Кенгаш ишини ташкилий жиҳатдан республика ишчи орга- ни бўлган ЎзР Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бош- қармаси таъминлайди.
Худди шундай Кенгашнинг ҳудудий ишчи органлари Қора- қалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида вило- ят солиқ органларининг Назорат қилувчи органлар фаолиятиини мувофиқлаштириш бўлимлари ҳамда тегишли шаҳар ва туманлар солиқ органларининг масъул мутахассислари томонидан олиб бо- рилади.
Кенгаш ишчи органларининг вазифалари
Кенгаш ишчи органларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Кенгаш (ва унинг ҳудудий комиссиялари) мажлисларини тайёрлаш ва ташкилий жиҳатдан таъминлаш;
Кенгаш иши учун зарур бўлган барча ҳужжатларни шакл- лантириш ва келишиш: материалларни йиғиш ва таҳлил қилиш, таклифлар, қарор лойиҳалари, ташкилий иш режалари ҳамда тек- ширишлар жадвалини ўрганиш ва тайёрлаш, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш, текширишларни назорат қилиш ва тартибга солиш натижалари тўғрисидаги ҳисобот ва маълумот ҳужжатларини тайёрлаш.
Республика ишчи органи кенгаш ишига тайёргарлик кўриш учун унинг номидан назорат қилувчи органлар ва ҳудудий комис- сиялардан зарур ҳужжатларни талаб қилиши ва олиш ҳуқуқига эга.
2- боб . ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШДА НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИНГ ВА ТЕКШИРИЛУВЧИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
§. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишда назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари
Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш чоғида ўз ваколат- лари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текши- риш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларга аниқ- ланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарили- ши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар мулкдорлари олдига айбдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш;
текширувга аудиторлик ташкилотларини ва (ёки) эксперт- ларни белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этиш;