ЎзР. ДБҚ – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
ФК – Фуқаролик кодекси
ХПК – Хўжалик процессуал кодекси
ХХТУК – Халқ хўжалиги тармоқлари умумреспублика классифи- катори
СЎЗ БОШИ
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли тад- биркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун қулай шарт- шароитлар яратилган.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ортиқча бюро- кратик ва маъмурий тартиб-қоидаларни соддалаштириш Респуб- ликамизда тадбиркорлар сонини оширишга хизмат қилди.
Умуман мазкур чоралар Республиканинг иқтисодий ривож- ланишида тадбиркорликнинг фаол ривожланиши, хусусий та- шаббускорлик ва аҳоли фаровонлиги билан тавсифланадиган янги босқичга айланди.
Бундан ташқари, охирги йилларда тадбиркорлик субъектла- рининг айниқса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ривожланиши ва ҳар томонлама қўллаб қувватланиши, давлат сиёсатининг асосий стратегик йўналишига айланмоқда. Шу му- носабат билан, 2011 йилни Ўзбекистон Республикаси Прези- денти И.А.Каримов томонидан «Кичик бизнес ва хусусий тад- биркорлик йили» деб эълон қилиниши ислоҳотларнинг узвий давоми ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 фев- ралдаги ПҚ–1474-сон қарори билан тасдиқланган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури доирасида тад- биркорларга кўпроқ эркинлик бериш, давлат назорат функция- лари ва рухсат беришга оид нормаларнинг қисқартирилишига, давлат ва назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятига аралашувини кескин қисқартириш, кичик корхоналар ташкил қилиш ҳамда кичик корхоналар ва тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидаларини янада соддалаштириш, ҳисоботлар тизими ҳамда молия, солиқ ва ста- тистика органларига ҳисоботлар бериш механизмини такомил- лаштириш ва унификациялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда Юқорида айтилганлар шундан далолат берадики, тадбиркор- лик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказиш ва уни тугатиш масалаларини, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялашнинг асосий жиҳатларини ёритиб бе-
рувчи, шунингдек, китобхонга тадбиркорлик фаолиятига доир турли хил ҳисоботлар тушунчаси, турлари, уларни тузиш ва тақдим этиш тартиби билан танишиш имкониятини берувчи ушбу қўлланманинг ишлаб чиқилиши бугунги кунда долзарб ва айни муддаодир.
Шунингдек, қўлланма тадбиркорлик субъектлари фаолияти- ни давлат назоратини амалга ошириш масалаларини ўз ичига олади, хусусан унда тадбиркорлик фаолиятида текширишлар ўтказиш тушунчаси, турлари ва тартиби ёритилган.
Бундан ташқари, қўлланмада тадбиркорлик фаолияти субъ- ектларига ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш масалалари ҳам назарда тутилган.
Халқаро амалиёт шуни кўрсатадики, рўйхатдан ўтишнинг мураккаблиги ва тадбиркорлик субъектларининг ихтиёрий туга- тилиши мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатади.
Давлатнинг тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва уларни тугатиш, уларга рухсатнома хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар бериш функциясининг самарадорлиги асосан рўйхатдан ўтказувчи органнинг тартиблилиги ва сифатли иш- лашини талаб этади. Чунки тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги биринчи қадамлар тадбиркор ва рўйхатга олувчи орган ўртасида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлардан бошланади. Тад- биркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш қанчалик қийин бўлса, шунчалик кам одамлар қонуний тадбиркорлик билан шуғулланишга ҳаракат қиладилар – улар ё тадбиркорлик фао- лияти билан умуман шуғулланмайдилар ёки яширин ноқонуний фаолият билан шуғулланиш йўлига ўтадилар.
Шулардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда иқтисодиётни эркин- лаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларда рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидаларини соддалаштиришга, рўйхатдан ўтказиш жараёнида вужудга келадиган маъмурий тўсиқларни ва сансалорликни камайтиришга катта эътибор қаратилди. Натижа- да республикада бир вақтнинг ўзида бошқа органларда ҳисобга қўйиладиган «бир дарча» тамойилига асосланган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби жорий этил- ди. Кейинчалик мазкур тартиб-қоида такомиллаштирилиб, 2003 йилда жорий этилган тартибга кўра тарбиркорлик субъектини рўйхатга қўйиш билан бир вақтнинг ўзида зарурий рухсатнома
хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар ҳам расмийлаштириладиган бўлди. 2006 йилда эса рўйхатга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилди.
2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий ту- гатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомил- лаштириш тўғрисида»ги ПҚ–630-сонли Қарори қабул қилиниши билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ихтиёрий тугатиш ва тўхтатиш тизими тубдан ислоҳ қилинди.
Натижада, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожланти- риш учун қулай шароитлар билан таъминлайдиган нормалар мустаҳкамланган.
Давлат рўйхатидан ўтказишда, тадбиркорлик субъектларини рўйхатга қўйишда, шунингдек уларнинг ихтиёрий тугатилиши- да маъмурий сарф-харажатларни камайтириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш чоралари кўрилган.
Ҳозирги бозор муносабатлари шароитида давлатнинг асо- сий вазифаларидан бири бу тадбиркорлик фаолияти учун нормал шароит яратиш ҳисобланади. Бироқ, шу билан бир- га, фуқароларнинг соғлиғига, ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари- га, жамоат хавфсизлигига зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида хизматлар ва маҳсулотлар сифатини зарур даража- да таъминлаш лозим. Ушбу вазифаларни бажариш тадбиркор- лик фаолиятининг айрим турларини лицензиялашда хизмат қилади. Таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари камситиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунида лицензиялана- диган тадбиркорлик фаолияти турлари айнан қонун ҳужжатлари билан аниқланади, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари- ни лицензиялаш тартиби эса Ўзбекистон Республикаси Вазир- лар Маҳкамаси томонидан белгиланади, қонунда назарда тутил- ган ҳоллар бундан мустасно.
Барчага маълумки, тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган турли хил ҳисоботлар сонининг кўпайиши, кўпинча улар фаолиятининг мураккаблашувига ва самарадор- ликнинг камайишига олиб келади. Шу сабабли, тадбиркор- лик фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик мақсадида
қонунда назарда тутилмаган қўшимча ҳисобот турларини бел- гилаш қонун билан ман этилган. Шу ўринда шуни таъкидлаш керакки, қонунда назарда тутилмаган статистика ҳисоботларини ва бошқа ҳужжатларни талаб қилганлик ёки қонунда назарда тутилган ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузган ҳолда талаб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Умуман, тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларнинг қисқариши ижобий тенденцияси кузатилмоқда. Масалан, кичик корхоналар ва микрофирмалар ўз ҳисоботларини фақатгина давлат статистика ва солиқ ор- ганларининг жойлардаги бўлимларига белгиланган формада ва ҳар чоракда беришлари қонунда белгиланган. Улардан ҳар ой ҳисобот беришни талаб этиш тақиқланади.
Мазкур қўлланма тадбиркорлик субъектларининг фаолияти устидан давлат назорати уларнинг фаолиятини текширишни чеклаш тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатларидан бири эканлигини эътиборга олган ҳолда амалга оширилиши- га доир масалаларини батафсил ёритиб беради. Тадбиркорлик фаолиятини текширишни тартибга солиш, текширишлар сонини камайтириш, турли назорат қилувчи органлар томонидан амал- га ошириладиган текширишларнинг параллеллиги ва такрорла- нишини бартараф этиш, уларнинг корхоналар хўжалик фаолия- тига асоссиз аралашувига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг ка- фолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 39-моддаси билан режали текширишларни амалга оширишнинг қатъий даврийлиги бел- гилаб қўйилган. Тадбиркорларнинг маълум бир тоифаларига қонунчиликда уларнинг фаолиятлари устидан давлат назорати- ни амалга ошириш борасида баъзи имтиёзлар белгиланган.
Тадбиркорлар томонидан қонун талабларининг бузили- ши уларга нисбатан муайян ҳуқуқий таъсир чораларининг қўлланишига сабаб бўлади. Тадбиркорлар томонидан қонун бузилиши баҳонасида уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш- нинг олдини олиш мақсадида қонун ҳужжатларида мазкур таъ- сир чораларини қўллаш тартиби ва шартлари аниқ қилиб бел- гилаб қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |