Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари
Тадбиркорлик субъектларининг таъсис ҳужжатларига ўзгар- тириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
тегишли бўлмаган рўйхатга олиш органига мурожаат қилиш;
ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мос келмаслиги.
Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўлов
Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун белгиланган давлат божи 50 фоизи миқдорида тўлов олинади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақал- поғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун:
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари, шунингдек 250 АҚШ дол- лари;
суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат- акциядорлик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этила- ётган хўжалик бошқаруви органлари ва бозорлар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркор-
лик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияларида таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярим баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома
Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган давлат рўйхатидан ўтка- зилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ўрнига тадбиркорлик субъекти аризасига биноан унинг дубликати берилиши мумкин.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома дуб- ликатини беришда энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Бу ҳолда тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказил- ганлик тўғрисидаги йўқолган гувоҳноманинг ҳақиқий эмаслиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органга эълон қилинган хабарни ва дубли- кат берилганлиги учун белгиланган миқдорда тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжатини тақдим этиши шарт.
Тўлов суммаси рўйхатдан ўтказувчи органнинг алоҳида шах- сий ғазна ҳисоб рақамига ўтказилади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органнинг дубликатни тайёрлаш ва бериш харажатларини қоплашга йўналтирилади. Кўрсатиб ўтилган маблағларнинг 31 де- кабрдаги ҳолатига кўра қолдиқлари:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Қорақал- поғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар адлия бошқармаларининг шахсий ғазна ҳисоб рақамларидан – респуб- лика бюджети даромадига;
инспекцияларнинг шахсий ғазна ҳисоб рақамларидан – тегиш- ли маҳаллий бюджетлар даромадига ўтказилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома рўйхатдан ўтказган органга қайтарилади ва йўқ қилинади.
Дубликатни бериш муддати уч иш кунидан ошмаслиги керак.