Текширувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Агар текширувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахсла- ри хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида қонунчилик бузилганлигини аниқласалар, улар ўзларига берилган ваколат доирасида ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чора-тадбирларни кўришлари мумкин. Текши- рувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик ҳолати мавжудлигидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифати- да фойдаланишга ҳақли эмас.
(Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 37 банди)
§. Текширилувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўз фаолиятлари текширилиши тўғрисидаги тегишли ахбо- ротга эга бўлиш, яъни тадбиркорлик субъектлари уларда ўтказиш мўлжалланаётган ёки ўтказилаётган режали ёки бошлаб юборил- ган режадан ташқари текшириш ҳақидаги ва улар фаолиятини текширишни амалга оширишга рухсат олган назорат органлари- нинг номи тўғрисидаги ахборотни Кенгаш ёки вилоят комиссия- сининг ишчи органларидан бепул олишга ҳақлидирлар. Тегишли ахборотни олиш режали текширишлар тўғрисидаги ахборотни матбуотда чоп этиш йўли билан ҳам таъминланиши мумкин.
назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахс- ларидан махсус ваколатли орган ёки унинг ҳудудий бўлинмалари қарорини, текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланувчи бошқа ҳужжатларни талаб қилиш, текширувчиларнинг шахсини тас- диқловчи ҳужжатлар билан танишиш;
текшириш ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;
назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахсларининг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талаблар- ни бажармаслик ва текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик;
назорат қилувчи органларнинг текширувчи мансабдор шахс- ларидан текшириш тугаганидан сўнг ўн кун муддат ичида тек- шириш натижаларини акс эттирувчи ҳужжатнинг бир нусхасини олиш;
қонунда белгиланган тартибда текшириш натижалари усти- дан шикоят қилиш.
(Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 38 банди)