хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишлар умумий сонини қисқартириш;
назорат органлари фаолиятининг такрорланишига йўл қўймайдиган текширишлар, шу жумладан комплекс текшириш- ларнинг мувофиқлаштирилган режаларини ишлаб чиқиш;
текширишлар ўтказишнинг мувофиқлаштирилган режала- рига риоя этилиши доирасида ва Кенгаш билан келишилмаган ҳолда режадан ташқари текширишлар, муқобил текширишлар,
назорат тариқасидаги текширишлар ўтказилишига йўл қўймаслик борасида назорат органлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш;
Текширишларни тартибга солиш ва қисқартириш мақсадида уларни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора- тадбирлар ишлаб чиқиш.
Ҳудудий комиссияларнинг асосий функциялари қуйидаги- лардан иборат:
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг ҳудудий мувофиқлаштирувчи режа-жадвалларини ишлаб чиқиш;
Ўз фаолиятида Кенгаш ЎзР Конституцияси, ЎзР Президен- ти фармонлари ва фармойишлари, Олий Мажлис қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Хусусан:
ЎзР «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат то- монидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни
ЎзР «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни
ЎзР Президентининг 2010 йил 20 майдаги ПФ-4219-сонли
«ЎзР Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни тек- ширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил
19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Фармони106 ЎзР Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503- сонли «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи ор- ганлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони107
ЎзР Президентининг 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сонли
«Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси- да»ги Фармони108
106 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 168- модда.
107 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 8-сон, 102-модда.
108 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 303-
модда.
ЎзР Президентининг 2011 йил 4 апрелдаги ПФ-4296- сонли «Тадбиркорлик субъектларини текширишларни яна- да қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида» ги Фармони
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 ноябрдаги 496- сонли «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 57- сонли «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика Мувофиқлаштирувчи Кенга- ши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида»ги қарори
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тад- биркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тарти- би тўғрисидаги Низом (НҚОФМРКнинг 2007 йил 23 августдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган, АВда 29.12.2006 йилда 1650- сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган)
Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом(АВда 29.12.2006 йилда 1650-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган)
Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини тек- ширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (НҚОФМРКнинг 2006 йил 11 мартдаги 06-01-01-сон қарори би- лан тасдиқланган, АВда 06.05.2006 йилда 1573-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган)