Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар
агентлигида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган ва 200 « » гача муддатга гувоҳнома берилган
(Ф.И.О.) (имзо)
№ 200_й. « »
МЎ
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида
ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган
(Ф.И.О.) (имзо)
№ 200_ й. « »
МЎ
тижорат банкида
(тижорат банкининг номи)
ҳисоб рақами очилган
банк коди
(бошқарувчининг Ф.И.О. ) (имзо)
№ 200_ й. « »
МЎ
да
билан савдо қилиш
(савдо қилинадиган жой) (товарлар тури)
ҳуқуқини берадиган рухсатнома
туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилган.
(Ф.И.О.) (имзо)
№ 20 й. « »
карточкаси
да олинди
(якка тартибдаги тадбиркорнинг
Ф.И.О.)
(сана)
ДСИ бошлиғи
МЎ
(Ф.И.О.) (имзо)
(Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келув- чи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъект- ларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги Низом 3 -ИЛОВАСИ.)
§. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва божхона органларида рўйхатдан ўтказиш
Жисмоний шахсни ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида амалга оширилади 54.
2.1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказиш
тартиби
Юқорида таъкидланганидек, якка тартибдаги тадбиркор Ўз- бекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвести- циялар ва савдо вазирлигида ва божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтиши керак.
54 Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сонли қарори билан тасдиқланган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни дав- лат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъект- ларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги Низом- нинг 13-бандига қаранг.
Жисмоний шахсни ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвес- тициялар ва савдо вазирлиги ташқи иқтисодий фаолиятни тар- тибга солиш соҳасидаги давлат бошқаруви ваколатли органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Таъкидлаш лозимки, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида яго- на давлат сиёсати ўтказилишини, экспортни рағбатлантиришни, хорижий инвестицияларни жалб этишни, ташқи савдони эр- кинлаштиришни, ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлашни таъминлаш ҳамда қулай инвестиция муҳитини шакллантиришга ва республика иқтисодиётига хорижий инвес- тициялар жалб этилишига кўмаклашиш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, хорижий ин- весторларни зарур ахборотлар билан қўллаб-қувватлаш Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг асо- сий вазифалари бўлиб ҳисобланади55.
Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
◄ рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза (паспортга доир маъ- лумотлар, манзиллар, алоқа қилинадиган телефонлар ва импорт қилинадиган маҳсулот номлари кўрсатилган ҳолда);
◄ рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланганлиги тўғрисидаги кви- танция;
◄ ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор)нинг паспорти нусхаси;
◄ давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазир- лиги зарур тарзда расмийлаштирилган ҳужжатлар олинган сана- дан бошлаб уч иш куни мобайнида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчисини тегишли рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами остида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари реестрига киритади ва
55 Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция- лар ва савдо вазирлиги тўғрисидаги Низом.
унга импорт қилинадиган маҳсулотнинг номлари илова қилинган ҳолда белгиланган намунадаги рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беради ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказишни рад этади.
Якка тартибдаги тадбиркор ташқи иқтисодий алоқалар қат- нашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги учун ариза берил- ган санада қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорда рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади. Ушбу маблағлардан рўйхатдан ўтказувчи орган то- монидан мустақил фойдаланилади ва ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича харажатларни қоплашнинг манбаи ҳисобланади.
Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномасининг асл нусхаси йўқотилганда йўқотганлик тўғрисидаги ариза асосида якка тартибдаги тадбиркорга дубликат берилади.
Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномасининг амал қилиш муддати – бир йил. Мазкур муддат тамом бўлгандан кейин Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |