Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


Режали текшириш ва унинг аҳамияти



Download 1,93 Mb.
bet131/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

Режали текшириш ва унинг аҳамияти


Текширишларнинг турларидан бири – режали текширишдир. Режали текшириш деганда Кенгаш томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида бир, икки ёки ундан ортиқ назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текшириш тушунилади..
Аҳамиятига кўра режали текширишлар молия-хўжалик фао- лияти билан боғлиқ ва молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган текширишларга бўлинади. ЎзР Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини
ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати орган- лари, улар томонидан текшириш давомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари аниқланган тақдирда эса – Ўзбекистон Рес- публикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти томонидан амалга оширилади.
Режали текширишлар ўтказиш учун қуйидагилар ҳужжатлар талаб қилинади:

  1. Кенгаш ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вило- ятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тегишли ҳудудий комиссияла- ри томонидан белгиланган тартибда берилган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг мувофиқлаштириш режа- сидан кўчирма;

  2. назорат қилувчи органнинг текширишлар амалга ошириш- ни мувофиқлаштириш режаси асосида текшириш мақсади, тек- ширувчи мансабдор шахслар таркиби ва текшириш ўтказиш муд- датлари кўрсатилган ҳолда чиқарган буйруғи.

Бу ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти- да режали текширишлар ўтказиш учун асос бўлади. Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар бўлмаган тақдирда назорат қилувчи ор- ганнинг ходимлари хўжалик юритувчи субъект фаолиятида тек- шириш ўтказишга ҳақли эмас. Бундай текширишларни ўтказишда мансабдор шахс ўз мансаб ваколатларидан четга чиқади. Амали- ётда бу каби текширишларга нисбатан «ноқонуний текшириш» атамаси қўлланилади. Ноқонуний текширишлар ўтказганлиги учун назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси тегишли жа- вобгарликка тортилади.
ЎзР Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сонли
«Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фар- монига асосан назорат органларининг раҳбарлари ва мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларини ўз ваколатлари ва назорат соҳаси доирасидан ташқари масалалар бўйича ҳар қандай текши- рувлар ўтказганлиги учун шахсан жавобгар, ҳатто жиноий жавоб- гар ҳам бўладилар.
Тадбиркорлик субъектларини текширишни ташкил қилиш тизимини такомиллаштириш ва текширишлар сонини кескин қисқартириш мақсадида ЎзР Президентининг 2005 йил 5 октябр-
даги ПФ-3665-сонли «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан бир қатор имтиёзлар берилди.
Масалан, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти ҳар тўрт йилда кўпи билан бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектлари эса (акция- дорлик жамиятлари, холдинглар, корпорациялар, компаниялар ва ҳ.к.), яъни ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 октябрда- ги 439-сонли қарори99 билан тасдиқланган Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилот- лар классификациясига кирмаган тадбиркорлик субъектларида ҳар уч йилда кўпи билан бир марта режа асосида текширишлари ўтказилади. Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг бел- гиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади.
Янги ташкил қилинган тадбиркорлик субъектларининг молия- хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатига олинган пайтдан бош- лаб икки йил мобайнида режали текширишдан ўтказилмайди.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish