тақдим этилган ва расмийлаштирилган рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидаларидан ўтиш карточкаси асо- сида давлат солиқ инспекцияси томонидан уч кун мобайнида берилади.
Импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини бера- диган рухсатнома ҳисобланади.
Импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси- нинг фото нусхаси якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат солиқ инспекциясидаги ҳужжатлар йиғма жилдида сақланади.
Импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғри- сидаги гувоҳнома билан бир хил серия ва тартиб рақамига эга бўлади.
Импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб бир йил мобай- нида, бироқ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва сав- до вазирлиги томонидан берилган ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчисининг гувоҳномаси амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда амал қилади.
66 Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сонли қарори билан тасдиқланган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни дав- лат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъект- ларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги Низом- нинг 31 бандига қаранг
Таъкидлаш лозимки. якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи то- монидан импорт қилинган товарларни сотишда рухсат берувчи гувоҳнома фақат импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси мавжуд бўлганда ҳақиқийдир.