Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


Режали текширишларнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш тартиби



Download 1,93 Mb.
bet132/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

3.3.1. Режали текширишларнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш тартиби


Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида режали тек- ширишлар ўтказиш учун ҳар йили олдиндан режа-жадвал иш- лаб чиқилади. Режа-жадвалларни ишлаб чиқиш тартиби Назо- рат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом100 (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май) билан тартибга солинган.
Ушбу Низомга асосан йиллик режали текширишлар ўтказиш ва тасдиқланган режа-жадвалга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифлар Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг йиллик ва чораклик мувофиқлаштирувчи режа- жадвалларини шакллантириш принциплари тўғрисидаги Низом- ларга қатъий амал қилган ҳолда белгиланган шаклда тақдим эти- лади.
99 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 182- модда.
100 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 10–11 сон, 81-модда.

Масалан




томонидан
(назорат қилувчи органнинг номи)
ўтказиладиган 20 йил учун текширувлар режа-жадвали ЛОЙИҲАСИ

Т/р

Вилоят, туман номи

Тадбиркорлик субъектининг номи

СТИР

Текши рувлар ўтказаётган назорат қилувчи органлар ва уларнинг бўлинмалари



Текширувнинг бошланиш санаси

Текширувнинг тугаш санаси

Назорат қилувчи орган томонидан ўтказилган сўнгги текширув санаси

Мазкур субъект тегишли бўлган таваккал даражаси гуруҳи

Субъектларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган текширувлар даврийлиги





























































































(назорат қилувчи орган раҳбари)


« » 200 йил


(Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбир- корлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 2 ИЛОВА)


Йиллик текширишлар режа-жадвалини ишлаб чиқишда на- зорат қилувчи органлар томонидан, тадбиркорлик субъектла- ри фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштириш режа-жадвалларини шаклланти- риш принциплари тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, текширишларнинг режа-жадвалига киритиш учун тегишли таклифлар қуйидагича тақдим этилади:



  • Кенгаш ишчи органига – назорат қилувчи органларнинг марказий аппаратлари томонидан текшириладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича;

  • вилоят комиссияларининг ишчи органларига – назорат қилувчи органларнинг вилоят бўлинмалари томонидан текшири- ладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича;

  • туман комиссияларининг ишчи органларига – назорат қилувчи органларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан текшириладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича.

Айрим назорат қилувчи органлар учун уларнинг мурожаат- лари бўйича Кенгашнинг махсус қарорлари билан таклифлар тақдим этишнинг бошқа тартиби назарда тутилиши мумкин.
Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ тадбир- корлик субъектлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини мам- лакатнинг бутун ҳудудида амалга оширишлари мумкин. Бунинг асосида кўпгина тадбиркорлик субъектлари ўз ҳудудларида эмас, балки бошқа туманлар (шаҳарлар)да ишлаб чиқариш жойлари ва савдо нуқталари очадилар. Режали текширишларни мазкур жой- ларда ўтказиш зарурати пайдо бўлганда қонунчиликда қуйидаги тартиб белгиланган.
Ҳудудий солиқ органлари томонидан бошқа туманлар (шаҳарлар)да рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар- нинг ишлаб чиқариш бинолари, савдо шохобчалари қаерда жой- лашганидан ва хизматлар кўрсатиладиган (ишлар бажариладиган) жойдан қатъи назар, уларнинг молия-хўжалик фаолиятини тек- шириш такрорланишига йўл қўйилмаган ҳолда, хўжалик юритув- чи субъект рўйхатга олинган жойдаги тегишли солиқ органлари билан бир вақтда амалга оширилади.
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъект- лари бўлинмалари фаолиятини режали текширишлар, улар қайси юридик шахс таркибига кирса, шу юридик шахсда ўтказиладиган текширишлар доирасида амалга оширилади.
Назорат қилувчи органларнинг таклифлари асосида Кенгаш томонидан йиллик текширишлар режа-жадвали ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Бунда тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳолларда текши- ришлар режа-жадвалига киритилмайди:

  • тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш тегишли на- зорат қилувчи органнинг ваколатига кирмайдиган бўлса;

  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштириш режа-жадвалларини шакллантиришнинг принциплари тўғриси- даги тасдиқланган қоидалар шартларига риоя этилмаган бўлса;

  • тадбиркорлик субъектлари тугатилган ёки тугатиш жараёни- да бўлса, шунингдек улар банкрот деб эълон қилинган бўлса;

  • уларнинг режа-жадвалга киритилиши қонун ҳужжатларига, Кенгаш қабул қилган қарорларга ва Назорат қилувчи органлар

томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тар- тиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май) нинг 10-бандига зид бўлса (Назорат қилувчи органлар томони- дан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахс- лар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 13 банди).

    1. Download 1,93 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish